Хитой пандемия билан боғлиқ хавотирли вазият туфайли футбол бўйича Осиё кубоги-2023 мусобақасига мезбонлик қила олмаслигини маълум қилди. Мусобақанинг янги мезбони яқин кунларда аниқланади.
Forbes’нинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилар рўйхатида Лионель Месси етакчилик қилмоқда. У ўтган 12 ой ичида умумий ҳисобда 990 млн доллардан кўпроқ даромад олган атлетлар ўнталагида энг даромадли (130 млн доллар) спортчи бўлиб турибди. Мессидан кейин Леброн Жеймс (121,2 млн доллар) ва Криштиану Роналду (115 млн доллар) жой олган.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда марафон югуриш оммалашиб бормоқда. Югуриш билан олдин шуғулланмаганлар бирданига узоқ масофани забт этолмасликлари мумкин. Марафонга тайёрланишни нимадан бошлаш керак? Қулай спорт кийимлари қандай бўлади? Узоқ масофага югурганда овқатланиш ва сув ичишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Марафоннинг инсон организми учун қандай фойдали томонлари бор? Тавсиялар.
УЕФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб янгича кўринишда ўтказиладиган клуб мусобақалари формати ва саралаш схемасини тасдиқлади. Унга кўра, Чемпионлар лигасида иштирокчилар сони 32 тадан 36 тага оширилади. Шунингдек, гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.
Грециядаги оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Грецияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида ғалаба қозонди.
Оксана Чусовитина 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришини маълум қилди. У ҳозирга қадар Олимпия ўйинларида 8 маротаба иштирок этган.
Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШда мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этди ва вакант бўлган IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов АҚШда кубалик Мануэль Корреа устидан иккинчи раундда муддатидан аввал ғалаба қозонди.
Миллий олипмия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши спортчилар, етакчи спорт ташкилотлари аниқланди. Миржалол Қосимов, Абдулла Тангриев ва Оксана Чусовитиналар сўнгги 30 йилликнинг энг яхши спортчилари бўлишди.
10−25 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилиши режалаштирилган XIX Осиё ва Параосиё ўйинлари мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият туфайли бир йилга кечиктирилди.
УЕФА Чемпионлар лигаси финалида Англиянинг «Ливерпуль» клуби Испаниянинг «Реал Мадрид» клубига қарши майдонга тушади. Финал ўйини 28 май куни Париждаги «Стад-де-Франс» стадионида бўлиб ўтади.
Умида Омонова Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича ғалаба қозониб, мусобақани иккита олтин билан тугатди. Ҳумоюн Бекмуродов эса «Open12» гуруҳида иккала йўналишда ҳам кумуш медали соҳиби бўлди.
Шахматнинг рапид йўналиши бўйича FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова (16 ёш) жаҳон чемпиони бўлди, Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) эса кумуш медали соҳибига айланди.
Президент Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Президентнинг аввалги фармони билан 2021 йил 1 январдан букмекерлик идораларини очишга рухсат берилган, бироқ ҳуқуқий асослар мавжуд бўлмагани сабабли мамлакатда улар фаолияти ноқонуний бўлиб қолаётган эди.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 8 медал — 2 кумуш ва 6 бронза медали билан якунлади.
Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда МТРК томонидан намойиш қилинади. Компания ушбу мусобақанинг барча 64 та учрашувини ўз телеканалларида эфирга узатиш ҳуқуқини сотиб олган.
Ўзбекистонда футболни севишади ва кўпчилик болалигидан севимли жамоасини танлаб, унга ишқибозлик қилади. Журналист Давлат Умаров «Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?» лойиҳаси доирасида 2018 йил Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида волонтёр сифатида қатнашгани ҳамда «Ливерпуль» футболчиси Стивен Жеррарднинг бутсасини илиб олишига бир баҳя қолганлиги ҳақида сўзлаб берди.
Тошкентда бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон гимнастикачилари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шулардан 3 та олтин ва 1 та бронзани терма жамоа ҳисобига Тахмина Икромова олиб келди.
AIBA собиқ раҳбари ва тадбиркор Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти лавозимига сайланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг