Кинорежиссёр ва «Ўзбеккино» бадиий кенгашининг аъзоси Рашид Маликов «Газета.uz»га берган интервьюсида кино соҳасида давлат-хусусий шериклигининг роли, кинематографиянинг асосий муаммолари ва кутилаётган ислоҳотлар, ўзбек кинематографиясининг энг кассабоп фильмлари, санъат ва бизнес ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Дори-дармон» Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома имзолади. Ҳозирда 250 минг доза вакцина ҳудудларга етказиб берилди.
2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.
Давлат тест маркази ҳарбий тавсияномаларга эга абитуриентлар рўйхати қайтадан кўриб чиқилишини маълум қилди. Аввалроқ тест натижаларидан норози бўлган ёшлар марказ биноси олдига йиғилган эди.
2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.
Ҳоким Шукрулла Ҳакимов Шофиркон тумани кўрсаткичлари «қониқарсиз» деб баҳолангани сабабли халқдан узр сўради ва йил охиригача вазиятни тўғирлаб, келаси йил туманни «яхши» деб баҳоланувчи даражага олиб чиқишга ваъда берди. Daryo нашри унинг нутқи вақтида айрим тингловчиларнинг мудраётганига эътибор қаратди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Паркент тумани ҳокимлиги Captiva автомашинасини ҳокимнинг ўғли муассислар рўйхатида бўлган компаниядан сотиб олиб, давлат харидлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганини маълум қилди. Автомобиль сотиб олиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди. Тошкент вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.
6 октаябрдан бошлаб Бишкекдаги тартибсизликлар манзарасида Ўзбекистон Қирғизистондан киришга чекловлар қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томони эса чекловлар йўқлигини эълон қилди.
6 октябрь куни Қирғизистонда 4,5 магнитудалик зилзила содир бўлиб, унинг таъсири Наманган, Андижон ва Фарғона ҳудудларида ҳам сезилди.
«Сардоба иши» бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қашқадарё вилоятида Nexia автомашинасининг йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлар Давлат тест маркази биноси олдида тўпланишди. Натижалар ҳисобланганда, уларнинг ҳарбий хизмат имтиёзлари ҳисобга олинмаган.
Яқин кунларда республикага Уралдан совуқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 15−20 даражагача пасаяди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.
Меҳнат вазирлиги Наманганда банк ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Ижтимоий тармоқларда банк муассасаларининг 1400 дан зиёд ходимлари пахта теримига мажбурий жалб қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилиб, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди. Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбари ҳокимлар билан келишилган ҳолда лавозимларига тайинланади.
Сурхондарё вилоятида 6,5 млрд сўмга қурилган ва бир ярим йилдан сўнг қулаб тушган кўприк 9,6 млрд сўмга таъмирланади. Кўприкнинг қулашига табиий офат сабабчи қилиб кўрсатилди.
ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди. Республика ва халқаро танловлар ғолиблари учун қўшимча грант ўринлари ажратилмоқда.
Самарқанд вилоятида Tacuma автомобили ҳайдовчиси йўл ўртасидаги бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида 3 нафар шахс вафот этди яна 2 нафари шифохонага ётқизилди.
USAID, ХМТ ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан амалга оширилган «Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар» дастури доирасида 1700 дан ортиқ одам савдоси жабрдийдалари Ўзбекистонга қайтиб келиб, реинтеграция ёрдамини олишди. Бундан ташқари, 95 мингдан ортиқ фуқарога одам савдоси хатарлари бўйича маслаҳатлар берилди.
Навбатдаги иситиш мавсумидан бошлаб иссиқлик таъминоти тўловининг янги тартиблари кучга киради. Тошкентдаги тариф иситиш даврида 1 кв. м иситилаётган майдон учун 142 сўмни ташкил этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг