Транспорт вазирлиги Тошкентда жамоат транспорти йўловчилари учун ҳар куни 16,8 млн сўмга бир марталик қўлқоп сотиб олинаётганини маълум қилди. Аввалроқ ОАВда бу рақам 28 млн сўм экани айтилганди.
ОТМларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалари ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб амалга оширишлари мумкин.
Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводи қурилиш майдончаларининг бирида юз берган норозиликда иштирок этган ишчилар пандемия даврида 40−45 кун объектдан чиқмай ишлаганликлари, ойлик маошларининг ўз вақтида тўланмаганлиги ва овқат сифати пастлигидан шикоят қилишди. Ҳозирда уларнинг ойликлари берилиб, овқат сифати ҳам яхшиланган.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг Тошкентдаги бозорлардан бирида гўшт нархининг пасайиши ҳақидаги жонли эфир репортажида мол гўштига кўп суяк қўшиб сотилаётганини айтиб, норозилигини билдирди.
Таъмирталаб йўллар сабаб юзага келган ЙТҲларда 191 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Сенат. Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Сирдарё вилоятининг саккизта ҳудудида «Тоза ҳудуд» корхонаси олиб чиқиб кетилмаган маиший чиқиндилар учун аҳолидан 1,2 сўм асоссиз даромад олгани аниқланиб, истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Таълим инспекцияси 2019/2020 ўқув йилида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилди. Рейтинг натижалари бўйича энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари мактаблари эгаллади.
Октябрь охири ва ноябрь бошида Россиядан деярли 8,5 мингга яқин ўзбекистонлик олиб келинади. Бу учун Волжский — Тошкент йўналишига яна тўртта поезд қўшилиб, жами қатновлар сони тўққизтага етди. Ҳар бир поезд таркибида 938 нафар йўловчига мўлжалланган 20 та вагон мавжуд.
Зироат Мирзиёева раислигидаги «Замин» фондининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторингини автоматлаштириш лойиҳасининг биринчи босқичи якунига етди. Яна икки босқич амалга оширилгач, ҳар соатда ҳаво сифатини назорат қилиш мумкин бўлади.
Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов вафот этди.
Ҳукумат қарори билан Ёнғин хавфсизлик қоидалари тасдиқланди. Давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун амал қилиш мажбурий бўлган қоидалар 7 бўлим, 41 боб ва 846 бандни ўз ичига олади.
UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини мақолаларни ўчиртириш ва ўзгартириш орқали ОАВга босим ўтказаётганликда айблади. Қўмита эса ушбу айбловларни рад этиб, ўз «позицияси»да қатъий қолиши ва барча низоларни фақат суд орқали ҳал қилишини таъкидлади.
Қашқадарёдаги GTL заводи қурилаётган жойда ENTER Engineering ишчилари норозилик билдиришди. Деразаларга тош отилиб, бинолардан бирида «погром» уюштирилди. Компания оммавий норозилик ошхонага кириш жойида техник носозликлар туфайли келиб чиққанини маълум қилди. Аввалроқ ходимлар иш ҳақининг ўз вақтида берилмаслигидан шикоят қилишган эди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, собиқ меҳнат вазири ўринбосари, профессор Рустам Шодиев ҳаётдан кўз юмди.
Қамчиқ довонида Тошкентга қараб ҳаракатланаётган Damas ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тан жароҳати олган икки ҳайдовчи ҳам шифохонага етказилган.
Президент фармони билан 2020−2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.
Ғаллаоролда 21 ёшли йигит ярим тунда банкоматни тунамоқчи бўлди. У банкомат хонасидан чиқмай туриб Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.
Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчасининг ёрилган девори 4 млрд сўмга қурилган янги бинонинг ички қисми экани тасдиқланди. Вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси эса очилишдан олдин бинони қабул қилиб олган.
Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари, 20 га яқин вазирлик ва идоралар иштирокида Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди. Қабуллар давомида ички ишлар фаолиятига оид, суд қарорлари юзасидан ва прокуратура органларига энг кўп мурожаат келиб тушди.
Қиш мавсуми яқинлашгани сари юртимизнинг турли ҳудудларида ис газидан заҳарланиш, ҳаттоки ўлим ҳолатлари кўпаяди. Ис гази нима, ундан қандай сақланиш мумкин, қиш арафасида хонадонларда қандай эҳтиёт чоралари кўрилиши керак — «Газета.uz» юртдошларимизни огоҳлантиради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг