2021 йилнинг илк уч ойида ўзбекистонликлар «чиройли» авторақамлар сотиб олиш учун 62 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлашди. Бу «чиройли» авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
2020 йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган. Қурилиш соҳасида 124 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 41 та ва таълим соҳасида 81 та коррупциявий омиллар аниқланди. Карантин муассасаларини қуришда 367 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликлар кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 23−25 даража, баъзи жойларда эса 8−30 даражагачани ташкил этади.
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ўқув йили охиригача масофавий таълимда давом эттирилади. Дарслар онлайн шаклда давом этади ва ҳозирда ётоқхонада турадиган талабаларга 24 апрелдан уйга кетишга рухсат берилади.
Ўзбекистонда 2020 йилда оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, қасддан одам ўлдириш 13,1 фоизга, қасддан оғир шикаст етказиш 13 фоизга, номусга тегиш 27,7 фоизга, талончилик 43,1 фоизга, босқинчилик 18,5 фоизга, товламачилик 35,5 фоизга, ўғрилик 52 фоизга кўпайган.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм,172 та дўкон, кўп қаватли уйлардаги 14 та хонадон, 43 та автомашина ва бошқа кўчмас мулклар зарарни ундириш учун хатланганини маълум қилди. Собиқ ҳоким ўринбосари ва яна 10 киши ҳибсга олинган.
Сергели туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда 26 апрель соат 10:00 дан 27 апрель соат 10:00 гача иссиқ ва совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит Nexia бошқариб юк автомобилига урилган. Нехиа русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р. лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Нигина Ўктамова Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи аёл боксчи бўлди. Полшадаги мусобақада Ўзбекистонни тақдим этган спортчилар олтита медаль билан тақдирландилар.
Юк машинаси ҳайдовчиси бир нечта сохта «чиройли» автомобиль рақамларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлди. Улардан икки жуфти бир хил эканлиги аниқланган.
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этилишини маълум қилди. Мустақиллик байрамига қадар вилоят ва шаҳар марказларида 3−4 та, Тошкентда 10 та кўчалар шундай марказларга айлантирилади. Уларнинг 24 соат ишлашига рухсат берилади.
Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланганлар сони ярим миллиондан ошди. Сўнгги кунларда эмланиш даражаси пасайган. Бунга Рамазон ойида рўза бошланиши сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистонгага «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси келтирилди. Вакцина учун харажатларнинг ярмини тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди.
Ҳозирда Ўзбекистондаги жазони ижро этиш колонияларида Жиноят кодексининг 120-моддаси (бесоқолбозлиқ) билан айбланган 49 нафар шахс сақланмоқда. Сўнгги 5 йил ичида 44 киши бесоқолбозлик бўйича жавобгарликка тортилган. Ушбу маҳкумлар билан доимий равишда психологик ишлар индивидуал тарзда олиб борилиши айтилмоқда.
Корпоратив ижтимоий масъулиятнинг моҳияти ва тамойиллари нимадан иборат? Нима учун уни хайрияга тенглаштириш мумкин эмас ва жамият учун фойдали бўлган лойиҳаларини амалга оширишнинг энг тўғри йўли қандай? Бу ҳақида Малика Шарипова ва Дилмурод Юсуповнинг мақоласида.
ЎФA ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувида пенальти белгиламаслик нотўғри иш бўлишини айтди. «Ўйинда учрашув муҳити, ундаги атмосфера, мухлислардан келиб чиқиб пенальти қўйилмаганида ҳакам ўша ўйин учун „2 баҳо оларди“ ва четлатиларди», — дейди у.
«Ўзавиация» агентлиги Россиянинг Royal Flight авиакомпаниясига Москва-Андижон-Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берди.
Адлия вазирлиги «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тақдим этди. «Давлат эҳтиёжлари» тушунчасидан воз кечиш, ер участкалари олиб қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатларнинг тугал рўйхати келтирилиб, жараёнларни мураккаблаштириш ва «мисли кўрилмаган шаффофлик стандартлари» ни ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Наманган вилоятида Damas русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
1 майдан «ёшлар дафтари»га киритилганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар берилади. 25 ёшгача бўлган иш берувчиларга 2023 йилгача ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Тошкентда ижарада яшаётган талабаларга ижара тўловининг БҲМнинг 1, вилоятдагиларга эса 0,5 баравар миқдоридаги қисми қоплаб берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг