Самарқанд вилоятида фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатиш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбирда эса 10 минг АҚШ долларни фуқародан олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Самарқандда фуқароларни Европа ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, 27 минг доллар талаб қилганликда гумонланаётган 2 нафар шахс қўлга олинди. Улар яна бир кишидан 22 500 доллар олгани айтилмоқда.
Самарқандда фуқарони 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У пулдан уч минг долларини олаётган пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига тушган 10 нафар шахс рўйхатида Ўзбекистон фуқароси Макс Пифлакс ҳам бор. У «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш бўйича чекловлардан қочаётган» шахс сифатида қайд этилган.
Қорақалпоғистондаги воқеалар иши бўйича 22 айбланувчи устидан суд жараёни якунлангач, АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини жамоатчилик шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга, шунингдек, қонунларни бузган хавфсизлик кучларини жавобгарликка тортишга чақирди.
USAID Самарқандда мигрантлар ва уларнинг оилалари учун иккинчи ахборот-маслаҳат марказини очди. Марказ хорижда одам савдоси билан шуғулланувчилар тузоғига тушиб қолмаслик учун тренинглар ўтказади ҳамда қайтиб келган мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқий маслаҳат ва касб-ҳунар ўргатади.
АҚШда учувчиларга маълумот тарқатувчи NOTAM тизимидаги носозлик туфайли барча ички рейсларга тақиқ жорий этилди. 6000 дан ортиқ рейслар кечиктирилди, 1000 га яқин рейслар бекор қилинди. Ҳозирда тақиқ олиб ташланган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича элчиси Рашад Ҳусайн билан учрашди. Элчининг таъкидлашича, мамлакатда диндорларнинг ўз эътиқодларини ифода этишлари учун янада кенгроқ шароитлар яратиш радикал қарши курашга ёрдам беради.
АҚШ Ўзбекистонни янги савдо йўлларини йўлга қўйиш, импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш, иқлим инқирозига қарши курашиш ва аёллар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтиришда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда иккинчи стратегик шериклик мулоқоти натижалари бўйича қўшма баёнотда айтилди.
Самарқандда фуқарони 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У аванс учун 10 минг доллар олаётган пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Самарқандда фуқарони 25 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг доллар олаётганда пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Давлат думаси спикери Вячеслав Володин бошлиқ Россия парламент делегацияси Қонунчилик палатаси раҳбари Нурдинжон Исмоилов, Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Володин ташрифи давомида Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги юзасидан фикр билдирди.
АҚШ Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан бошланган суд жараёнини кузатаётганини маълум қилиб, Ўзбекистон ҳукуматини шаффофликни таъминлаш борасидаги мажбуриятларини бажариш ҳамда куч ишлатар идоралар ходимлари қонунларни бузган бўлса, уларни ҳам жавобгарликка тортишга чақирди.
Ўзбекистонга АҚШдан 131 тонна озиқ-овқат ёрдамининг йиллик партияси етказилди. Кундалик калория ва оқсил миқдорини оширишга мўлжалланган сабзавот ва дуккакли ўсимликлардан иборат озуқавий аралашма силга чалинган беморларни даволаш муассасалари ҳамда «Саховат» ва «Мурувват» уйларига тарқатилади.
Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган йили олиб ўтилган ҳарбий авиатехника келажагига доир музокаралар ҳамон давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник маълум қилди. «Бу борада қарор қабул қилинганича йўқ», — деди у.
ДХХ фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 40 минг доллар талаб қилган шахсларни гумонланувчи сифатида қўлга олди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 млн доллар миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди. Ташаббус денгизнинг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда.
АҚШ Марказий қўмитаси 2,8 млн долларлик 50 та Polaris MRZR енгил тактик жанговар транспорт воситаларини Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг махсус операциялар кучларига топширди.
АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Мариса Лаго бир қатор вазирликларда учрашувларда қатнашиш, саноат объектларига ташриф буюриш, шунингдек, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси аъзолари билан мулоқот қилиш учун Тошкентга келади.
АҚШ ўзбек пахтасини болалар ва мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан чиқарди. Бунинг натижасида АҚШга пахта экспорти учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда. Бироқ, мамлакатда ипак пилла етиштиришда ҳамон мажбурий меҳнат қўлланилади, дея хабар беради АҚШ меҳнат вазирлиги.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг