Президент фармони билан 1 январдан фуқароларга ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш ДХМ орқали ҳам амалга оширилади, қолаверса, паспорт учун тўлов нархи БҲМнинг 1,2 бараваридан 1 бараваригача арзонлаштирилади. Бундан ташқари, босқичма-босқич 87 турдаги янги давлат хизматлари жорий этилади, 59 та хизматнинг кўрсатиш муддати эса қисқартирилади.
Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини лицензия билан амалга оширишга рухсат берилган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълум қилишича, бугунга қадар мамлакат ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч кимга лицензия берилмаган. Агентлик ушбу фаолиятлар ҳали ҳам қонуний эмаслигини эслатди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида двигатель қисмида қисқа туташув юзага келганлиги сабаб «Газель» автомобили ёниб кетди. Йўловчилар автомобилдан туширилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Шахсий маълумотлар бўйича қонунчиликни бузган TikTok, Twitter, Skype ва «ВКонтакте» интернет платформалари қаторига Хитойнинг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам қўшилди. Ўзбекистонда ушбу ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланган.
Карантин тадбирлари бошлангандан бери Ўзбекистон бўйлаб 1 млн 184 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган. Улардан 1 млндан ортиғида жарима белгиланган. Тиббий ниқоб тақмаганлик бўйича 1,1 млнтадан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилган.
1 ноябрдан Давлат хизматлари марказлари, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, хизмат учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи 1 иш кунида қайтарилади.
27 июлдан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Ҳафтанинг охирига келиб ҳаво ҳарорати +33 даража атрофида бўлади. Яқин кунларда баъзи ҳудудларда шамол ва чанг бўронларининг кучайиши кутилмоқда.
Бекобод шаҳрида яшовчи ака-укалар ўз хонадонларида вояга етмаган болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётганликлари аниқланди. Улар болалардан 800 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача ойлик тўлов олиб келган. Ушбу шахсларга нисбатан БҲМнинг 7−8 баравари миқдорида жарима ҳамда улардан бирига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган сойда чўмилаётган аёл бошқа бир аёл томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда август ойидан бошлаб коронавирусга қарши хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланишига келишилди. Биринчи босқичда ойига 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 млн дозагача олиб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ воқеа жойида вафот этган.
24 июль куни Ўзбекистонга Испаниянинг Билбао шаҳридан жўнатилган «Афросиёб» поезди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида вагонлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилганидан сўнг, темир йўл орқали олиб келинди. Аввалроқ, поезд 2 та локомотив ва 11 та вагондан иборат эканлиги эълон қилинган.
Хориж мамлакатларида доимий истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади. Улар давлат божи ва бошқа тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари орқали тўлайди.
Макаронли, картошка ва қўзиқоринли, фрикаделкали, резавор мева ҳамда творогли — Zira.uz мазали ва тўйимли тоблатмалар рецептларининг рўйхатини тақдим этади.
Президент фармони билан 1 январдан хорижга чиқиш паспорти, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома, адвокатлик бюро, фирма ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдорлари арзонлаштирилади. Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш хизмати эса бепул бўлади.
1999 йилнинг 16 февраль куни пойтахтдаги портлашлар сабаб жиноий жавобгарликка тортилган 5 фуқаро оқланди. Оқланганлар «16 февраль воқеалари»нинг асосий ижрочилари деб топилганлар эмас. Улар собиқ божхона ходимлари ҳисобланади.
Ҳарбий хизматчи 2 ёшли фарзанди билан бирга Тошкентдаги Анҳор каналида чўкаётган аёлни қутқариб қолди.
Хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаши, янги чиқарилган қарорлар, Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараси ўзгариши, Токио олимпиадасининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчиларлар бирорта ҳам ғалабага эришмагани — «Газета.uz»нинг 24 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент ИИББ собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаатда айтган гапларида ҳақорат аломатлари бор деб топди. Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар судга оширилди.
Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳасида Ўзбекистон номидан қатнашади ва Дэвид Гетта «Get Together» синглининг ремиксини яратади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг