Жамият

Matiz каналга тушиб кетди: уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди
7 май 2020, 16:32

Matiz каналга тушиб кетди: уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Matiz йўлдан чиқиб кетиб, каналга қулади. Ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлди.

Такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилган ҳудудлар ва уларга талаблар
6 май 2020, 22:51

Такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилган ҳудудлар ва уларга талаблар

Республика махсус комиссияси такси, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари фаолиятига қайси ҳудудларда рухсат берилганлиги ва уларга талабларни эълон қилди. Яшил ҳудудларда автотранспортнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади.

Карантин чоралари даражаси: қизил, яшил ва сариқ ҳудудлар
6 май 2020, 22:34

Карантин чоралари даражаси: қизил, яшил ва сариқ ҳудудлар

Республика махсус комиссияси карантин чоралари даражаси бўйича қайси ҳудудлар қизил, яшил ва сариққа ажратилганини эълон қилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудларда қайси фаолият турларига қандай рухсатлар берилгани ҳақида маълумот берилди.

Москва вилоятидаги ёнғинда 6 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
6 май 2020, 20:55

Москва вилоятидаги ёнғинда 6 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Москва вилоятида шахсий турар жойда содир бўлган ёнғин оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.

Сирдарёнинг сув босган ҳудудларида 50 та кўп қаватли уйлар қурилади
6 май 2020, 19:28

Сирдарёнинг сув босган ҳудудларида 50 та кўп қаватли уйлар қурилади

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлабки 100 миллиард сўм ажратилган.

Россия президенти номидан қорақалпоғистонлик уруш қатнашчиларига медаллар топширилади
6 май 2020, 18:19 1

Россия президенти номидан қорақалпоғистонлик уруш қатнашчиларига медаллар топширилади

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик 596 нафар уруш иштирокчисига, фронт ортида меҳнат қилган фуқароларга эсдалик медали топширилади.

АҚШ Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди
6 май 2020, 17:59

АҚШ Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди. Маблағлар шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга ҳам сарфланади.

ЕХҲТ омбудсман идорасига шахсий ҳимоя воситаларини топширди
6 май 2020, 17:45

ЕХҲТ омбудсман идорасига шахсий ҳимоя воситаларини топширди

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори омбудсман идорасига шахсий ҳимоя воситаларини топширди. Улар пандемия даврида жазони ижро этиш муассасаларида мониторинг ўтказишда қўлланилади.

Уруш қаҳрамонлари ҳақида янги сайт яратилди
6 май 2020, 17:18

Уруш қаҳрамонлари ҳақида янги сайт яратилди

«Ўзархив» агентлиги Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига бағишланган сайтни ишга туширди.Унда уруш қаҳрамонлари ҳақидаги маълумотлар, аскарларнинг мактублари ва бир қатор муҳим ҳужжатлар мавжуд.

Фарғона водийсида зилзила сезилди
6 май 2020, 16:36

Фарғона водийсида зилзила сезилди

Хитой-Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила Фарғона водийсида ҳам сезилди.

Карантин: Қашқадарё «яшил», Сурхондарё «сариқ» ҳудудга киритилди
6 май 2020, 16:17

Карантин: Қашқадарё «яшил», Сурхондарё «сариқ» ҳудудга киритилди

Эпидемиологик вазиятга кўра Қашқадарё «яшил», Сурхондарё эса «сариқ» ҳудудга киритилди.

Навоийда фожиали авария: катта тезликда қизил чироқдан ўтган Nexia-3 симёғочга урилди
6 май 2020, 13:12

Навоийда фожиали авария: катта тезликда қизил чироқдан ўтган Nexia-3 симёғочга урилди

Навоийда катта тезликда ҳаракатланган Nexia-3 қизил чироқдан ўтиб, йўл четидаги симёғочга бориб урилди. Ҳайдовчи ҳодиса жойида оламдан ўтди.

Жиззахда 10 яшарли қиз сел оқимида ҳалок бўлди
6 май 2020, 12:57

Жиззахда 10 яшарли қиз сел оқимида ҳалок бўлди

Жиззахда сел оқими туфайли 10 яшарли қиз ҳалок бўлди. У даладан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётганда сел келиб қолган.

Туман ва шаҳарлар карантин даражасига кўра ажратилади
5 май 2020, 23:11

Туман ва шаҳарлар карантин даражасига кўра ажратилади

Ҳар бир туман ва шаҳар санитария-эпидемиологик вазиятга қараб «қизил», «сариқ» ёки «яшил» ҳудудларга ажратилади.

Стикерлар бекор қилинади, айрим хизмат кўрсатиш субъектларига ишлашга рухсат берилади
5 май 2020, 20:39

Стикерлар бекор қилинади, айрим хизмат кўрсатиш субъектларига ишлашга рухсат берилади

Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда, ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилади. Шунингдек, стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Сардоба тошқинида 4 киши ҳалок бўлди, 1 киши бедарак йўқолган
5 май 2020, 19:58

Сардоба тошқинида 4 киши ҳалок бўлди, 1 киши бедарак йўқолган

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинида 4 кишининг вафот этгани, 1 кишининг бедарак йўқолганини маълум қилди.

Сирдарёда сув тошқинининг дастлабки зарарлари эълон қилинди
5 май 2020, 18:45

Сирдарёда сув тошқинининг дастлабки зарарлари эълон қилинди

ФВВ Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида инфратузилмаларга етган дастлабки зарар миқдорини маълум қилди. 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, 7 та қабристон, 13 та кўприк ва бошқа объектлар зарар кўрган.

Маст ҳайдовчи 22 ёшли аёл ва икки ёшли бола ўлимига сабаб бўлди
5 май 2020, 18:34

Маст ҳайдовчи 22 ёшли аёл ва икки ёшли бола ўлимига сабаб бўлди

Самарқанд вилоятида маст ҳайдовчи қарама-қарши йўналишда юк машинаси билан тўқнашув содир қилди. Ёш аёл ва унинг икки ёшли фарзанди ҳалок бўлди.

Хотиржамликнинг баҳоси. Сардоба фожиаси бизга нимани ўргатди?
5 май 2020, 17:03 1

Хотиржамликнинг баҳоси. Сардоба фожиаси бизга нимани ўргатди?

Сардоба фожиаси бизга халқимизнинг офат қаршисида бемисл даражада ҳамжиҳат эканини кўрсатди. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидан Сирдарёга техникалар ва минглаб тонна инсонпарварлик ёрдами оқиб келмоқда. Офат оқибатлари қай даражада ва ундан қандай ибрат-хулосалар чиқаришимиз керак? Сабина Бакаева ва Шуҳрат Латипов репортажи.

Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади
5 май 2020, 12:50

Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади

ИИВ Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ходимларини ҳақорат қилгани акс этган видеомурожаатини ўрганмоқда. Тошкент ИИББ хонанданинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг