Жамият

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда
23 декабрь 2022, 12:00

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Дам олиш кунлари кам булутли илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
23 декабрь 2022, 11:44

Дам олиш кунлари кам булутли илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Якшанба куни эса мамлакат ҳудудидан совуқ ҳаво чекина бошлайди ва кундуз куни ҳаво +7…+10 даража, жанубда +11…+13 даражагача илийди.

Panorama Airways Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейсини амалга оширди
23 декабрь 2022, 09:56

Panorama Airways Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейсини амалга оширди

22 декабрь куни Panorama Airways компанияси 144 йўловчидан иборат ҳаво кемасида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк авиақатновни амалга оширди. Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.

Андижонда уй ёниб кетиши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлди
23 декабрь 2022, 09:32

Андижонда уй ёниб кетиши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлди

Андижонда хонадон ёниб кетиши оқибатида уй эгасининг 3 нафар вояга етмаган фарзанди ҳалок бўлди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Qeshm Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйди
23 декабрь 2022, 09:32

Qeshm Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйди

Эроннинг Qeshm Air компанияси Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу бўйича келишувга Эрон президентининг сентябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган эди.

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди
23 декабрь 2022, 09:27

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди

Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида арча ёниб кетди. Ёнғинга безак сифатида ўрнатилаётган чироқлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Воқеада фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Тошкентда шахсий машина кўпайиб кетди — Пўлат Бобожонов
22 декабрь 2022, 22:51

Тошкентда шахсий машина кўпайиб кетди — Пўлат Бобожонов

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетганини, эрталаб ишга боришда ва кечқурун қайтишда «тирбандликлар сабаб умуман юриб бўлмай қолганини» айтди. «Ўзининг машинасидан кўра, жамоат транспортида тезроқ бораман деб билса, тирбандликлар ҳам камаяди», — деди у.

22 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 декабрь 2022, 22:22

22 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1000 сўмлик тангалар, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланган Россия, савдоси тўхтатилган «Док-1 Макс» дориси, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг учрашуви тафсилотлари, 2023 йил учун давлат бюджети, жасади ҳаммомдан топилган аёл ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент Москвадан собиқ Иттифоқ даврида қатағон қилинганларнинг жиноят ишларини талаб қилиб олади — Олий суд
22 декабрь 2022, 22:02

Тошкент Москвадан собиқ Иттифоқ даврида қатағон қилинганларнинг жиноят ишларини талаб қилиб олади — Олий суд

173 нафар қатағон қурбони оқлангани ҳақида ёзгандик. Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг айтишича, бу «Ўзбекистон халқини собиқ Иттифоққа нисбатан бўйсундириш мақсадида қилинган хатти-ҳаракатлардир». Тошкент Москвадан бошқа қатағон қилинганларнинг ҳам жиноят ишларини талаб қилиб олади.

«Док-1 Макс» дори воситасини сотиш тўхтатилди
22 декабрь 2022, 20:02

«Док-1 Макс» дори воситасини сотиш тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 2 ой ичида «Док-1 Макс» (Ҳиндистон) таблеткалари ва сиропини ичган 21 нафар болада асоратлар юзага келгани, 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Дори савдоси тўхтатилди, тергов бошланди.

Молиявий пирамидалардан қандай сақланиш мумкин?
22 декабрь 2022, 18:07

Молиявий пирамидалардан қандай сақланиш мумкин?

Молиявий пирамида нима ва у қандай ишлайди? Унинг тармоқли маркетингдан қандай фарқи бор? Алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? «Газета.uz» ислом молияси бўйича эксперт, қатор халқаро ташкилотлар кенгаши аъзоси Хондамир Нусратхўжаев билан ҳамкорликдаги материалида ушбу саволларга жавоб беради.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иттифоқчилик шартномасини имзолади
22 декабрь 2022, 17:51

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иттифоқчилик шартномасини имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ва чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бундан ташқари, ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади
22 декабрь 2022, 15:38

Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда қарор Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ўтказган учрашувда қабул қилинди.

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди
22 декабрь 2022, 15:09

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Шукуржон Гаипов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У 2018 йилдан ҳозиргача «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Тошкентда қурилиш майдонига айлантирилишига аҳоли қарши чиққан яшил ҳудуд сақлаб қолинади
22 декабрь 2022, 12:55

Тошкентда қурилиш майдонига айлантирилишига аҳоли қарши чиққан яшил ҳудуд сақлаб қолинади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманидаги яшил ҳудуд сақлаб қолинишини маълум қилди. Қурилиш ҳақидаги қарор аҳоли норозилиги сабаб эмас, дарахт кесишга мораторий киритилгани ва тадбиркор белгиланган муддатда қурилишни бошламагани учун бекор қилинган.

Қозоғистон президенти Тошкентда (фото)
22 декабрь 2022, 12:39

Қозоғистон президенти Тошкентда (фото)

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиёев билан пойтахтдаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди. Расмий кутиб олиш маросими Халқаро конгресс марказида бўлди.

Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
22 декабрь 2022, 10:37

Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Ўзбекистон Афғонистонга тўққизта махсус юк машинасида навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Уларни топшириш маросими Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудидида бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади
22 декабрь 2022, 10:25

Ўзбекистонда 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади

Марказий банк 26 декабридан бошлаб 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилишини маълум қилди. Тангалар минг сўмлик банкнотлар билан параллель равишда муомалада бўлади.

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди
22 декабрь 2022, 09:25

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди

Касби туманида 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 3 болали аёлни турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланди. Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

«Isuzu автобуслари — вақтинчалик ечим» — «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари
21 декабрь 2022, 22:32

«Isuzu автобуслари — вақтинчалик ечим» — «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари

Тошкентдаги автобус саройлари қисқа фурсатда кам ҳаракатли фуқаролар учун ноқулай бўлган 150 дан ортиқ Isuzu автобуслари билан бойиди. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари «Газета.uz»га бунинг вақтинчалик ечим эканини маълум қилди. У соҳага ҳуқуқ-тартибот органларининг жалб қилинганига ҳам изоҳ берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг