Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида Nexia 2 ва Malibu тўқнашуви натижасида уч киши, жумладан икки нафар ИИБ ходими ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.
Тошкентнинг барча туманларида COVID-19 билан касалланган беморлар учун махсус поликлиникалар қайтадан иш бошламоқда.
Йўлўтказгич қуриш учун давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган «Қўйлиқ» бозори, ҳокимига ўринбосари бўлиш учун $200 минг, «пилот»дан кейин компьютер совғасини олган Чимбойдаги IT-танлов ғолиблари, жиноят кодексидаги ўзгариш ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 24 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент ҳокимлиги давлат эҳтиёжлари учун ҳудуди тортиб олинаётган «Қўйлиқ» бозори тўлиқ бузилмаслигини маълум қилди. Йўлўтказгич қуриш учун автотураргоҳнинг бир қисми ва бир нечта вақтинчалик қурилмаларнинг ўрни ажратилади.
2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик, ташкилий ва молиявий мустақил ОТМ бўлади. 2024/2025 ўқув йилида педагогика таълим йўналишларига қабул вақтида аввал абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади. Ундан ўтганлар кириш тест синовларида қатнашади.
Ҳисоб палатаси «Яшил макон» лойиҳасидаги кўчат экиш ҳисоботларида 6,2 млн кўчат қўшиб ёзилгани, 2,4 млн тупи қуриб қолгани, шунингдек, суғориш ва парвариш ишлари яхши ташкил этилмаганини аниқлади. Қўшиб ёзиш ҳолатларини президент ҳам танқид қилган эди.
2021 йил ноябрь ойидан буён Термиз орқали Афғонистонга 42 минг тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган. Ўзбекистон ТИВ халқаро шерикларни Термиз логистика хабидан фойдаланган ҳолда мазкур давлатни қўллаб-қувватлашда фаол ҳамкорлик қилишни таклиф этди.
Президент қарори билан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида педагогика йўналиши бўйича 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилади. Бундан ташқари, педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг 2−4-босқич талабалари учун «4+2» шаклидаги таълим жараёни йўлга қўйилади.
Тошкент ҳалқа йўлининг кенгайтирилиши муносабати билан пойтахт ҳокими «Қўйлиқ» бозори ва савдо маркази жойлашган объектларни компенсация тўланганидан кейин жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга рухсат берувчи қарорни имзолади.
Қибрайда яшовчи эр-хотин юқори лавозимдаги танишлари орқали фуқарони Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига $200 минг эвазига ишга киритиб қўйишга уринди. Улар аванс сифатида $130 мингни олганида ушланган. Суд эркакни 7 йилга, аёлни эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 ой мобайнида махсус операция ўтказди. Натижада 8 та нарколаборатория ва қарийб 30 кг синтетик наркотик модда мусодара қилинди. Ойига 200 кггача наркотик ишлаб чиқарган гуруҳнинг 20 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди.
Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида ўтказилган «IT-билимдони» танловида дастлаб «удлинитель» ва клавиатура билан тақдирланган ғолибларга компьютер совға қилинди. Алишер Саъдуллаев ходимларни бундай кичик хатолар билан мамлакат обрўсини тўкмасликка ва ёшларнинг кайфиятига таъсир қилмасликка чақирди.
Ғузор туманида 4 ва 6 ёшли болалар вафот этди. Ижтимоий тармоқларда шифокорлар уларга ташхис қўя олмагани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни ўрганиш учун туманга профессорлардан иборат махсус гуруҳни юборди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида газ қуйиш шохобчасида ёқилғи тўлдирилаётган «ВАЗ-2106» русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлди. Бунга машинадаги носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда. Вилоят ФВБ ҳеч ким жароҳат олмагани ва ёнғин келиб чиқмаганини маълум қилди.
Фарғоналик блогерлар вилоят марказида ўтказган ижтимоий тажрибада автобус ҳайдовчилари ногиронлик аравачасидаги йигитга пандусларни тушириб беришдан бош тортишди ёки уни ишлатишни билишмади. Ўнта автобусдан фақат учтасига йўловчилар ёрдами билан чиқишга муваффақ бўлинди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, инсонни аъзоларини кўчириб ўтказишга розилик беришга мажбурлаганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Қолаверса, тана аъзолари олди-сотдиси ва уларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқишга ҳам жавобгарлик тайинланмоқда.
Пайшанба куни яна 94 кишининг ковидга топширган ПЗР-тести мусбат натижани қайд этди. Кун давомида 12 та ҳудудда вирус юқтириб олиш ҳолати кузатилган, шундан энг кўпи Тошкентда — 41 та. Аввалроқ, Ўзбекистонда омикроннинг энг юқумли варианти — «Стелс-омикрон» аниқлангани маълум бўлганди.
Андижонда автомактаб ўқитувчиси машғулотларда қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга уринганликда айбланмоқда. Гумондор бунинг эвазига 5,8 млн сўмни олганида қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда коронавирус омикрон-штаммининг энг юқумли деб айтилаётган Stealth-Omicron BA.2 варианти аниқланди. СЭС раҳбари COVID-19 билан касалланиш динамикасида сезиларсиз ўсиш кузатилгани, бироқ вакцинация ва ревакцинация жараёнларини тезлаштириш муҳимлигини қайд этди.
Тагига дизель қуйиб кетилган Тошкент дарахтлари, ёпиқ биноларда ўтказилиши кутилаётган кириш имтиҳонлари, йиғилиш вақтида ДХХ ҳибсга олган 8 нафар давлат хизматчиси, солиқ тўлашдан қочиш схемалари, Plug and Play маркази ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 23 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг