Шаҳрихон туманида 2014 йилда бировнинг уйига милтиқ билан кириб, босқинчилик қилган шахс 2025 йилда қўлга олинди. Ҳозирда унинг шериги ҳам қидирилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.
Андижонда эр-хотин 13 ёшли қўшни қизга нисбатан шаҳвоний шилқимликда айбланиб, суд томонидан 5 сутка қамоқ ва жарима жазосига тортилганди. Суд қарори юзасидан апелляция шикояти эса қаноатлантирилмаган. Вилоят прокуратураси мазкур суд ҳужжатларини ўрганишни бошлади.
2024 йилнинг кузида Андижондаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида ишбилармонлик маркази, кўп қаватли турар жой мажмуалари қурилиши маълум бўлганди. Бу эса жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Вилоят ҳокимлигига кўра, боғ фақат реконструкция қилинади ва замонавий кўринишга келтирилади.
Андижоннинг Марҳамат туманидаги хонадонда газ чақнади. Оқибатда бир оиланинг тўрт аъзоси турли даражада тан жароҳати олди, улардан бири вафот этди. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижондаги Хўжамовлар оиласи бир неча йилдан буён атиргул етиштириб, кўчатларини чет элга экспорт қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда оила 10 гектарга яқин ер майдонида атиргулнинг 500 дан зиёд турини парвариш қиляпти. «Газета.uz» мухбири мазкур атиргулзорда бўлиб, унинг эгалари билан суҳбатлашди.
Андижон вилоятида «Ўзбекистон» коньягини истеъмол қилиш оқибатида 22 киши ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган, улардан 5 нафари вафот этган. Вилоят прокуратураси спиртли ичимликда Ўзбекистон акциз маркаси бўлганини маълум қилди.
Андижон вилояти Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчилари Damas машиналарида Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди. Автомобиллар Бухоро ҳудудида тўхтатиб қолинган.
Андижон шаҳридаги ошхонада ишлаган фуқаро 2023 йилнинг август-декабрь ойларида Суриядаги террористик ташкилотларга пул ўтказган. У 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Андижонда машинасининг давлат рақамини ечиб олган бир гуруҳ ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб, ҳайдовчининг пулларини ўғирламоқчи бўлди. Жабрланувчи қочишга муваффақ бўлди ва жиноят охирига етмади. Ҳолат юзасидан босқинчилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани тоғларида 45 метр баландликда узунлиги 300 метр бўлган осма кўприк қурилмоқда. У туристик масканга тегишли бўлиб, тез орада фойдаланишга топширилади. Кўприк битгач, ундан бир вақтнинг ўзида 40 нафар саёҳатчи фойдаланиши мумкин.
Маданий мерос агентлиги тегишли ташкилотлар ҳудудий бошқармасига Андижондаги Бобур ҳайкалини шаҳарнинг бошқа қисмига кўчириш юзасидан мурожаат қилганини билдирди. Агентликнинг таъкидлашича, уларга бу каби масалалар бўйича илмий-эксперт кенгаши хулосасини олиш зарурлиги тушунтирилган.
Андижондаги Бобур ҳайкали жойлашган майдон ўрнида бизнес маркази қурилиши, ҳайкал эски шаҳар ҳудудига кўчирилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик буни кўприк қурилиши сабабли майдон ёпиқ кўринишга келиб қолиши билан изоҳлади. Лойиҳа илмий кенгаш вакиллари ҳамда бобуршунослар билан келишилган. Муносабатлар.
Президент 2025 йилда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицион муҳитни яхшилашга доир йиғилиш ўтказди. Мақсадли вазифаларга кўра, инвестиция ҳисобига 305 минг аҳоли иш билан таъминланиб, 1 млрд доллар экспорт қилинади. Қир-адирлар тоифаси ўзгартирилиб, фойдаланишга топширилади.
Андижон туманида трансформатор пунктидаги қисқа туташув сабаб 20 та хонадон электр энергиясидан фавқулодда узилди. Тармоқда тарқалган видеода ҳисоблагичларда ёнғин чиққанини кўриш мумкин. ҲЭТ янги ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларини бошлади.
2020 йилдан бери Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.
Андижоннинг Улуғнор туманида Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Машиналар ёниб кетди, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди.
Илҳом Собиров Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар «Ўзчармсаноат» уюшмасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган.
Шаҳрихон туманида реклама баннери ўрнатаётган ёлланма ишчини электр токи урди. Андижон вилояти ФВБга кўра, қутқарувчилар фуқарога амалий ёрдам кўрсатди. Ҳозирда унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Андижон шаҳридаги мактабда дарсга кеч қолган қизлар жисмоний машқ қилишга мажбурланди. Ўқувчиларни шу тарзда «жазолаган» мактабнинг масъул ходимига интизомий чора қўлланди.
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлганди. Бир ҳафта ўтгач, у «соғлиғи сабабли» ушбу лавозимдан кетди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг