2022 йилда 34 та маданий мерос объектини реставрация қилиш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ишлар қиймати 75 миллиард сўмни ташкил этади. Объектлар орасида Бухородаги Арк қўрғони, Масжиди Калон, Амир Олимхон мадрасаси, Толипоч қалъаси қолдиқлари, шунингдек, Қорақалпоғистондаги, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги ёдгорликлар бор.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси қабул қилинса, айрим корхоналар ўзларининг охирги бенефициар эгаларини ошкор қилишлари талаб этилади. Шунингдек, вазирлик ушбу қонун коррупция ва пул ювишга қарши курашда қандай ёрдам беришини тушунтирди.
Масс-медиа фонди Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигига мурожаатида Ўзбекистонда эълон қилинаётган янгилик, ток-шоу ва кино маҳсулотида аёл сиймосининг «мамлакат гендер сиёсати ва халқаро талабларга» мувофиқлигини малакали экспертизадан ўтказишни сўраган.
Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Солиқ қўмитаси январь-март ойлари учун истеъмолчиларга яна 4,2 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Йил бошидан буён истеъмолчиларга тўланган сумма 72,3 млрд сўмга етди.
Вилоят ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан талаб юқори бўлган ерлар бўйича очиқ танлов ўтказади. Фуқаролардан ерни танловга чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш муддати 3 иш куни этиб белгиланди. Бундан ташқари, танловга чиқарилган ерни олмоқчи бўлган талабгорлар 1 мартдан кейин хориждан келган меҳнат мигрантлари бўлса, закалат пули тўлашдан озод этилади.
Сиёсий вазият сабаб «Челси» клубини сотишга қарор қилган Роман Абрамович уни америкалик ва швейцариялик миллиардерлар гуруҳига сотиш бўйича келишувга эришди. Умумий келишув суммаси 4,25 млрд фунтни ташкил этди. Энди келишувни Британия ҳукумати ва Англия Премьер-лигаси раҳбарияти тасдиқлаши керак.
4 май куни кечаси «Қамчиқ» довонида кузатилган сел оқибатида поездни электр қуввати билан таъминловчи таянч устуни қулаб тушган. Тезкор штаб томонидан электр таянч устуни ва йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қурилди.
Давлат меҳнат инспекцияси 2021 йилда меҳнат билан боғлиқ 52,5 мингта қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. 75 нафар мансабдор шахс мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун жаримага тортилган. Уларнинг орасида энг кўпи мактаб директорлари бўлган.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан 35 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.
Энергия самарадор уй — бу қандай уй? Жуда кам миқдорда энергия истеъмол қиладиган, ўз истеъмоли учун энергияни ўзи ишлаб чиқарадиган, иссиқ сув билан таъминланган ва иссиқликни йўқотмаслик хусусиятига эга бўлган қишлоқ ёки шаҳар турар-жой биносини тасаввур қилинг. Ўзбекистонда илк бор ана шундай намунавий уй БМТТД ва ГЭФ маблағлари ҳисобидан Нурафшонда қуриб битказилди.
«Ўзагросуғурта» компанияси кузатув кенгаши қарори билан Шухрат Расулов ташкилот бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Агробанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. «Ўзагросуғурта» компаниясини 2019 йилдан буён Сарвар Отамуродов бошқариб келаётган эди.
Итальянча қулупнайли пирог, қулупнайли брауни, банан-қулупнайли торт, қулупнайли мусс, «Магнолия» ширинлиги ва творогли торт — Zira.uz қулупнайдан тайёрланадиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Осиё ва Параосиё ўйинларининг бир йилга қолдирилгани, тендерсиз танланган Тошкентдаги музейларни реконструкция қиладиган лойиҳачи ва пудратчилар, ўзбек-қирғиз чегарасидан ноқонуний ўтгани учун отилган 3 қирғизистонлик, кейинги ҳафтада кутилаётган сел ва тошқинлар, 9 майда отиладиган байрам салюти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 6 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Самарқанд вилоятидаги 60 ўринли маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхонада 161 киши сақланаётгани аниқланди. Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан сақланувчи шахсларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилди. Уларнинг бир кунлик даромади ўртача 40 500 сўмни ташкил қилади.
Январь-март ойларида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 130 минг кишига кўпайиб, 35,4 млн кишига етди. Йил давомида ўзбекистонликлар сони 738,3 минг кишига ёки 2,1 фоизга ўсди. Йилнинг дастлабки уч ойида туғилишлар сони кескин — 13,4 фоизга ўсди, ўлим даражаси эса 0,5 фоизга ошди ва ковиддан аввалги кўрсаткичдан юқорилигича қолмоқда.
Ўзгидромет кучли ёмғирлар туфайли душанбадан-жумагача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Қибрай туманида давлат нотариал идораси нотариуси руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволанаётган шахснинг уйини сотиб юборганликда гумон қилинмоқда.
Баҳорда Ўзбекистонда варрак учириш мавсуми бошланади. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ва фотосуратчи Мирзаёр Эркинов Тошкентнинг эски шаҳарида варраклар учирилишини кузатишди.
Сурхондарёнинг Узун туманида кучли ёғингарчилик натижасида 40 га яқин уй сув остида қолди, 230 дан ортиқ киши мактаб биносига вақтинча жойлаштирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг