Кадастрнинг Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига жамиятларнинг бирининг раҳбарияти томонидан 1000 доллар пора таклиф қилинди. Ходим бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этгани боис, Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм мукофот берилди.
Чоршанба куни Тошкентда шифокор-токсиколог тиббий кўрикка келган, маст фуқаро томонидан калтакланди. Шифокорнинг аҳволи оғирлиги ва кучли карахтлик ҳолатига тушиб қолгани айтилмоқда. Унга «қўшма краниофациал жароҳат, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати, назогеморрея» ташхиси қўйилган. Шифокорни калтаклаган шахс ҳибсга олинган.
Россия 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди. Бу бўйича Россия тезкор штабининг йиғилиши ўтказилди.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида юк машинаси 60 ёшли аёлни уриб юборди. Фуқаро воқеа жойида вафот этди.
«Амирсой» курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида 6 март кунидан бошлаб 10−20 смгача сурилиш, 1 метргача чўкишлар давом этаётгани маълум қилинди. Мазкур ҳодиса кўп миқдорда қор ва ёмғир ёғгани, намгарчилик меъёридан ортгани сабабли юзага келгани айтилмоқда.
Долларнинг расми курси 17,34 сўмга пасайди ва жами 10 490,34 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.
Ижтимоий тармоқларда ЙПҲ ходими автомобилда «отвёртка» борлиги учун далолатнома тузганлиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда 6 гектар ерни $18 мингга сотмоқчи бўлган фермер ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер 189 млн сўмни олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга оид моддалари билан жиноят иши очилди.
Истанбул ва Тошкент ўртасида ободонлаштириш соҳаси бўйича меморандум имзоланди. Шаҳарлар гул ва кўчатларни экишнинг янги технологиялари, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилади.
Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. У мамлакатнинг барча 47 префектураларида бўлиб ўтади ва Токиода тугайди.
Бўстонлиқ тумани «Амирсой» дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилиб, дам олишга бормоқчи бўлганлардан сиҳатгоҳ томон ҳаракатланмаслик сўралмоқда.
Самарқандда деярли 1700 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу вилоятдаги энг йирик мактаб ҳисобланади. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, шунингдек, футбол, волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.
Бухоро ва Жиззах нефть базаларида молиявий интизом бузилганлиги — камомад ва ходимларга асоссиз тўловлар, шунингдек, дебиторлик қарзлари (33 млрд ва 35 млрд сўмдан ортиқ) аниқланди.
Долларнинг расми курси 11,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 507,68 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Янгиҳаёт туманида 8 ойлик чақалоғини 10 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди.
Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook сайтида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништирган. Шу билан бирга, одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган.
Наврўз куни ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган олти аёл маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан уч нафари 15 суткага қамалди.
UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker моделларини сотувга чиқаришни бошлади.
Навоий вилоятида аёл 3 нафар қиз фарзандини темир йўл изига олиб чиққан. Поезд урилиши натижасида аёл олган тан жароҳатидан вафот этди, 2016 йилда туғилган фарзанди шифохонада даволанмоқда.
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади. Олиб келинган вакцина (AstraZeneca) билан 330 минг аҳолини икки маротаба эмлаш кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг