Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига аъзо давлатлар Мухтор вакиллар қўмитаси Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолигини тиклади. Эндиликда Ўзбекистон ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида кадрлар тайёрлай олади.
Бўстонлиқ ва Зоминда қуриладиган янги дор йўллари қурилишини Австриянинг Doppelmayr компанияси амалга ошириши маълум бўлди. Хабар берилишича, Зоминда иккита гондол-кресло типидаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатиш учун учта кўтарувчи мослама қурилади.
Фуқаролик жамияти ривожланишидаги ижобий ўзгаришларга қарамай, жамоат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ҳали ҳам ўта оғриқли масала бўлиб қолмоқда. Дилмурод Юсупов шу кунгача 18 марта (!) ННТни рўйхатдан ўтказишда рад жавобини олган волонтёр ёшларнинг ташаббускор гуруҳи мисолида бу масалага аниқлик киритишда давом этмоқда.
Бош прокуратура UzAuto Motors`дан Lacetti, Equinox ва Тrailblazer сотиб олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Тrailblazer сотиб олинганини рад этди. Шунингдек, ушбу автомобиллар қандай мақсадларда ва қайси манбалар ҳисобига олинганини ошкор қилди.
Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу маҳсулотларда аниқланган ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаган.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари ҳар уч йилда бир мартта ҳуқуқий саводхонлик бўйича онлайн тест синовларидан ўтишади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг минимал базасини билиш синовларидан вазирлар, ҳокимлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари ўтказилади.
24 январь куни президентнинг парламентга йўллаган мурожаатномасига бағишланган тадбирни Халқаро конгресс марказида ташкиллаштириш учун 1,76 млрд сўм сарфланган. Харажатларнинг катта қисми — деярли 1,5 млрд сўми меҳмонларни овқатлантиришга тўғри келмоқда.
Янги қурилаётган Сергели ер усти метро йўналишида тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилди. Метронинг йил охиригача тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Жабрланганлар йўқ.
Бахтиёр Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Россия Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларда тобамовирус аниқлангани учун сабзавотларни ўз ҳудудига киритилишига тақиқ қўйди. Ушбу вирусни юқтирган сабзавот бошқа ўсимликларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши, тунги совуқлар ва шамол кучайиши кутилмоқда. Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати меъёрдан 10−12 даража паст бўлади.
2020 йилнинг 10 ойи давомида авторақамларни сотиб олиш 2,6 баробарга кўпайган бўлиб, avtoraqam.uzex.uz онлайн-аукциони орқали жами 218,8 млрд сўм қийматда 80,5 мингдан зиёд «чиройли» рақамлар харид қилинган.
Тошкентнинг иккита туманида ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган Хўжаакбар Файзуллахўжаев ва Азизбек Юнусов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосарлари этиб тайинланди.
Энергетика вазири Алишер Султонов газ ва электр таъминоти ортидан жамоаси билан истеъфога чиқиш масаласида фикр билдирди. «Тўғри, камчиликлар жуда ҳам кўп. Лекин ҳозир ҳамма истеъфога чиқиб кетадиган бўлса, ишни ким қилади? Мутахассислар ўзи қолмаяпти. Сиз ўйламанг, ҳеч ким ўзини жойини ушлаб олгани йўқ, лекин қандай қийин бўлмасин, ҳамма ўзини ишини қилиши керак», — деди вазир.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Газета.uz»ни COVID-касалхоналари беморлари статистикаси ва ССВнинг коронавирус беморлари тўғрисидаги маълумотлар таққосланган янгиликни эълон қилгани учун «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди. Биз огоҳлантириш хатига таҳририятни «ноқулай» саволлар беришдан тўхташга мажбур қилишга уринишни эслатадиган кескин жавоб деб қараймиз.
Шу кунгача «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ (UzCard) директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган Фаррух Зияев жамият бош директори лавозимига тайинланди.
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабларнинг 73,4 сотих ер майдонлари асоссиз равишда тадбиркорлик субъектларига бериб юборилаётгани аниқланди. Туман прокуратураси туман ҳокимининг қарорига протест киритди.
Сирдарё тумани ҳокими ишдан олиниб, ўрнига Сайхунобод тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган Ботиржон Мирзақулов тайинланди. Сайхунободга эса вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари бўлган Фаррух Ўктамжонов ҳоким бўлди. Шаҳрисабз ҳокими ҳам ўзгарди.
Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи — пойтахт ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Тайинловдан аввал у Artel Technical School хусусий мактаби директори сифатида фаолият юритган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг