Жамият

Кунлик коронавирус ҳолатлари камайишда давом этмоқда
27 февраль 2022, 11:39

Кунлик коронавирус ҳолатлари камайишда давом этмоқда

Шанба куни Ўзбекистонда 125 кишида ковид қайд этилди. Кун давомида 3 нафар бемор вафот этди, 19 кишида эса пневмония аниқланди.

Тошкентда Spark метрога тушиб кетди
27 февраль 2022, 10:45

Тошкентда Spark метрога тушиб кетди

Тошкентда Spark метронинг «Шаҳристон» бекатидан чиқиб кетаётган пиёдани уриб юбориб, ер ости йўлагига тушиб кетди.

1 мартдан нималар ўзгаради?
27 февраль 2022, 01:01

1 мартдан нималар ўзгаради?

Ёнида биометрик паспорт ёки ID-карта бўлган ҳайдовчидан «права», техпаспорт, ишончнома ва суғурта полиси талаб этилмайди, ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади, УЖК хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация тўловлари жорий этилади, цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинади, ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади — 1 мартдан нималар ўзгаради?

Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бошланди (видео)
26 февраль 2022, 23:02

Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бошланди (видео)

Украинада 90 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Польша чегарасига қараб йўлга чиқди.

Шамсиддин Турдалиев Олтиариқ туманига ҳоким бўлди
26 февраль 2022, 17:05

Шамсиддин Турдалиев Олтиариқ туманига ҳоким бўлди

Фарғона вилоятининг Риштон тумани прокурори Шамсиддин Турдалиев Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда февраль бошида Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлган Холмирза Ниёзовнинг ўрнини эгаллади.

Тошкент ва Боку ўртасидаги авиапарвозлар қайта тикланади
26 февраль 2022, 15:17

Тошкент ва Боку ўртасидаги авиапарвозлар қайта тикланади

Март ойидан бошлаб Тошкент Озарбайжоннинг Боку шаҳри билан авиапарвозларни қайта тиклайди. Авиарейслар ҳафтада бир марта — сешанба кунлари амалга оширилади.

Нима тайёрлаймиз: қуймоқлар
26 февраль 2022, 11:43

Нима тайёрлаймиз: қуймоқлар

Сутда пиширилган классик ҳамда «нуқта"ли қуймоқлар, кефир ва қайнаган сувда тайёрланган қуймоқлар, «Креп сюзетт», пишлоқ ва кўкатли — Zira.uz қуймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев вафот этди
26 февраль 2022, 11:07

Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев вафот этди

Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, агроном, Иброҳим Файзуллаев 89 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.

Илонлар қорнидаги тангачаларни санайман
26 февраль 2022, 10:50

Илонлар қорнидаги тангачаларни санайман

Сизни заҳарли илон чақиб олса, нима қилиш керак, эчкемарлар гўшти саратон ва жигар циррозини даволайдими, бошни нам салфеткалар билан қандай қилиб ювиш мумкин? Ушбу саволларга жавобларни герпетологлар — судралувчилар ва амфибияларни ўрганадиган мутахассислар билишади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда саноқли герпетологлар бор. «Газета.uz» мухбири Екатерина Цой улардан бири Тимур Абдурауповдан экспедициялар, тошбақаларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан кураш, уйдаги калтакесак ва илонлар коллекцияси ҳамда маошлари ҳақида сўради.

Жума куни 138 кишида ковид аниқланди
26 февраль 2022, 10:47

Жума куни 138 кишида ковид аниқланди

Жума куни Ўзбекистонда 138 кишининг ковидга топширган ПЗР-тести мусбат натижани қайд этди, бу бир кун олдинги (156 та) ҳолатдан камроқ. Кун давомида икки бемор вафот этди, 21 кишида эса пневмония аниқланди.

«Ватанпарвар» ташкилоти Халқаро кинология иттифоқига аъзо бўлди
26 февраль 2022, 10:32

«Ватанпарвар» ташкилоти Халқаро кинология иттифоқига аъзо бўлди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Халқаро кинология иттифоқига аъзо бўлди. Февраль ўрталарида ташкилот Россияда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада цвергшнауцер, вео, бивер-йоркшир терьер, пудель той зотига мансуб итлари билан қатнашганди.

Биргаликда ибодат қилиш учун диний ташкилот ташкил этиш талаб қилинади — Дин ишлари қўмитаси
26 февраль 2022, 10:23

Биргаликда ибодат қилиш учун диний ташкилот ташкил этиш талаб қилинади — Дин ишлари қўмитаси

Дин ишлари қўмитаси тошкентлик тадбиркор ишчи ва мижозлар учун намозхона ташкил этгани учун жаримага тортилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Унда айтилишича, фуқаролар биргаликда ибодат қилишлари учун диний ташкилот ташкил этиш талаб қилинади.

Украинанинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар ва ёзувлар олиб келинмоқда
25 февраль 2022, 22:48

Украинанинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар ва ёзувлар олиб келинмоқда

Тошкентликлар украин халқини қўллаб-қувватлаб, урушга қарши эканликларини билдириш учун пойтахтдаги Украина элчихонаси биносига гуллар, юмшоқ ўйинчоқлар ва ёзувлар олиб келишмоқда.

25 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 февраль 2022, 22:00

25 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қорақалпоғистонга ташрифини кутилганидан аввал якунлаган президент, Польша орқали эвакуация қилинадиган Украинадаги ўзбекистонликлар, Навоийда ноқонуний олтин қазишга уринган 54 фуқаро, Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланаётганини айтган бош вазир, Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган Шавкат Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 25 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Пойтахтдаги ДХМлар эски «права»ни алмаштириш учун сўнгги мижоз қолгунича хизмат кўрсатади
25 февраль 2022, 18:04

Пойтахтдаги ДХМлар эски «права»ни алмаштириш учун сўнгги мижоз қолгунича хизмат кўрсатади

Давлат хизматлари агентлиги эски ҳайдовчилик гувоҳномасини мажбурий алмаштириш муддати тугаётгани муносабати билан ДХМларга кунига 700 нафаргача фуқаро мурожаат қилаётганини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, энди пойтахтнинг 10 та туманидаги ДХМлар янги гувоҳномани бериш учун сўнгги мижоз қолгунича фаолият кўрсатади.

Июлгача 4 млн доза Pfizer, 7,5 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади — Баҳодир Юсупалиев
25 февраль 2022, 15:59

Июлгача 4 млн доза Pfizer, 7,5 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади — Баҳодир Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев март, июнь ва июль ойларида яна 4 млн доза Pfizer, 7,5 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Қолаверса, Ўзбекистонда яна 10 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси ҳам ишлаб чиқарилган.

Андижон шаҳар халқ таълими тизимида даромад солиғи ҳисобидан 11,5 млрд сўм ўзлаштирилгани аниқланди
25 февраль 2022, 15:19

Андижон шаҳар халқ таълими тизимида даромад солиғи ҳисобидан 11,5 млрд сўм ўзлаштирилгани аниқланди

Халқ таълими вазирлиги 2021 йилда таълим муассасалари 91,1 млрд сўмлик молиявий хатога йўл қўйгани, шундан 27,1 млрд сўмни талон-торож қилганини аниқлади. Биргина Андижон шаҳрида ходимларнинг даромад солиғи бюджетга ўтказилмасдан, 11,5 млрд сўм ўзлаштирилган. Аввалроқ, 2018−2020 йилларда Андижон шаҳар ХТБ раҳбарлари 57 млрд сўм талон-торож қилгани айтилганди.

Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади
25 февраль 2022, 15:09

Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларни Польша орқали эвакуация қилишини хабар қилди. Львовга келган ўзбекистонликлардан диаспора вакили Маруф Салиевга мурожаат қилиш сўралган. Эвакуация вақтида қариялар, болалик аёллар, талабалар ва болалар устунликка эга бўлади.

Дам олиш кунлари об-ҳаво иссиқ бўлади
25 февраль 2022, 13:16

Дам олиш кунлари об-ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда. Бу Эрон ҳудудларидан кириб келадиган ҳаво ҳисобига юз беради. Ҳарорат кундуз кунлари +23…+25 даражагача кўтарилади. Февралнинг сўнгги кунида эса Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудда ёмғир ёғади.

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олаётган 54 киши қўлга олинди
25 февраль 2022, 12:14

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олаётган 54 киши қўлга олинди

Навоий вилоятидаги Лолазор эски тилла конларида Навоий, Самарқанд ва Бухородан келган 54 нафар фуқаро лицензиясиз олтин қазиб олаётгани вақтида ушланди. Улар қазиб олган, таркибида олтин зарралари бўлган қум эса текширув учун Навоий кон-металлургия комбинатига юборилди. Аввалроқ, айни шу ҳудудда 4 кишини қум босиб қолганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг