Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари бўлди.
Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Шунингдек, Қизил китобга киритилган ўсимликлар йиғиб олиниши ва ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериб юбориш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Яшнобод туманида қурилиш компанияси раҳбари хонадон сотиб олмоқчи бўлган 23 киши билан сохта олди-сотди шартномасини тузиб, уларнинг 4 млрд сўмдан ортиқ пулини қўлга киритгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва бошқа моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Пешку туманидаги муҳофазага олинган ҳудудда 125 туп дарахт (102 тупи қимматбаҳо) ноқонуний кесилди. Табиатга 1,7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура Самарқанд ва Тошкент вилоятларида маҳаллий фуқаролар 2 та тарихий ёдгорликка 288 млн сўм зарар етказганини аниқлади. Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ернинг ноқонуний ижарага берилганини аниқлади. Ушбу ҳудудда ижарачилар 8015 метр квадрат майдонда буталар ва ўсимлик дунёсини нобуд қилиб, дам олиш маскани қурган.
СамДУ Каттақўрғон филиалида темир бетон плитаси қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатлангани бўйича Жиноят кодексининг 258-моддаси билан жиноят иш қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати СамДУ Каттақўрғон филиалида бино томининг плитаси қулаши натижасида 6 нафар талаб қиз жароҳат олганини маълум қилди. Университет икки нафар қиз жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Бино қурилиши ва таъмирланиши ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Зангиота туманида бир кун аввал бедарак йўқолган 2 ёшли бола кўнгиллилар ёрдамида қидириб топилди. Кечаси боланинг жасади уй яқинидаги қудуқдан топилган. Туман прокуратураси тергов олиб бормоқда.
Шўрчи туманидаги маданий мерос объектлари ҳудудларида ғишт ишлаб чиқарилаётгани, тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликларга 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Пастдарғом туманида оҳак ишлаб чиқарувчи цех мансабдорлари 4,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакни ўзаро келишмовчилик оқибатида пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарлари қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шанба куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар йигитдан 4 нафари чўкиб кетди. Ҳозиргача бир йигитнинг мурдаси топилган, қолганлари қидирилмоқда. Ҳолатга йигитларнинг фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабаб бўлган.
Ургут туманидаги қатор археология ёдгорликлари бузилиши ва ковланиши оқибатида объектларга 9 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
Самарқандда 45 ёшли эркак 10 яшар қиз қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келгани маълум бўлди. Бош прокуратурага кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Денов туманидаги I-ХII асрларга оид археологик ёдгорликка 13 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Туман фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш комиссияси объектни фуқарога боғдорчилик учун бериб юборган.
Бош прокуратура ўрганиши давомида Тошкент шаҳрида жойлашган 18 та тадбиркорлик субъектлари томонидан Бўзсув каналига юқори концентрацияда ифлосланган кимёвий моддалар оқизилгани аниқланди ва корхоналар огоҳлантирилди.
Пискент туманидаги «Тошкент» давлат ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳодиса оқибатида зарарланган майдон 5,89 гектарни ташкил этган.
Азиз Абдуҳакимов «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилгани, суғориш тизимлари бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилгани каби камчиликлар ҳақида маълум қилганди. Шу бўйича прокуратура ўрганиш ишларини бошлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг