Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун Эронга гуманитар ёрдам жўнатиш тўғрисида фармойиш қабул қилди.
Сариосиёда банк ходимлари томонидан мактаб ўқитувчилари ва ишчиларининг 1,2 млрд сўмлик маошини ўзлаштиргани аниқланди. Терговга қадар текширув давомида ушбу маблағлар қайтарилди.
БМТТД кўмагида Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштиришга қаратилган краудфандинг ташаббуси ишга туширилди. Ташаббус доирасида, жумладан, 10 гектар майдонга 100 минг дона саксовул экилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчиларининг билим ва малакаларини ошириш бўйича English Speaking Nation дастури ишга туширилмоқда. Лойиҳа 5 млн долларлик грант ажратаётган Америка ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Уч йил ичида 15 минг нафар ўқитувчи машғулотларда қатнашади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Қонун билан орден тўғрисидаги низом ҳамда унинг тавсифи ҳам тасдиқланди.
Андижон вилоятида беморга етарли даражада тиббий муолажалар кўрсатилишига тўсқинлик қилиб, шифокорни ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
9 март куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди. Ҳуқуқбон Стив Свердловнинг ёзишича, бу 2003 йилдан бери илк рўйхатга олинган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил ташкилотдир.
Наврўз муносабати билан 14−15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ҳашари ўтказилади. Ходимларнинг ихтиёрий маблағлари «Маҳалла» фондининг ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистонда якунланиб бораётган ҳафта ҳудудларда аёл-ҳокимлар тайинлови билан эсда қоларли бўлди. Орадаги катта танаффусдан сўнг аёларни туманларга ҳоким этиб тайинлаш кенг тус олди. Янги аёл-ҳокимлар ким бўлган?
Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори этиб сайланди.
Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда судларда ишлар автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда тақсимланади.
«Mehribonlik Korpusi» (Mercy Corps) Халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазири ҳукумат Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни яшираётгани тўғрисидаги миш-мишларни рад этди. «Бу касалликни беркитишнинг иложи йўқ», деди у. Наврўз байрамини ўтказишни чеклаш ҳозирча кўриб чиқилаётгани йўқ. Халқаро эксперт Михаил Фаворов ҳам мамлакатда COVID-19 мавжуд эмаслигини тасдиқлади.
2019/2020 ўқув йилидан болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими жорий этилади.
Нукусда Nexia йўлдан бурилаётган трактор омочига бориб урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.
Апрелда ўтказилиши режалаштирилган Tashkent Law Spring иккинчи юридик форуми дунёда коронавирус тарқалаётгани сабабли қолдирилди.
ID-карталарни расмийлаштирганлик учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини (198,5 минг сўм) ташкил этади. 2023 йилдан 2030 йилгача паспортлар мажбурий тартибда алмаштирилади.
Жиззах вилоятидаги фермер хўжалиги ҳудудида сумка ичидан янги туғилган эгизак чақалоқлар жасади топиб олинди.
2020 йилда пробация хизматлари 3000 та электрон билагузукни татбиқ этади, 18 та жазони ижро этиш колонияларида 1833 дона видеокузатув мосламаси ва 36 комплект шахсий видеорегистраторлар ўрнатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг