Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Хитойдаги коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишга асос йўқлигини таъкидлади. Мутасаддилар коронавирусга қарши профилактик ишлар режасини маълум қилди.
ТИВнинг хабар беришича, Уханда 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Хитойдаги элчихона улар билан боғланиш учун ижтимоий тармоқларда гуруҳ очди.
Андижонда уй-жой можароси туфайли 30 ёшли фуқаро ўзига ўт қўйган. Унинг опаси журналистга воқеани қисман тушунтирган. Мажбурий ижро бюроси ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Хусусий Human бандлик агентлиги фаолиятидан азият чеккан фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида чет элга ишга юборилмоқда. Ҳозирда 35 киши Болгарияда ишламоқда, улар сафига яна беш киши қўшилади.
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор билан тасдиқланди.
Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
Ўзбекистон The Economist Intelligence Unit ташкилотининг Демократия рейтингида 167 та давлат орасида 157-ўринни банд этган ҳолда «авторитар режимлар» рўйхатида қолди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан 10 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
11−20 январь кунлари Ўзбекистонда 141 та ЙТҲ қайд этилди, 25 киши ҳалок бўлди, 148 киши жароҳатланди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали иш бошлайди. Талабалар мактабгача таълим, коррекцион педагогика ва психология йўналишлари бўйича ўқитилади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 72 ёшида вафот этди.
Томск вилоятидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган тўққиз нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахси аниқланди, яна бир қурбоннинг шахси аниқланмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вафот этганларнинг исм-шарифларини эълон қилди.
АҚШ элчихонаси Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни мустақил равишда тарк этганини айтди (блогер бу борада ёрдам бергани учун элчихонага миннатдорчилик билдирган эди). Дипломатик ваколатхона журналистлари эркин ишлашлари кераклигини қўшимча қилди.
Йил давомида маъмурий судлар томонидан 412 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди. Деярли 300 минг кишига нисбатан жарима, махсус ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, маъмурий ҳибсга олиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш шаклидаги жазо чоралари қўлланилди.
Нариман Григоряннинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс айбини тан олди. Унинг сўзларига кўра, дизайнерни ўлдирганидан кейин моддий бойликларни олиб, жасад ва квартирага ўт қўйган.
Томскда жойлашган бир қаватли ёғочдан қурилган уйда содир бўлган ёнғин натижасида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилди.
Сенаторлар Олий Мажлис юқори палатасининг сайловдан кейинги биринчи йиғилишига жам бўлди. «Газета.uz» мухбирининг фоторепортажи.
«Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда. Фақатгина пайшанба куни кун қуёшли бўлади.
Блогер Нафосат Оллашукурова босимлар сабабли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг