1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келиши оқибатида Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Фуқароларга керакли ёрдамлар кўрсатилиб, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказилган зарарни ва йўқотишлар ўрни қопланади. Барча чора-тадбирлар учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.
Президент карантин вақтида ёшларнинг тайёргарлик кўриш имкониятлари чеклангани боис жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, ОТМларда зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиш лозимлиги таъкидланди.
Карантин даврида Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи хизмат фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирча 80 киши ишга жойлаштирилди.
Самарқанд вилоятида сурункали ёмғир оқибатларини бартараф этиш ишларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда ФВВнинг махсус техникалари жалб қилинган. Ёғингарчилик натижасида фуқаролар ўртасида жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
Ўзгидромет 1−2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли шамол эсиб, ёмғир ёғишидан огоҳлантирмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков нима сабабдан карантиндагилар сони ўзгармаётганига изоҳ берди. «Ҳар куни давлатимизга хориждан 500−600 фуқаро кириб келяпти. Уларнинг барчаси карантинга жойлаштирилмоқда», — деди у.
Бухоро вилоятидаги кучли шамолга қизиган иссиқ ва совуқ циклон фронти тўқнашуви сабаб бўлди. Синоптикларнинг қайд этишича, хавфли об-ҳаво ҳодисаларини олдиндан билиш қийин, айниқса катта тезликда ривожланадиган локал ҳодисаларни прогнозлаш жуда мураккаб ҳисобланади. Мутахассислар пандемия даврида маълумотлар етишмаслиги юзага келганини ҳам эслатиб ўтди.
Бекобод туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида сой ўзанидан тошди. Ҳодисадан жароҳатланган йўқлиги маълум қилинди. Кучли шамол ва ёмғир Бекобод шаҳрида ҳам кичик талофатларга сабаб бўлди.
Ўзбекистонда барча меҳнат жамоаларида маслаҳат кенгашлари тузилади. Мазкур кенгашлар меҳнат жамоаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратилишини таъминлайди.
Карантин чораларининг юмшатилиши такси хизматларига ҳам тааллуқли. Бунда, улар карантин тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда ва куннинг маълум вақтларида йўловчиларни ташишлари мумкин.
Жиззах вилоятида ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган Matiz ағдарилиб кетди. Икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди.
Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар, ТДЮУда эса Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади.
Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Ота-оналарга фарзандлари билан ўз уй атрофида сайр қилишларига ҳам рухсат берилади.
Uzbekistan Airways халқаро ва маҳаллий авиақатновлар учун йўловчилар чиптасини сотишни 30 июнга қадар тўхтатди. Авиачипта эгалари бир маротаба учиш санасини бепул тарзда кўчиришлари мумкин бўлади. Юк ташувчи ва почта авиақатновлари фаолияти эса давом этади.
Ички ишлар вазирлиги карантинга оид саволларга жавоб қайтарди. Хусусан, ҳунармандчилик, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолиятларини юритаётган тадбиркорлар шахсий транспорт воситасини хайдашга рухсатнома олиш имконияти, автомактабларда онлайн дарс жорий этиш масаласи ва бошқа саволларга жавоб берилди.
3 ой давомида республика бўйича жами 87 та жиноят иши бўйича 115 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг энг кўпи — 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этган.
Яқин вақтларда яратилиши режалаштирилаётган Миллий идентификация тизими давлат ташкилотлари ва банкларга ташриф буюрган фуқаролар шахсини ҳужжатларни текширмасдан аниқлаш имконини беради. Мобил телефон рақами орқали ҳам шахсни тасдиқлаш мумкин бўлади.
Уй-жой қурилишини паст қаватли турар жойларни бузиш ҳисобига амалга ошириш, узлуксиз ҳаракатланиш магистрали узунлигини 353,6 км етказиш, аэропортни шаҳардан жануб томонга 9 километр узоқликда жойлаштириш — Тошкент шаҳри бош режаси концепциясининг асосий қоидаларидан.
Бинолар ўртача қаватлилигини ошириш, экологик зарарли объектларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш, шаҳар муҳитини гуманизациялаш, шаҳар объектларига етиб бориш вақтини қисқартириш ва бошқалар — Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режаси бўйича президент қарори лойиҳасидан ўрин олган таклифлар.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг