Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмайди. У ерда ҳар куни 70−80 нафар маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Омбудсман офиси муассасадаги маҳкумларни сақлаш ва қариндошлари билан учрашиш учун яратилган шароитларни ўрганди.
Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қатор таклифларини билдирди: «Ўзбекистан — ижтимоий давлат», фуқароларнинг (100 минг кишидан кам бўлмаган гуруҳда) қонунчилик таклифларини билдириши, маҳалла мақомини Конституцияда белгилаш.
Андижон шаҳрида 2 нафар боланинг ўлимида гумонланиб, 27 ёшли аёл ҳибсга олинди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, у ушбу жиноятни оиласи бузилиб кетишига сабабчи бўлган холаваччаси билан тортишиб қолгани учун содир этганини тан олган. У шу йўл орқали холаваччасидан қасд олгани айтилмоқда.
Конституцияни референдум орқали ўзгартириш таклифи, Тошкент аэропортини кўчириш муҳокамаси, айрим президент ваколатларини Сенатга ўтказишни таклиф қилган Шавкат Мирзиёев, сув босган кўчалар, ўлим жазосини тақиқлаш бўйича норма ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Пойтахтдаги юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабабли саккизта туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти сешанба куни соат 6:00 га қадар тўхтатилади.
Шаҳрисабзда БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди. Марказ қўриқхонанинг ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналиши ҳамда ёввойи табиат дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида маълумот беради.
20 июнь куни Тошкент шаҳрида ёғган қисқа муддатли кучли ёмғирлар туфайли пойтахт кўчаларини сув босди. Ёмғир ҳатто савдо марказларидаги дўконларгача кириб борди.
Ўзбекистон президенти ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш вақти келганини маълум қилди. Ҳокимларнинг кенгаш раиси мақомини бекор қилиш 3 йилдан бери ортга суриб келинмоқда.
Шавкат Мирзиёев «оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши», жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди. Давлат раҳбари иқтидорли ёшларни доимо қўллаб-қувватлашни мустақил қоида сифатида белгилаш кераклигини айтди.
Душанбадан чоршанбагача республиканинг турли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва дўл ёғади, ҳарорат эса +23…+28 атрофида бўлади. Айрим тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд. Ўзгидромет ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши ва ҳарорат +39 даражага кўтарилишини маълум қилди.
Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг имзоси билан 26 та ҳужжат тасдиқланганди. Шаҳарнинг янги ҳокими Гофуржон Абдураҳмонов мазкур ҳужжатларни, қолаверса, собиқ ҳоким имзолаган яна 4 та ҳужжатни бекор қилди. Уларнинг асосий қисми ер майдонини аукционга қўйиш билан боғлиқ.
Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговни вилоят прокурори ўз назоратига олди.
Якшанба куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралмоқда.
Малайзиянинг PETRONAS компанияси HSE бош менежери Нафиса Ходжаева — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Ундан шифокорлик амалиётини нима учун тарк этгани, корпорацияда гендер тенглигига муносабат қандайлигини билиб олдик, шунингдек, ёшларга маслаҳатлар беришини сўрадик.
Сурхондарёдаги тўйда келинни урган куёв жазодан қутулиб қолди. Суд келиннинг даъво ва аризаси йўқлиги сабабли маъмурий жазо қўлламади.
Ўзбекистон — Саудия Арабистони ёшлари ўртасидаги Осиё кубоги финалига қизиқиш мусобақа Ўзбекистонда ўтаётганини инобатга олганда анчагина юқори. Ташкилотчилик даражаси шунга мосми? Финал чипталари можароси ҳал бўлдими? Ўзи нима шовқин? «Газета.uz» воқеалар ривожини бир жойга тўплади.
Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов автомобил ойналарни қорайтириш бепул бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Сўнгги ҳафталарда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари #тонировка_жиноят_эмас хештеги остида видео жойлашни бошлашди.
27−29 май кунлари аёл дастурчилар учун TumarisHack онлайн-ҳакатони бўлиб ўтди.
Давлат бошқарувини ўзгартириш, президентга импичмент ҳамда бош вазирга ишончсизлик вотумини эълон қилиш тартибини жорий этиш, бодикамераси йўқ ички ишлар ходимининг мақомини оддий фуқарога тенглаштириш, ўзбек тилини билишни мажбурий қилиш — Конституция бўйича айрим таклифлар «Газета.uz» материалида.
Адлия вазирлиги никоҳ тузиш ва ажримлар бўйича аризаларни эксперимент тариқасида ДХМлар орқали қабул қилиш таклифини билдирмоқда. Қолаверса, бола туғилганда туғруқхона берадиган QR-кодли маълумотномани метрикага тенглаштириш кутилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг