Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини «Cbus Super Stadium» ўйингоҳида ўтказади.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг -73 кг вазн тоифасидаги баҳсларида Ҳикматулло Тўраев ғолиб бўлди.
Осиё чемпиони Исроил Мадримов Россиянинг «Мир Бокса» промоутерлик компанияси билан келишувга эришди ва эндиликда профессионал боксчи сифатида ринга чиқади.
Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Нуриддинов бронза медалига эга чиқди.
Тошкентда бошланган дзюдо бўйича нуфузли Гран-при мусобақасининг илк кунида Диёрбек Ўрозбоев ва Сардор Нуриллаев кумуш, Шаҳрам Аҳадов бронза медалини қўлга киритди.
Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини 24 ноябрь куни АҚШда Исак Заратега қарши ўтказади.
Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсунов профессионал боксдаги дебют жангида ғалаба қозонди.
Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангида мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудиога қарши рингга чиқади.
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Австралияда ўтказиладиган йиғинда Ливан ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь билан учрашувда ўзаро тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.
2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов Тошкентга келди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Тошкентда қурилаётган иншоотлар учун масъул шахсларга қатъий огоҳлантириш берди ҳамда 2018 йил охирига қадар объектларни топшириш вазифасини юклади.
Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Достон Ёқубов кумуш медални қўлга киритди.
Жаҳон чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаган Адҳамжон Эргашев ёшлар ўртасидаги рекордни янгилади.
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгрессида Ғофур Раҳимов ташкилот президенти этиб сайланди.
Доҳада ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқларида 14,300 очко жамғарди ва тўртинчи ўринни эгаллади.
Спорт турларини ривожлантириш, саралаш ишларини такомиллаштириш, соҳага янги замонавий методларни жорий этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи қабул қилинди.
Ўзбекистон профессионал аёллар терма жамоаси Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI)нинг йил якунларига кўра рейтингида шоссе йўналиши бўйича 20-поғонададан жой олди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 2018 йилнинг 1−18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба «Тошкент шаҳар спартакиадаси» спорт мусобақалари бўлиб ўтади.
Тошкентда қиличбозликнинг шпага тури бўйича эркаклар ўртасида «Сателлит» халқаро турнири, қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля тури бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг