Тошкентда фуқароларни яна ИИБга олиб бориб, соқолларини олишга мажбурлашди. Улардан бирининг сўзларига кўра, уларга 15 сутка қамоқ билан таҳдид қилишган ва шундан кейин соқолини олишга мажбур бўлишган. ИИВ матбуот котиби фуқаролар ўз ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, шикоят қилиши мумкинлигини қайд этди.
Қизилтепа туманида ичида 25 киши бўлган сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди, оқибатда 5 киши жароҳат олди. Аварияга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
10−13 май кунлари ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда. Ҳафта давомида тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Шу йилнинг биринчи чораги бўйича пойтахтнинг Учтепа туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти KPI тизими бўйича баҳоланди. Натижада 60 нафар ҳоким ёрдамчисидан 33 нафарига ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётгани учун ҳайфсан берилди.
Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар, шунингдек, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, қолаверса, Конимех ҳамда Навбаҳор туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ўз яқинларига хатларда нималар ҳақида ёзишган? «Газета.uz» Шон-шараф музейи ва «Ўзархив» агентлиги тақдим этган хатлар билан бўлишмоқда. Жангчилар нафақат ўз яқинларига нома йўллаган, балки газеталар таҳририятларига уруш ҳақидаги ҳикояларини юборишган ва ҳаттоки шеърлар ҳам ёзишган.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, давлат раҳбари Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Metall Center компанияси Ўзбекистон ва хорижлик ишлаб чиқарувчиларнинг кенг турдаги металл маҳсулотлари сотувини амалга оширмоқда. Харидорлар учун тезкор етказиб бериш хизмати ва қатор чегирмалар мавжуд.
Ўзбекистоннинг Лондондаги сайёҳлик элчиси Софи Ибботсон Мўйноқнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳақида фикр билдириб, Нукус халқаро аэропортининг шаҳардан узоқлиги, Мўйноққача бўлган йўллар носозлиги ҳамда инфратузилма қониқарли даражада эмаслигини таъкидлади. У бориш ва қайтиш осон ва тез, қолаверса, яшаш шароитлари яхши бўлган шаҳарларда туристлар сони тез ортишини айтиб, расмийларни Мўйноққа кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.
Икки нафар фуқаро Бўстонлиқ туманидаги 2,4 гектар ерни сотиш учун авансни олаётганида қўлга олинди. Ерни 980 минг долларга сотишни режалаштирган фуқаролар кейинчалик уни қурилиш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилишган. Фуқаролардан бири Бўстонлиқ туман йўл-қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари бўлиб чиқди.
Ушбу ҳамкорлик доирасида Wendy’s мазкур юбилейга бағишланган тадбирда иссиқ ичимликларни чекланган миқдордаги махсус стаканларда тақдим этади.
Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Тошкентда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди.
Термиздаги «Aлпомиш» кураш мажмуаси биноси томининг қарийб ярми фавқулодда вазият туфайли қулаб тушди. Қурилиш вазирлиги бузилган том қисми яроқсиз ҳолатга келганини маълум қилди.
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг эскирганини текшираётган ҳокимлик, пора билан ушланган яна бир ҳоким ёрдамчиси, ОАВ ва кинолардаги аёл сиймосини ўрганишга чақирган Масс-медиа фонди, талабалар турар жойлари қурмоқчи бўлганларга бериладиган 50% субсидия, ўзини осиб ўлдирган 2 қашқадарёлик мактаб қизи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 7 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Мўйноқда бўлиб ўтаётган Стихия мусиқий фестивали доирасида маҳаллий туроператор Дилфуза Кутлимуротова Оролбўйи ҳудудига бир марта келган одам табиатнинг қадрига етиб кетишини таъкидлади. «Тошкентда дарахтларни кесишаяпти — Мўйноқда эса битта баргнинг қадри баланд, ҳаттоки болалар тегинмайди», — деди у. Унинг сўзларига кўра, ўз вақтида бу ерда на сув, на электр энергия, на йўл бўлган. 2017 йилдан бери туманда инфратузилма яхшиланиши ортидан маҳаллий аҳоли билан бирга туристларнинг ҳам сони орта бошлаган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 12 мингта кўп қаватли уйнинг эскирганлик даражасини ўрганмоқда. Инвентаризация уч ойда якунланиши ва камчиликларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Антикоррупция агентлиги «Култепа», «Вардонзе ёдгорлиги» ва «Қулоқтепа» маданий мерос объектларига етказилган зарар сабабларини бартараф этишни сўраб, Туризм ва маданий мерос вазирлигига тақдимнома киритди. Агентликнинг таъкидлашича, қонунбузарликларга Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинмагани ва етарли назорат ўрнатилмагани сабаб бўлган.
Тошкент ҳокимлиги Туркиянинг Outdoor Factory компанияси нима учун пойтахтдаги учта давлат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудратчилик ишларини бажариш ҳуқуқини тендерсиз олганини тушунтирди.
Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида мактабда ўқийдиган қизлар ўзини осиб, вафот этгани маълум бўлди. Ҳозирда прокуратура ушбу ҳолатлар бўйича текширув ўтказмоқда.
Давлат хусусий шерикчилик асосида талабалар турар жойларини қуришни истаган тадбиркорларга бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида субсидия берилади. ТТЖлар лойиҳаси тендер орқали аниқланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг