Жамият

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
9 апрель 2021, 15:27

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Яккасарой туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди
9 апрель 2021, 14:39

Дам олиш кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди

Дам олиш кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7−12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17−22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2−3 даража паст бўлади.

Тошкент ва Фарғонада яроқсиз батарейкаларни йиғадиган 171 та контейнерлар ўрнатилди
9 апрель 2021, 09:44

Тошкент ва Фарғонада яроқсиз батарейкаларни йиғадиган 171 та контейнерлар ўрнатилди

Тошкент шаҳар ва Фарғонадаги чиқиндиларни йиғиш пунктларида ишлатилган батарейкаларни йиғиш учун контейнерлар ўрнатилди. Ҳозирда улар 171 та ташкил этмоқда ва кейинчалик республиканинг барча чиқинди йиғиш жойлари қамраб олиниши кўзда тутилган.

Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади
8 апрель 2021, 18:29

Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади

Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келиши маълум қилинди. Президент ушбу ойни муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи жиноят устида қўлга олинди
8 апрель 2021, 16:05

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи жиноят устида қўлга олинди

Андижонда яқин танишларини аттестациядан ўтказиш, уч кишини мактаб директори ва ўринбосари лавозимларига тайинлаш масаласини ижобий ҳал қилиши эвазига 8400 долларни олган шахс ушланди. У пулнинг 900 долларини Андижон шаҳар ХТБ бошлиғига олиб бориши кераклигини айтган. Тезкор тадбир давомида ХТБ раҳбари ҳам 900 доллар билан қўлга тушган.

Метронинг Сергели йўналишида поезд тўхтаб қолди
8 апрель 2021, 12:50

Метронинг Сергели йўналишида поезд тўхтаб қолди

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди. Йўловчилар эстакада орқали эвакуация қилинди. Метро йўналиши бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Сурхондарёда қулаб тушган электр узатиш тармоғи таянчлари қайта тикланди
8 апрель 2021, 11:28

Сурхондарёда қулаб тушган электр узатиш тармоғи таянчлари қайта тикланди

4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида «Сурхон» ва «Ғузор» подстанциялари оралиғидаги ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаган эди. 7 апрель куни мазкур таянчларни тиклаш ишлари якунланиб, электр узатиш тармоғи қайта тикланди.

«Ўзбекистон миллий кинофонди» ташкил этилади
8 апрель 2021, 10:59

«Ўзбекистон миллий кинофонди» ташкил этилади

Маҳаллий кинокомпаниялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмларни сақлаш учун «Ўзбекистон миллий кинофонди» ташкил этилади. Фонд бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Зоминда туристик-рекреацион зона ва умуммавсумий курорт ташкил этилади
8 апрель 2021, 10:26

Зоминда туристик-рекреацион зона ва умуммавсумий курорт ташкил этилади

Президент фармони билан «Зомин» туристик-рекреацион зона ва умуммавсумий курорт ташкил этилади. Ҳудудда электромобиллар учун қувватлаш станциялари, вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари, спортнинг экстремал турлари учун шароит яратилиши режа қилинган.

Сурхондарёда болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилди
8 апрель 2021, 10:07

Сурхондарёда болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилди

Сурхондарёда болаларга бақириб, қўпол равишда муомала қилган тарбиячининг видеоси тарқалганидан сўнг, у вазифасидан озод этилди. Ёрдамчи тарбиячига нисбатан интизомий ҳайфсан жазо чораси қўлланди.

Ургутда фуқаро отасига қарашли фермер хўжалиги ерини $14 мингга сотишга уринди
8 апрель 2021, 09:42

Ургутда фуқаро отасига қарашли фермер хўжалиги ерини $14 мингга сотишга уринди

Ургутда фуқаро отасига қарашли фермер хўжалиги ерини $14 мингга сотишга уринди. Прокуратура ва ДХХ ходимлари уни пулларни олган вақтида қўлга олишган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан иш очилди.

Тўрт автомобиль иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди
8 апрель 2021, 08:46

Тўрт автомобиль иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди

Чоршанба куни Яккасарой туманида самарқандлик фуқаро бошқарувидаги Lacetti Spark ва Matiz машиналари билан тўқнашади. Оқибатда Matiz ағдарилиб, қаршисида турган автобусга урилган. Икки автомобиль йўловчилари тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Тошкентдаги манзиллар билан боғлиқ муаммолар
7 апрель 2021, 22:00

Тошкентдаги манзиллар билан боғлиқ муаммолар

Шаҳар — бу кўчалар, бинолар, боғлар ва бошқа объектлардан ташкил топган мураккаб механизм. Бу объектларнинг барчасига ўзига мос ном бериш керак. Бу учун аҳоли пунктларига манзиллар реестри керак. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти мутахассиси Анвар Джаббаров манзиллар реестри нима эканлиги ва пойтахт манзиллари билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб беради.

726 та маҳаллада уй хўжаликлари ўрганилади
7 апрель 2021, 20:03

726 та маҳаллада уй хўжаликлари ўрганилади

Статистика қўмитаси ва ЮНИСЕФ аёллар, болалар ва уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни йиғишни бошлади. Кузатувлар 726 та маҳаллада олиб борилиб, 4 ой давом этади.

Фарғона водийси осмонида ёрқин чақноқ қайд этилди
7 апрель 2021, 18:36

Фарғона водийси осмонида ёрқин чақноқ қайд этилди

Андижон ва Наманган вилоятларида сешанба куни осмонда ёрқин чақноқ қайд этилди. Мазкур ҳодиса Қирғизистон ҳудудидан ҳам кўринди. Улуғбек номидаги астрономия институти ҳодисага изоҳ берди.

Ҳисоб палатаси 2020 йилда 671 млрд сўмлик талон-торожлик ҳолатларини аниқлаган
7 апрель 2021, 16:55

Ҳисоб палатаси 2020 йилда 671 млрд сўмлик талон-торожлик ҳолатларини аниқлаган

2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат бюджети ва жамғармалари ҳисобидан ажратилган 671,3 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний харажатлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Жумладан, ўтган йил давомида Ҳалқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хатолик ва ўзлаштириш ҳолатлари кузатилган.

«Бу қўйлар ҳали Нью Йорк Таймсда чиқади» — Twitter фойдаланувчилари қўйлар «митингга чиққани» ҳақида
7 апрель 2021, 16:06

«Бу қўйлар ҳали Нью Йорк Таймсда чиқади» — Twitter фойдаланувчилари қўйлар «митингга чиққани» ҳақида

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси норозилик сабабли деярли 1500 бош қўйни туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келди. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Газета.uz» ушбу твитлардан энг қизиқларини тўплади.

Нурободда норози аҳоли қўйлар подасини туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келган
7 апрель 2021, 15:41

Нурободда норози аҳоли қўйлар подасини туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келган

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси деярли 1500 бош қўй туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келинган. Бунга уларнинг қўй боқиш учун ажратилган ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилгаётганидан норози бўлиши сабаб бўлди.

ЕОИИ доирасида Ўзбекистон фармацевтикаси учун ижобий ва салбий томонлар ҳақида Сардор Қориев
7 апрель 2021, 14:35

ЕОИИ доирасида Ўзбекистон фармацевтикаси учун ижобий ва салбий томонлар ҳақида Сардор Қориев

«Бу каби интеграция, глобализация бор экан маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бироз қийин», деди Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Қориев ЕОИИ интеграциялашувнинг камчиликлари ҳақида. Агентлик раҳбари Иттифоқнинг плюс жиҳатлари орасида унинг «катта бозор"лигини таъкидлади.

Effect.uz журналистлари суд биносидаги воқеадан кейин қидирувга берилди
7 апрель 2021, 13:53

Effect.uz журналистлари суд биносидаги воқеадан кейин қидирувга берилди

Effect.uz сайтининг икки мухбири январь ойида жиноят ишлари бўйича Термиз туман судидаги ҳодисадан сўнг қидирувга берилиб, сиртдан ҳибсга олинди. Улар ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва терговга ёки суд ишларининг ҳал қилинишига халақит берганликда сиртдан айбланмоқда. Ўз навбатида, нашр раҳбари ходимларининг бирига чақирув қоғози келмагани, бири икки марта прокуратурага борганини маълум қилди. Ҳодиса тафсилотлари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг