Андижон вилоятида Кореяга ишга юборишни ваъда бериб, бунинг эвазига 6 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Чоршанба куни коронавирус ҳолатларининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди — 719 киши касалликка чалинди. Қарийб 500 нафар фуқарода пневмония аниқланди. COVID-19 билан оғриганларнинг яна 4 нафари вафот этди.
Фарғона вилоятида такси ҳайдовчиси жонсиз ҳолда топилди. Тўрт киши, жумладан уч нафар вояга етмаган болалар (икки нафари ўқувчи) уни ўлдирганликда гумон қилинмоқда.
Иккита компания ҳамда «Асакабнк» бош офиси ва филиали ходимлари 2 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Мазкур маблағлар Осиё тараққиёт банкидан жалб қилинган.
Наманган вилоятида сел келиши ва сув тошқинлари натижасида иккита кўприк ва бир қанча автомобилга зарар етди, уйларни сув босди. 130 нафардан ортиқ киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидларда Қурбон ҳайити намозини адо этмаслик бўйича қарор қабул қилинди. Шу сабабли, май ойида нишонланган Рамазон ҳайитида гавжум бўлган масжидлар Қурбон ҳайити куни ҳувиллаб қолди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин пойтахтдаги Минор масжидининг 2021 йилги Рамазон ва Қурбон ҳайитлари кунидаги суратларини тақдим этади.
Тошкентда 5 нафар фуқаро ҳарбий қисмларидан бирида режалаштирилган 65 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини қурилиш фирмаси бошлиғига олиб бериш эвазига, шартнома қийматининг 4 фоизи миқдорида пул беришини талаб қилган. Улар олдиндан 30 минг долларни олган вақтида ушланди. Тошкент вилоятида яна бир шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. Шунингдек, Тошкент вилоятида фуқарони ноқонуний тарзда ўқишга кириб қўйиш ҳамда Сирдарё вилоятида кредит бериш эвазига пул талаб қилиш каби ҳолатлар аниқланди.
20 июль куни Ўзбекистонда 698 та коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари аниқланди. Бу 2021 йил бошидан энг катта кўрсаткич. Шунингдек, 478 кишида пневмония аниқланган. 4 нафар коронавирус бемори вафот этган.
АҚШнинг Эмори университетида фан доктори унвонини олган наманганлик Донохон Абдуғафурова адабиётга қизиқиши қандай шакллангани, ўзининг тадқиқотлари ҳамда ўзбек адабиётида аёл ёзувчиларнинг ўрни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у ўзбек адабиётидаги афсонавий ёзувчилардан бири бўлган Анбар Отин ижодига ҳам алоҳида тўхталди.
Умумий овқатланиш пунктларидан овқат етказиб бериш хизматларига 8:00 дан 23:00гача ишлашга рухсат берилди.
20 июлдан ёпиқ биноларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда 50 нафаргача меҳмон қатнашиши мумкин. Очиқ ҳавода эса 1 августгача иштирокчилар сони 100 нафаргачани ташкил этиши мумкин.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида маст ҳолда тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Департамент ва ДХХ ходимлари 4200 ва 7000 доллар эвазига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига киритиб қўйишни ваъда қилган аграр аграр университети спорт мураббийи ва жисмоний тарбия университети стажёр-ўқитувчисини қўлга олди.
Навоий аэропорти божхоначилари 1841 йилда Александр II никоҳ тўйи шарафига зарб этилган 14 та Рус империяси тангасининг олиб чиқилишига чек қўйишди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли қиз 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди. Бош прокуратура аёл эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганини маълум қилди. Бироқ қизнинг ота-онаси унинг ўлимида қайнонаси ва куёвини айбламоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.
46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда 2009 йилда туғилган қизчани зўрлаганликда гумонланиб, қўлга олинди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатишга оид масала муҳокама қилинмоқда.
Август ойида ўзбекистонлик аскарлар ва офицерлар тожикистонлик ва россиялик ҳамкасблари билан биргаликда тожик-афғон чегарасини жангарилар ҳужумидан қўриқлаш бўйича амалиёт ўтказадилар. Машғулотларда уч давлатнинг ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, зирҳли техника ва махсус қўшинлари иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлери Ангела Меркелга ушбу мамлакатда рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Ўзбекистонлик 30 ёшли талаба Токиодаги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик чоғида япониялик қизни зўрлаганликда айбланмоқда. Миллий Олимпия қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ушбу фуқаро Ўзбекистон Олимпия делегацияси таркибига кирмайди.
Ҳафта бошида республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, чўлли ҳудудларда ҳарорат +44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг