Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси «Qanotchi» ресторани карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўли билан фаолият юритган дея баёнот берди ва ушбу иш Маъмурий судга киритилганини маълум қилди. Олдинроқ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда пойтахт ҳокимлиги ушбу рестораннинг фаолияти «синов» тариқасида амалга оширилганлиги ҳақида хабар беришган эди.
Пенсионерларга банк хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатадиган банкларни танлаш имконияти берилади. Марказий банк пенсия маблағларини ягона банк орқали пенсионерларга етказиш тизимининг самарасиз эканлиги ва бу амалиётдан воз кечиш лозимлиги бўйича хулосага келган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоятда коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Жумладан, «Билайн» компаниясининг 91 нафар ишчиси Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилгани маълум қилинди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ерни ноқонуний тортиб олган мансабдор шахслар учун жавобгарлик киритилмоқда. Қоидабузарлик такрор содир этилса, жиноий жавобгарликка тортилади. Сенаторлар МЖТК ва ЖКга тузатишлар киритилишини маъқуллади.
Президент топшириғи билан Дубай, Минск, Сеул ва Деҳлига чартер рейслар ташкил этилди. 8−10 май кунлари Ўзбекистонга 800 нафардан зиёд фуқаро қайтарилди. Франкфуртдан рейс амалга оширилиши кутилмоқда.
Қирғизистон Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан жабрланган сирдарёликларга инсонпарварлик ёрдами юборди.
Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар бозорида фаолият кўрсатаётган тадбиркорда иситма аниқлангани сабабли бозор фаолияти тўхтатилиб, санитария куни эълон қилинди.
Жанубий Корея юборган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси Тошкентга етиб келди. Юк таркибидан қарийб 192 минг долларлик тиббий воситалар ўрин олди.
13 майдан бутун мамлакат бўйлаб момақалдироқли ёмғир ёғиб, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача тушади, бу — май ойи учун ўртача кўрсаткичлардан паст.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга томорқадан оқилона фойдаланиш бўйича тузатишлар киритишни кўзда тутган қонунни рад этди. Сенаторлар фикрича, қонундаги ноаниқ тушунчалар коррупцияга олиб келиши мумкин.
Сенаторлар «Саломатлик» ордени (икки даражадан иборат) ва «Соғлом турмуш» медалини таъсис этишни маъқуллади. Улар соғлиқни сақлаш ва соғлом турмуш тарзини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшганларга тақдим этилади.
2020−2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Британия менежмент университети фаолият олиб боради. Таълим инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Университетда лойиҳаларни бошқариш, тадбиркорлик ва инновациялар ҳамда рақамли иқтисодиёт каби таълим йўналишлари мавжуд бўлади.
«Qanotchi» ресторанининг фаолияти давом этаётганлиги ҳақидаги маълумотларга Тошкент шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдирди. Маълум қилинишича, ресторан умумий овқатланиш жойларининг санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда ишлаш имкониятини ўрганиш мақсадида синов тариқасида очилган.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2349 тага, соғайган беморлар 1804 нафарга етди.
Фарғона водийсида қайд этилган зилзиланинг ўчоғи Хитойда жойлашгани хабар қилинди.
Тармоқда Фарғона вилоятидаги қишлоқда интернет сифати пастлиги сабабли уй томида ўтириб онлайн дарс бераётган ўқитувчи видеоси тарқалди. ХТВ ўқитувчига миннатдорчилик билдирди, АКТ вазирлиги эса вазият ўрганилаётганини маълум қилди.
Сирдарё вилоятида эвакуация ишлари вақтида сув оқизиб кетган уч нафар Миллий гвардия ходимидан бири соғ ҳолда топилди, яна бири бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 28 метргача кучайиши мумкин.
Сардоба сув омбори тўғони бузилиши оқибатида содир бўлган тошқин сувлари 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари (23 та аҳоли пунктлари) ҳудудларидаги 4 711та турар ва 277 та нотурар жой объектларига ҳамда 30 718 га экин майдонларига зарар етказган. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 2500 дан ортиқ техника жалб этилган.
Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Тожикистонга жўнаб кетди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг