Туркиянинг Kentsel Yenileme Merkezi A.S компанияси билан биргаликда Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режа концепциялари ишлаб чиқилди. Тошкентнинг бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
ДТМ янги ўқув йилида абитуриентлар учун тест синовларида қўлланиладиган тест синовлари соддалаштирилишини хабар берди. Чет тиллари, биология, она тили ва адабиёт каби фанлар бўйича расмли ва чизмали тест топшириқлари киритилса, физика ва кимё фанларидан назарий саволлар сони оширилади.
Бухоро вилоятида кучли шамол жами 5293 та, жумладан 3 та маданий мерос, 12 та тиббиёт муассасаси, 62 мактаб, 43 та болалар боғчаси ва бошқа объектларга зарар етказди. Ҳодисадан 41 киши жароҳатланди, бир киши ҳаётдан кўз юмди — дастлабки маълумотлар.
Бухорода сониясига 25 метргача эсган кучли шамол оқибатида жароҳат олганлар сони 31 кишига етди, бир киши электр сими узилиши натижасида ток уриб вафот этди. Бошқа зарарлар ҳам бор.
27 апрель куни кечқурун Бухоро вилоятида содир бўлган кучли шамол ва ёмғир натижасида газ қувурлари ва газ таъминоти тизимининг бошқа объектларида 120 дан ортиқ авария ҳолатлари аниқланган. 138 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган.
Бухоро вилоятида кучли шамол туфайли етти киши жароҳат олди. Турар ва нотурар жойларга зарар етди, дарахтлар қулаган. Тошкент ва пойтахт вилоятида ҳам кучли шамол бўлиши кутилмоқда.
Наманганлик депутатга ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатгани учун жиноят иши қўзғатилди. Шаҳар кенгаши депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этишга аввалига розилик билдириб, кейин рад этди. Вилоят прокуратураси тақдимнома киритганидан кейин вилоят кенгаши шаҳар кенгаши қарорини бекор қилди.
29 апрель кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони январь-март ойларида 131,6 минг кишига ёки 0,4 фоизга кўпайиб, 34,03 млн кишини ташкил этди.
28 ва 29 апрель кунлари Ўзбекистон бўйича айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Чоршанба куни ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача тушади. 30 апрелдан ёғингарчиликсиз об-ҳаво ўрнатилади ва дам олиш кунларига қадар давом этади.
2020 йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 6 ойга узайтирилади.
Адлия вазирлиги давлат органларида давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига амал қилинмаслик учун жарима таклифи Ўзбекистонда миллатлар ва элатлар ҳуқуқларини поймол этмаслигини маълум қилди. Қонун лойиҳаси тилдан фойдаланишга нисбатан қандайдир чекловларни жорий этмайди.
Бухорода — 50 нафар, Тошкентда — 8 нафар коронавирус ташхиси қўйилган бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 765 нафарга етди. Янги тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари эса 4 тага ошиб, 1869 тага етди.
Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарлик белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Доктор Мақсудова инновацион клиникаси беморларни клиникага бепул олиб келиш, диагностика ва консультацияларга чегирмалар таклиф қилади.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака тумани бўлими раҳбари фермердан 10 минг доллар пора олаётганда ушланди.
Жума ва шанба куни кечқурун кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 22−25 даражагача пасаяди.
Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади. Тизим орқали транспортлар учун ва бошқа чипталарни сотиб олиш мумкин бўлади.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида «Маърифат» газетаси мухбири фаолиятига қаршилик кўрсатган ҳоким котиби билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат туман ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини масофадан туриб олиш механизми жорий қилинди. Шахсни тасдиқлаш учун фуқаро паспортининг асосий саҳифаси билан селфи фото тушиб уни юбориш керак бўлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг