21 март куни қарийб бутун мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши, шамол тезлигининг кучайиши ва ҳаво ҳароратининг +18 даражагача тушиши кутилмоқда.
UzReport телеканалида академик лицей ўқувчилари учун география, математика ва физика фанларидан теледарслар бошланди.
Фуқаролар Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига очилаётган Шон-шараф музейини ташкил этишда қатнашишлари мумкин. Мудофаа вазирлиги музей учун экспонат ва материаллар қабул қилмоқда.
Фуқаролардан ўзларини уйларни коронавирус инфекциясидан дезинфекция қилувчи деб таништираётган номаълум шахсларни уйга киритмаслик сўралмоқда. Бундай ҳолатларда «102» рақамига ёки профилактика инспекторига қўнғироқ қилиш лозим.
Пойтахтнинг Юнусобод туманида Lacetti тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборди. Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этди.
«Олтинсой туманида мансабдор шахслар томонидан ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида суғориладиган ер майдонлари талон-торож қилинган» — Бош прокуратура
Коронавирус эпидемияси сабабли болалар ўйин заллари, дискотека ва дискобарлар, массаж салонлари фаолияти тўхтатилади.
Тошкент ҳайвонот боғи карантин сабабли вақтинчалик ёпилди. Ботаника боғи эса ҳали фаолият юритмоқда.
Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда оилавий ҳаётга тайёрлаш курсларини ташкил этиш, хотин-қизлар ўртасида бизнес лойиҳа бўйича танлов ўтказиб, ғолибларга грантлар, кредит ва жой ажратиш бўйича топшириқлар берди. Эндиликда маҳалладаги вазиятга профилактика инспектори билан бирга Миллий гвардия ҳам жавоб беради.
Ўзбекистонга мулкларни Гулнора Каримованинг ўзи қайтарганлиги ҳақидаги таъкидлар ҳуқуқий асосга эга эмас ва шу боис ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди Адлия вазирлиги. 1,3 млрд доллардан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича иш олиб борилмоқда.
Мисрдан Ўзбекистонга олиб келинган 181 нафар фуқаро Кармана туманидаги НКМК санаториясига карантинга жойлаштирилди.
Тошкентда сифат сертификати бўлмаган 123 млн сўмлик 62 минг дона тиббий ниқоблар савдога чиқарилгани аниқланди ва вақтинча олиб қўйилди.
Эшитиш қобилияти паст бўлган одамларнинг ижтимоийлашувини яхшилаш бўйича синов лойиҳа ишга туширилди — банклар, ҳокимиятлар ва давлат хизматлари марказларига сурдотаржимонлар онлайн марказига уланган планшетлар ўрнатилади. Улар ёрдамида кар-соқов ташриф буюрувчилар оператор билан мулоқот қилишлари мумкин.
«Ўзбеккино» яқин икки ҳафтада премьераси ўтказилиши режалаштирилган 30 та янги фильмни телеканалларга бепул тақдим этди. Фильмлар Наврўз байрами кунлари намойиш этилади.
Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Математика муаммолари ечимини илгари сурган олимларга 100 минг долларлик Ал-Хоразмий халқаро мукофотини тақдим этиш таклиф қилинмоқда.
2020/2021 ўқув йили бакалавриатга 145 минг, магистратурага эса 10 минг талаба қабул қилиш режалаштирилмоқда. «Математика» ва «Табиий фанлар» таълим соҳалари бўйича магистратура тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
Жарималарни илк 15 кун ичида тўлаганларга 30 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади. Янги тартиб қўлланилмайдиган ҳолатлар ҳам бор.
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жарималар миқдори белгиланди.
Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унда рўйхатга олиш варағи, шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиблари ва респондентнинг ҳуқуқлари каби масалалар белгиланган. Эндиликда 10 йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг