Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда 2020 йилдан бери ёши кичрайтирилган жами 8 нафар футболчини аниқлаган. Лига рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар туфайли бундай муаммоларни яқин йилларда буткул йўқ қилишга ишонч билдирди.
Ўзбекистонда ёш спортчиларни топиш, саралаш ва тайёрлашнинг рақамли тизими жорий этилади. Мактаб ўқувчиларининг бирор спорт турига қобилияти аниқланиб, электрон платформага киритилади, спорт мактаблари ва федерациялар эса атлетларни танлаб олади.
Ўзбекистон делегацияси 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди. 2024 йилдан буён Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган фигурали учувчилар Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш жуфтлик йўналишида энг яхши натижани кўрсатди.
22 февраль куни ЎФА президенти лавозими учун навбатдан ташқари сайлов бўлиб ўтади. Ассоциация аъзолари ДХХ собиқ раҳбари Абдусалом Азизовдан бўшаб қолган лавозимга хизматнинг амалдаги раиси Баҳодир Қурбонов номзодини илгари сурди.
Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 26 та медаль — 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза олиб, ғолибликни қўлга киритди. Миллий терма жамоа кетма-кет иккинчи йил ОЧда пешқадамлик қилмоқда.
Ўзбекистон ампутант футболчилари Осиё чемпионати ғолиби бўлди. Улар финалда Индонезия терма жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб қилди. Жамоа мусобақа давомида мағлубиятга учрамади, 5 та ўйинда 33 та гол уриб, атиги 1 та гол ўтказиб юборди.
2021 йилдан буён АҚШ терма жамоасида дона суриб келаётган халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоасига қайтди. «Ўзбекистонда муҳит ўзгарганини, федерацияда спортчиларга эътибор пайдо бўлганини ҳис қилмаганимда қайтмас эдим», — дея таъкидлади у.
Бангладешда бўлиб ўтаётган ампутант футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида барча тўрт учрашувда ғалаба қозонди ва турнир финалига чиқди. Ҳал қилувчи ўйин 12 февраль куни Индонезияга қарши бўлади.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунёдаги энг қадимий ва кучли турнирлардан бири — Вейк-ан-Зеедаги Tata Steel Chess’да учинчи ўринни эгаллади. Ўтган йиллардаги каби, у ғалаба қозонишга яқин эди, лекин финишда уч марта қоқилди.
Халқаро Judo Awards 2024 танловида Диёра Келдиёрованинг Париждаги Олимпиадада япониялик Ута Абени енггани «Йил воқелиги» деб топилди, унинг устози Марко Шпитка аёллар терма жамоалари ўртасида энг яхши мураббий ютуғини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик шахматчи Рамешбабу Вайшалидан Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган Tata Steel Chess турнирида ўйин олдидан қўл бериб кўришишдан бош тортгани учун шахсан узр сўради. У шахматчи қизга гуллар ва шоколадлар берди ҳамда омма олдида кечирим сўради.
Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди. «Манчестер Сити» нимчорак финал йўлланмаси учун «Реал» билан ўйнайди. Бу жуфтлик ғолибини эса кейинги босқичда «Атлетико» ёки «Байер» кутади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раис этиб сайланди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев нуфузли Tata Steel Chess турнирида ҳиндистонлик шахматчи аёл Рамешбабу Ваишали билан қўл бериб кўришишдан бош тортгани ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. У диний сабабларга кўра бошқа аёлларга тегинмаслигини тушунтирди.
Англия Премьер-лигасининг 23-турида «Манчестер Сити» «Челси»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Яқинда «Сити» таркибига қўшилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, ўзининг дебют ўйинини ўтказди. «У жуда ёш, у ҳали ўрганади», — деди Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Темур Кападзе жамоа ўқув машғулоти йиғинида иштирок этиш учун Доҳага борди. «Биз худди аскардек, вазифа берилди ва уни бажаришимиз керак», — деди у. Мураббий ЖЧга чиқиш учун футболчиларнинг қобилияти ҳам, кучи ҳам етишини таъкидлади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Бунда унинг «мураббийлик истеъдоди, масъулияти, жамоа аъзолари орасида мавқеи» инобатга олинди. Аввалроқ собиқ мураббий Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб вазифасидан озод этилганди.
Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартнома бекор қилинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди. Равшан Эрматов ЎФА раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Футбол агенти Ғайрат Хасбиуллин «Газета.uz»га берган интервьюсида Абдуқодир Ҳусановга «Манчестер Сити»га ўтишдан олдин кўплаб клублар, жумладан, Англиянинг 12 жамоаси қизиқиш билдирганини айтди. У футболчи нима учун «Сити»ни танлагани ва унинг ривожланишига ким ҳисса қўшгани ҳақида гапириб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг