Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна иқтисодий фаолиятни амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган шахсларни моддий рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.
Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган «Riviera» савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида метал конструкцияни қулаши натижасида 4 киши қурбон бўлди ва икки нафари жароҳатланди.
«Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида «Мен ғолиб» шиори остида «Энг илғор артиллерия мутахассиси» танловининг республика босқичи ўтказилди.
Сингапурлик сармоядорлар Ўзбекистонда чиқиндиларни плазма усулида утилизация қилиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркорнинг ўғли уларга тегишли дўкон маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан қайтадан тиклаб берилганини инкор қилди.
Тошкентдаги «Малика» савдо марказида ўтказилган рейдда соқол қўйган кишилар Шайхонтоҳур тумани 4-сонли ички ишлар бўлимига олиб борилиб, мажбурий равишда соқоли олинган. «Газета.uz» буни ошкор қилган блогер билан сухбатлашди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Қорақалпоғистонинг Қораўзак туманидаги икки мактабга компьютерлар, робототехника тўпламлари ҳамда турли бошқотирма ўйинларини тақдим этди.
Қуролли Кучлар академиясида янги ўқув ва маиший бинолар фойдаланишга топширилди.
Комил Рашидов бош вазир маслаҳатчиси — Хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.
Мажбурий меҳнат учун маъмурий жарима миқдори 10 баробарга оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бу ҳақдаги тузатишларни киритиш маъқулланди.
Хоразмда яшовчи шахс спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда чақирилган енгилтак аёл билан келишолмагани оқибатида уни бўғиб ўлдирди.
Президент қарори билан ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.
Янги ўқув йили учун дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари белгиланди. 3-синфлар учун ижара тўлови миқдори ўтган ўқув йилидагига нисбатан 12600 сўмга, 8- ва 9-синфлар учун эса 31,8−29,1 минг сўмга ўсган.
«Иссиқлик таъминоти тўғрисида"ги қонун лойиҳасида марказий иситиш тарифларини бинонинг умумий майдонини ҳисобга олган ҳолда белгилаш ва фақат иситиш мавсуми учун тўлов жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Сурхондарё ҳокими Шеробод туман ҳокимининг Сурхон қўриқхонасида меҳмонхона қурилиши учун ер ажратишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Тошкентда 9 сентябрдан 11 октябргача муддатда иссиқ сув кузги режа асосида ўчирилади.
«Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарор рўйхатдан ўтказилди.
Қоракўл туманида уч дона ов қуроли ва кучли ёритиш асбобларидан фойдаланган ҳолда 2 бош урғочи жайронни овлаганлар шахслар қонун олдида жавоб берадиган бўлди.
«Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Кузатув видеокамераси синов тариқасида Тошкентдаги 24-йўналишдаги автобусларга ўрнатилди. Йил охирига қадар барча йўналишдаги автобусларга видеокузатув воситаларини ўрнатилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг