СЭС Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларнинг санитарик ҳолатини ва карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш учун мутахассислар бириктирилишини маълум қилди. Масжидлар атрофида ташкил этиладиган озиқ-овқатларнинг ноқонуний савдоси назоратга олинади.
Фарғона халқаро аэропорти божхона пости бошлиғи қўлга олинди. У хориждан олиб келинган товарларни ноқонуний тарзда божхона назоратидан ўтказиш билан шуғулланганликда гумонланмоқда.
Қурбон ҳайити кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат фони қулай бўлади: 9 июль кундузи +30…+35 даража, 10−12 июлда +32…+37 даража атрофида.
Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноий иш бўйича 14 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Адвокат ва журналист Даулетмурат Тажимуратовга айблов эълон қилинди, журналист Лолагул Қаллиханова гумонланувчи сифатида жалб қилинди.
Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга Нара шаҳридаги нутқи чоғида суиқасд қилинди. У кўкрак қафасига отилган ўқлардан кейин оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Буни қилганликда гумонланаётган шаҳарнинг 41 ёшли фуқароси полиция томонидан ҳибсга олинди.
Ўзини ўзи банд қилган таксистлар, машинани бошқаришга онлайн ишончнома, ЮНEСКО қўмитасига аъзо бўлган Ўзбекистон, Ҳайитда 04:00дан ишлайдиган метро, 7 кунга ёпиладиган 7-метро бекати, Нукусдаги намойишчиларни тарқатиш воситалари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 5 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Нукус воқеаларида жабрланганлар орасида ўқотар қуролдан яраланганлар ҳам бор. Куч тузилмалари жанговар ўқ-дорилардан фойдаланилганини рад этмоқда. «Газета.uz» мухбири Шошилинч ёрдам марказида ярадорлар билан суҳбатлашди. Ҳарбийлар ҳам қандай яралангани ҳақида сўзлаб берди.
6 ой ичида республикада «Тез ёрдам» хизматига 6,2 млн дан зиёд чақириқ келиб тушган. Уларнинг энг кўпи Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкентдан. Ўтган йилнинг шу даврида «103»га мурожаат қилганлар ҳозиргидан 433,9 мингтага кам бўлган.
TBRG Open халқаро лойиҳасининг Ўзбекистондан қатнашувчи вакил номини эълон қилди. Лос-Анджелесда Джейсон Дерулонинг менторлигидан ўтишнинг имкониятига ёш ижрочи, ўзбекистонлик санъаткор Шоҳрулло Абдуллаев эга бўлди.
1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномалар my.gov.uz орқали онлайн расмийлаштирилади ва уни нотариусдан тасдиқлаш талаб этилмайди. Бир ойлик ишончнома учун тўлов 90 минг сўм, уч йиллик учун эса 900 минг сўмни ташкил қилади.
1 сентябрдан 2025 йилга қадар такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида қаралади ва уларнинг фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб эса бекор қилинади.
Президент қарори билан икки йилда бир марта юридик шахслар ҳайдовчиларининг мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди. Қолаверса, энди фуқаро ўз машинасини таксичилик учун юридик шахсга ижарага берганда нотариал тасдиқлаши шарт бўлмайди.
Ҳукумат қарори билан ҳакамларга малака тоифалари Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этилиши белгиланди. Ҳакам аризага иш жойи берган тақдимномани илова қилиши лозим, хизмат нархи 300 минг сўмни ташкил этади.
Халқаро молиявий нашр The Financial Times «Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури — мамлакатдаги энг йирик ўғит ишлаб чиқарувчи корхона» номли мақолани чоп этди.
Ўзбекистон биринчи марта ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди. Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаб, 105 мамлакат овоз берди.
Нукусдаги намойишларни тарқатиш учун махсус воситалар қўлланилганидан бир неча кун ўтиб Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ушбу воситалар қандай ишлашини кўрсатувчи видеони эълон қилди. «Газета.uz» ушбу воситалар суратлари ва улардан фойдаланиш оқибатларини эълон қилмоқда.
Бухородаги Исмоил Сомоний мақбараси, Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Аттор масжиди, Пойи калон ансамбли, қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасаси — Ислом оламининг маданий мероси рўйхатига киритилди.
Андижонда «FRESH FOOD 2020» оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 37 киши заҳарланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Оилавий корхонага тегишли учта шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилди. ССВ вазиятни ўз назоратига олди.
9 июль куни Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити куни муносабати билан ўз фаолиятини соат 04:00 дан бошлайди.
Қорақалпоғистонда 30 гектар майдонда «Нукус технопарки» махсус саноат зонаси ташкил этилади. Энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлади. Унга маҳаллий ва хорижий инвесторлар жалб этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг