Жорий йил бошидан бери мамлакатда жами 143 555 та никоҳ қайд этилди. Шундан 1272 тасида ўзбекистонлик қизлар хорижликларга турмушга чиққан. Уларнинг 207 нафари Россия, 148 нафари Қозоғистон, 106 нафари Туркия, 42 нафари Корея Республикаси, 13 нафари АҚШ ва бошқа мамлакатлар фуқаролари билан оила қурган.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Японияда таҳсил олаётган магистрант Камилла Еникеева. Биз ундан нега Японияда ўқишни танлаганлиги, Япония олийгоҳларида таҳсил олишнинг афзалликлари, университетнинг иш топишдаги ўрни, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди. Улар «жиҳод» мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлганлиги айтилмоқда.
Марҳум шайх Усмонхон Алимовнинг жаноза намози Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўқилди. Жанозага Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон ва бошқа давлатлардан қорилар ташриф буюрди — фоторепортаж.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир нафар йўловчи вафот этган, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қарши шаҳрида Nexia пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган, болалар аравачасида бўлган 9 ойлик чақалоқни уриб юборди. Вояга етмаган бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тармоқларда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбийлари Сурхондарёга қўнган ва ичида афғон ҳарбийлари бўлган иккита вертолётни кўздан кечираётгани акс этган видеоёзув пайдо бўлди. «Толиблар Кобулни эгаллади, биз жанг майдонидан қочдик… Бошқа чорамиз йўқ эди»", — дейди афғон ҳарбийларидан бири.
«Газета.uz»нинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоёзувларни кўриб чиқишдаги муаммолар тўғрисидаги мақоласидан сўнг ЙҲХББ хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қилди.
14−15 август кунлари Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбиий вертолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудига кирган ва Термиз халқаро аэропортига мажбурий қўндирилган. 15 августда Афғонистоннинг Embraer 314 ҳарбий самолёти уни кузатиб бораётган Ўзбекистон ҲҲКнинг «МИГ-29» самолёти билан тўқнашиб, ҳар икки самолёт Сурхондарё вилояти ҳудудига қулаган. Уларнинг учувчилари парашют орқали ерга тушишган.
Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент шаҳри ва вилоятининг тўрттадан туманлари чегараларини ўзгартириш тасдиқладилар. Пойтахт чегаралари 7853,3 га ер майдони ҳисобига кенгаядиган бўлди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан бир қисм ер Зангиота ва Юқоричирчиқ туманлари таркибига ўтади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини тасдиқлади. «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинган», — дея қайд этди вазирлик. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Икки йил олдин йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоларни юклаш учун сайт ишга туширилди. У йўлдаги қоидабузарликларга қарши курашнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши керак эди. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ДЙҲХХ инспекторлари яққол қоидабузарликни рад этишлари, енгилроқ жазо тайинлашлари ёки уни умуман «пайқамасликлари» ҳам мумкин.
Бухорода 10 минг доллар эвазига ваколатли танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун ер олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Болани 7 ёшга етмасдан мактабга бериш қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириш керак? Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров ушбу саволларга жавоб берди.
Суд мажлисида қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов ИИБ ходимларини ҳақорат қилганини тан олди ва қилган ишидан пушанмон эканлигини билдирди. Шуни ҳисобга олган ҳолда суд уни жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан чекланди.
Хабарларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди. Ҳозирча расмий изоҳлар бўлмади.
Ҳафта бошида республика бўйлаб салқин об-ҳаво сақланиб туради. Чоршанба куни Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади. Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг охирига келиб, кечалари +18…+20 даражагача, кундуз кунлари +36…+38 даражагача кўтарилади.
Олмалиқ шаҳрида 36 киши музқаймоқдан заҳарланиб, шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Улардан 31 нафарига руҳсат берилиб, беш нафарининг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, ҳудди шу ташхис билан яна 1З нафар бемор тиббиёт бирлашмасига ётқизилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Косон тумани ҳокимлиги панжаралари Қашқардаё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидидан сўнг олиб ташланди. Туман маъмурияти фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва ошкораликка доим амал қилиниши, ҳокимлик халқ билан ўртадаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш тарафдори эканини маълум қилди.
Коронавирусга қарши эмлаш жараёнида айрим ҳолатларда вакцина олиш бўйича тиббий чекловлар бўлиши мумкин. Қайси ҳолатларда коронавирусга қарши вакцина олиш тавсия этилмайди? Бошқа турдаги вакцина олганлар қанча вақтдан кейин коронавирусга қарши эмланиши мумкин? Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг