Кескин совуқ тушганига қарамай, Aндижондаги 43-мактаб ўқувчилари тарғибот тадбири доирасида юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси вазиятни ўрганмоқда. ХТВ раҳбарлар бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилганини маълум қилди.
Қибрайда газ портлаши оқибатида уй эгаси ва унинг ўғли вафот этди. Портлаш газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида юзага келган.
Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан нуфузли Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми танланди. 93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни бўлиб ўтади.
«Наврўз» қабуллар уйини капитал таъмирлаб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш марказига айлантириш режалаштирилмоқда. Биринчи қаватида эса меҳнат биржаси очилади.
Одатий овқатлардан чарчаб, таомномасига янгилик киритмоқчи бўлганлар учун Zira.uz 7 та мазали ва тўйимли тоблатмалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Фарғона вилоят прокуратураси ҳудудларда 3 соатдан 28 соатгача электр узилишлари кузатилаётганини аниқлаб, электр тармоқлари мансабдорларига нисбатан маъмурий иш қўзғатди.
Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда охирги йилларда яратилган кинолар сони кам бўлса ҳам, маъноси борлигини таъкидлади. У ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берди.
Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электростанциясининг ҳар икки энергоблоки авариявий тўхтади. Натижада водий вилоятлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига электр энергиясини етказиб бериш чекланди.
Беш киши Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган, кўмир ортилган вагонларни ўмармоқчи бўлишди. Уларни ушлашнинг имкони бўлмади, ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 790 та мурожаат келиб тушган. Йил бошидан ўтказилган мониторинг давомида 107 та мажбурий меҳнатга жалб қилинганлик ҳолатлари қайд этилган.
Канализация тизимига чиқарилган чиқиндилар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда, деб хабар беради «Ўзсувтаминот» компанияси. Шу сабабли коллектор блокировкалари ва канализация тизимидаги бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Тошкентнинг оқава сувларида озиқ-овқат қолдиқлари, бутилкалар, кийим-кечаклар, тагликлар ва ҳаттоки саноат чиқиндилари топилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюриб, у ердаги янги иншоотларни кўздан кечирди. 2021 йилда бу ерда яна турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тўққизта корхона ишга туширилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Тожибоев сайланди.
Совуқ об-ҳаво туфайли электр энергияси истеъмолининг кескин ортиши таъминотда узилишларга олиб келади, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги. Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон бериши таъкидланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди.
Ниғматилла Йўлдошев бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга дон етиштириш харажатларини молиялаштиришда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш ва сарфлашнинг қонунийлигини текшириш тўғрисида сўров юборди. Бундан ташқари, Молия вазирлиги мансабдор шахслари, жумладан, вазир ўринбосари Абдимухтор Эргашевнинг қонунбузилиш ҳолатларда алоқадорлигини текшириш кутилмоқда.
Мактабгача таълим муассасалари ноябрь ойининг охирига қадар очилади. Иш фаолиятини бошлаш ва болаларни қабул қилиш ҳуқуқи фақат СЭСдан рухсат олган МТМларга берилади. Лекин, қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган, ходимлари орасида коронавирус аниқланган МТМлар фаолияти тикланмайди.
19 ноябрь куни бўлиб ўтган халқаро веб-форумда Зироат Мирзиёева ногирон болаларнинг таълими, уларга инклюзив муҳитни яратиш ва бунда пайдо бўлаётган тўсқинликлар ҳақида нутқ сўзлади. «Zamin» Халқаро фонди Васийлик кенгаши раиси ногиронлиги бўлган болалар таълими масаласи ҳанузгача жуда ачинарли аҳволда эканлигини таъкидлаган.
Чоршанба куни кечқурунгача Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларидаги қор қопламининг баландлиги 6−14 см ни ташкил этди. Шунингдек, йўлларни кўра олиш имконияти камайди, йўллар музлади. Кун давомида ҳаво ҳарорати 5−3 даражадан ошмади. Ноябрь ойида бундай совуқ кунлар камдан-кам учрайди, дея изоҳ берди синоптиклар.
Риштон туманида Қирғизистондан арзон темир маҳсулотларини олиб келиши учун танишига $30 минг АҚШ долларини берган фуқаро алданиб қолди. Унинг ишончига кирган шахс пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг