Amirsoy тоғ-чанғи курортида ёш чанғичи жонсиз ҳолда топилди. Жасад чанғи йўлидан ташқарида топилган.
Мактабгача таълим вазирлиги ва прокуратура томонидан ўтказилган терговда қалин кийимларда бир ётоқда иккитадан бўлиб ухлаётган болаларнинг суратлари саҳналаштирилгани аниқланди.
Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеа юзасидан изоҳ берди: қўшни давлатдан келган чўпонлар Ўзбекистон ҳудудида қорамол боқишган, ҳарбийлар уларни ортга қайтариб юборган.
Оҳангаронда ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.
Сурхондарёда ҳарорати баланд болага тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлган ҳамшира беморнинг бувиси томонидан ҳақоратланиб, калтакланди.
Тошкентда Мустақиллик шох кўчасидан Оққўрғон кўчасига чапга бурилиш очилди. Бу ҳайдовчиларни кейинги чорраҳага бориб, сўнг ортга қайтиш машаққатидан халос этди.
Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларида бир кунда икки ҳолатда ис газидан, битта ҳолатда газдан заҳарланиш содир бўлди. Тўрт киши вафот этди, уч киши касалхонага ётқизилган.
Метро станциясида Жокер образидаги эркак билан ички ишлар органлари ходимлари нима ҳақида суҳбатлашишди? Пойтахт метроси ИИБ ходимларнинг ҳужжатларни текширмаганлигини маълум қилиб, ҳолатга салбий изоҳ бермасликни сўради.
Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.
Гулнора Каримова ва бошқа шахсларга қарши товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятлар бўйича жиноий иш тергови якунланди ва судга тақдим этилди.
Ҳукумат қарори билан Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тасдиқланди.
Навоий вилоятида Nexia НКМК ишчиларини олиб кетаётган «Исузу» автобуси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ва автомобиль йўловчиларидан бири ҳалок бўлди, яна саккиз киши касалхонага ётқизилган.
Германиядаги фермер хўжаликларидан бирида малака ошираётган Ўзбекистон фуқароси баландликдан қулаб тушиб, вафот этди.
Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича «Ватанпарварлик акцияси» кичик марафони ўтказилди.
Наманган вилояти Учқўрғон туманида беморнинг тоғаси тажовузига учраган шифокор кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов вазирликдаги бошқарма бошлиқлари камида 15−16 миллион сўм ойлик маош олишаётганини билдирди. Вазирлик ушбу маълумотни янада ойдинлаштирди.
Амстердам Қироллик театрида чиқиш қилаётган ўзбекистонлик акробатлар Кристина Воробёва ва Рустэм Османов 10 метр баландликдан қулаб тушишди.
Қуролли Кучлар академияси курсантлари билан турли хил шароитларда ўт очиш истеҳкомларини ўзгартирган ҳолатда пайдо бўлувчи ва ҳаракатланувчи нишонларга ўқ узиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.
Фарғона шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Booster Max аттракциони бузилиши натижасида бир аёл вафот этди. Иншоот 2019 йил декабрь ойида ўрнатилган.
Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов)га нисбатан 2019 йил 30 декабрдаги тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ўзгартиришсиз қолдирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг