Рақобат қўмитаси Андижон вилоятидаги 3 та дон корхонасига манипуляция ҳаракатлари учун молиявий жарима қўллади. Уларга қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.
Улуғбек Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Абдужаббор Эгамбердиев Касаба уюшмалари федерацияси Андижон вилояти кенгаши раиси бўлди. У 2022 йилда президент буйруғи билан «давлат хизматчиси этикасига номуносиб ҳаракатлари» учун Андижон тумани ҳокимлигидан олинганди. Суд унга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, сўнг шартли озод қилган.
Ўзбекистон суди Россия томонида туриб Украинадаги урушда қатнашган 39 ёшли эркакни 4 йил 2 ойга озодликдан чеклади. Айбланувчининг айтишича, жангларда у 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирган. Ҳукм, хусусан, айбига иқрор бўлгани учун юмшатилди.
Асака туманида 28 ёшли аёл ўзини сувга ташлаб, вафот этди. У ўлимидан олдин онлайн ўйинларда «11 млн сўм қарзга киргани ва охирги чора ўлим» эканини айтиб, овозли хабар қолдирган.
Андижондаги боғчада тарбиячи шериги билан жанжаллашган боланинг юзига урди. Боланинг отаси ИИБга ариза берди, ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янги Андижон шаҳрида инвестиция маблағлари асосида 4 гектар майдонда вилоят ҳокимлиги биносини қуриш ишлари бошланди. Янги бинолар 3 ва 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хонани ўз ичига олади. 1,4 гектар майдон кўкаламзорлаштирилади.
15 млн сўмни олаётган вақтда Кўкдала тумани ҳокимининг муқаддам талон-торож қилишда судланган ўринбосари қўлга олинди, деб хабар бермоқда ДХХ. Шунингдек, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи (муқаддам судланган) ҳам қўлга олинди.
Андижон вилоятида Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар, жумладан, Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 218 гектар майдонда «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда. Аввалроқ Андижон вилояти ва Хитой инвесторлари ўртасида 3 миллиард долларлик келишувларга эришилган эди.
Шавкат Мирзиеёв Андижонда ўтказган йиғилишда вилоятни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирларни маълум қилди. Хусусан, заргарлик махсус зонаси, мебелсозлик комплекси, янги иқтисодий зона ташкил этиш ҳамда тил ўргатувчи хусусий ўқув марказларини субсидиялашни бошлаш ва бошқалар режа қилинмоқда.
Андижон вилоятида Хитойнинг Lanzhou Guangtong New Energy Automobile компанияси билан биргаликда электробуслар йиғиш бошланади. Президентдан хитойлик ҳамкорлари электробусга ном беришни сўради, Мирзиёев эса уни «Ипак йўли» деб номлади.
Андижоннинг Хўжаобод туманига Жамшид Бозорбоев ҳоким этиб тайинланди. Ушбу лавозимга қадар у вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Салкам 2 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Гулнора Абдуллаева лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Гулнора Аҳмедова эгаллади.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ёшлар билан учрашувида 12 ёшли бола китоблар етишмагани учун «Ёш китобхон» танловида юта олмаганини, шу сабаб маҳалласига кутубхона қуриб беришни сўради. Ҳоким кутубхона бир ойда қуриб берилишини, уни боланинг ўзи бошқаришини айтди.
4 декабрдан Андижон вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларида газ жадвалга мувофиқ — соат 06:00 дан 15:00 гача берила бошлади. Газ билан, биринчи навбатда, турар жой бинолари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ижтимоий соҳа объектлари таъминланади.
Андижон вилояти ҳокимлиги ва хитойлик инвесторлар ўртасида Хонободда 12 млн долларлик йил давомида ишлайдиган ёпиқ муз курортини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Марҳамат туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болалар танасининг турли қисмларига тарсаки туширгани аниқланди. У лавозимидан озод этилиб, боғча раҳбариятига интизомий чора қўлланди.
Олтинкўл туманидан ўтган Қорадарёдан 11 ёшли ўғил бола жасади топилди. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган, дейилади бошқарма хабарида.
15 июль куни Олтинкўл туманида 21 ёшли аёл яшаш хонадонида ўзини осиб, вафот этгани айтилмоқда. Унинг отаси «Газета.uz»га ўлим сабабларидан шубҳаланаётгани ва қизининг мурдасида тан жароҳатлари бўлганини маълум қилди. «Фарзандимнинг ўзини заҳарлаши ва жароҳат етказишига умуман ишонмайман», — деди у.
Олтинкўл туманидан ўтган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида боргани айтилаётган 20 ёшли йигит чўкиб кетиб вафот этди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг