Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Қатар U23 жамоаси дарвозасига олтита гол уриб, Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Осиё кубогининг чорак финалига йўл олди.
Қорақалпоғистонда 132 нафар пойгачи 5 та йўналиш бўйича ралли баҳсларида қатнашмоқда. Спортчилар Мўйноқдан Орол денгизининг ҳозирги қирғоғигача 415 км масофани босиб ўтади. Мусобақа Ўзбекистонда мотоспорт турларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва Киевнинг «Динамо» клубида тўп сурган ўзбекистонлик футболчи Максим Шацких «Пахтакор» жамоаси спорт директори бўлди. Шацких клубга иқтидорли футболчиларни академиядан асосий жамоагача жалб қилиш ҳамда ёш, юқори салоҳиятли футболчиларни топишда кўмаклашади.
«Уэмбли» стадионида Европа ва Жанубий Америка қитъаси чемпионлари ўртасида Finalissima — 2022 ўйини ташкил этилди. Унда футбол бўйича Аргентина ва Италия терма жамоалари беллашиб, якунда Лионель Месси бошчилигидаги Жанубий Америка қитъаси вакиллари ғалаба қозонишди.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Тошкентда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогининг очилиш ўйинида Туркманистонни 1:0 ҳисоби билан мағлуб этди.
1 июндан 19 июнгача Тошкент ва Қарши шаҳарларидаги тўртта стадион футбол бўйича U23 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Илк беллашувда Австралия U23 − Қувайт U23 олимпия жамоалари майдонга чиқса, мусобақанинг расмий очилиш маросими 1 июнь куни «Пахтакор» стадионида бошланиб, Ўзбекистон U23 ва Туркманистон U23 жамоалари ўртасидаги баҳс билан давом этади. Барча жамоалар ва турнир ўтказилишига масъул шахслар Ўзбекистонга етиб келган. Мусобақа жадвали, стадионлар ва бошқа тафсилотлар.
Нодирбек Абдусатторов 5th Sharjah Masters 2022 шахмат турнири ғолибига айланди. Абдусатторов БАА вакили Салем Салеҳ билан бир хил очко жамғарган бўлсада, ўзаро баҳсдаги ғалаба эвазига биринчи ўринни эгаллаган.
29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. У февраль ўрталарида МОҚ раҳбарлигидан ҳам кетганди. Федерацияда унинг ўрнини «Капиталбанк» Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусаматов эгаллади.
2023 йил 1 мартдан бошлаб миллий спорт турлари бўйича уч босқичли республика ўйинлари ташкил этилади. Шунингдек, ҳар йили Тошкент шаҳрида «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали бўлиб ўтади. Хивада эса ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар дўкони очилади.
Европа Конференциялар Лигаси финалида «Рома» клуби «Фейеноорд» устидан ғалаба қозониб, чемпион бўлди. Римликлар сафида ўйнаётган Элдор Шомуродов еврокубокларда ғалаба қозонган иккинчи ўзбекистонлик спортчи бўлди.
Ўзбекистонда 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон номидан 40 нафардан зиёд атлет иштирок этиши кутилмоқда. Турнир логотипи тасдиқланди.
Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида Даря Резниченко узунликка сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев энди Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Унга қадар мазкур лавозимда Азиз Абдуҳакимов фаолият юртиган.
Англия, Испания, Италия, Германия ва Францияда 2021/22 йилги футбол мавсуми якунланди. Премьер лигада охирги беш йилда «Манчестер Сити» тўртинча марта чемпионликни нишонлаган бўлса, «Реал Мадрид» 35-бор Ла лигани ютди. Италияда эса «Милан» 11 йил деганда А серия ғолибига айланди. Бундеслига ва Лига 1да «Бавария» ва ПСЖ муддатидан олдин чемпионликни ҳал қилиб бўлишган эди. УЕФА чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида ким иштирок этади ва қайси жамоа олий дивизион билан хайрлашди — «Газета.uz» мақоласида.
Ўзбекистонда бирор спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, кардиомашғулотлар бўйича мутахассислар тайёрланмайди, дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда. «Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда», — деди у.
Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Шавкат Мирзиёев ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилишини маълум қилди. Бухоро тажрибаси асосида — яхши натижага эришган ёш спортчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади ва улар махсус гуруҳларда бепул ўқитилади, спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади.
Бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Азиза Ёқубова ва Моҳира Абдуллаева бронза медалини қўлга киритди. Бу ўзбек бокс мактаби тарихида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларда қўлга киритилган илк медаллардир.
ФИФАнинг махсус турнеси доирасида Ўзбекистонга футбол бўйича Жаҳон кубоги олиб келинади. 6 июнь куни ўтказиладиган тақдимот доирасида футбол юлдузлари — Кристиан Карамбё ва Карлес Пуйолнинг иштирок этиши кутиляпти.
Германиянинг «Айнтрахт Франкфурт» ва Шотландиянинг «Рейнджерс» жамоалари ўртасида кечган Европа лигаси финал ўйинида немис клуби ғалаба қозонди. Асосий ва қўшимча бўлимларда 1:1, пенальтилар сериясида 5:4 ҳисоби қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг