Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Ёнғинга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган, деб хабар берди вилоят ФВБ.
Андижон шаҳрида Gentra йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли эркакни уриб юборди. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этди.
Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.
Андижон вилояти ҳокими кўчада ишлаётган ичимлик суви таъминоти ходимларига 4 миллион сўмдан пул берди. Тарқатилган пуллар ҳомийлик маблағлари ҳисобидан экани маълум қилинди.
«Долзарб 40 кунлик» махсус рейдлари давомида Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди, 64 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Андижонда ўзидан «етакчи» ясаб олган 4 киши, Бухорода эса криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахс қамоққа олинди.
Андижон вилоятидаги профилактик тадбирларда жиноят олами вакиллари, товламачилар, «ўзидан етакчи ясаб олганлар» ҳамда уларга яқин бўлган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, безорилик, товламачилик ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этишда гумонланиб 3 нафар шахс ҳибсга олинди.
Асака тумани ҳокими Бегзод Умматов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Насибилло Мўминов тайинланди.
Балиқчи туманида пахта қабул қилиш масканидаги хирмонда ёнғин содир бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда. Лекин воқеа акс этган видеода бир хирмон тўлиқ ёниб, ёнғин иккинчи хирмонга ҳам ўтганини кўриш мумкин.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Антиструмин» дорисининг «ножўя таъсири» кузатилган 12 нафар бола ётган касалхонага борди. Аввалроқ Наманган вилоятида ҳам ушбу дорини истеъмол қилган 70 дан ортиқ бола шифохонага ётқизилган эди.
Избоскан туманида 2 фуқаро «хонадонига хавф туғдираётгани ва қурилиш ишларига халал бергани учун» 3 туп ғарб чинори дарахтини кесганди. Суд уларга 131,4 млн сўмлик зарарни қоплаш билан бирга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Андижон» — «Олимпик» (2:1) ўйинидан кейин футболчилар билан учрашди. У гол муаллифи Рубин Ҳебайга исталган автомашинасини танлашини, қолган футболчиларга эса iPhone 14 смартфонлари берилишини ваъда қилди.
Андижондаги Sino International компанияси Nike кроссовкаларини ишлаб чиқаришни бошлади. Nike стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кроссовкалар дастлаб Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига, 2024 йилдан Покистонга, келажакда эса Европа давлатларига етказиб берилади.
Тармоқларда Андижонда ногиронлиги бўлган абитуриентни елкасида кўтарганча имтиҳон жойига олиб борган ички ишлар ходими сурати тарқалди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирлади. «Андижонимизнинг ИИБ ходими қанақа эканлигини мана шу болам кўрсатиб қўйди», — деди ҳокимлик раҳбари.
Андижонда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёш IT мутахассислари учун «Digital Valley» оромгоҳи бўлиб ўтмоқда. 60 нафар йигит-қиз 5 кун давомида дастурлаш, график дизайн ва рақамли маркетинг бўйича маҳоратларини оширади, халқаро компаниялар вакиллари билан ўзаро фикр алмашади.
Пахтаобод туманида 2 кишини чақмоқ уриб, 17 ёшли йигит вафот этди. Воқеа жойида бўлган аёлнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳодиса вақтида у қизи ва марҳум билан далада чопиқ қилаётган бўлган. 15 ёшли қиз шифохонага ётқизилган ва аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.
Марҳамат туманида 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетди. Қиз бошқа одамлар томонидан қутқарилди, йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб топилди.
Андижонда тиббиёт факультети талабаси — Ҳиндистон фуқароси турмуш қуриш таклифини рад этганидан сўнг ўзини ёқиб юборган Ҳиндистон фуқароси вафот этди.
Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Балиқчи туманида иккинчи турмуш ўртоғини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган 43 ёшли эркак 17 йилга қамалди. У суд жараёнида ушбу жиноятни қилишига аёли билан муносабатлари совуқлашганини сабаб қилиб кўрсатган. Марҳума воқеадан 13 кун ўтиб шифохонада вафот этган.
Избоскан туманида фуқаролар 3 туп чинор дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб кетди. Оқибатда табиатга 131 млн сўмлик зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг