«дональд трамп» тегли мақолалар


Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига катта миқдорда бож солмоқчи. Тафсилотлар
26 ноябрь 2024, 13:02

Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига катта миқдорда бож солмоқчи. Тафсилотлар

Дональд Трамп лавозимга киришиши билан Мексика, Канада (25%) ва Хитойдан (10%) келаётган товарлар учун тарифларни оширишни ваъда қилди. Трамп буни ноқонуний иммигрантлар, «жиноят ва гиёҳванд моддалар» учун қасос бўлишини таъкидлади. Аммо бунинг оқибати АҚШ иқтисодиёти учун салбий бўлиши мумкин.

Трамп АҚШдаги оммавий депортацияларда ҳарбийлардан фойдаланмоқчи
19 ноябрь 2024, 08:49

Трамп АҚШдаги оммавий депортацияларда ҳарбийлардан фойдаланмоқчи

Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат жорий этиш ва миграцияга қарши курашиш учун ҳарбийлардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. У «депортация қилишда энг йирик операцияни ўтказиш учун федерал ва штат даражасидаги барча ваколатлардан фойдаланмоқчи» экани айтилади.

Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинлади
16 ноябрь 2024, 19:59

Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинлади

Дональд Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттга Оқ уй матбуот котиби лавозимини берди. У мазкур хизмат тарихидаги энг ёш раҳбар бўлади.

«Ўзини ҳампрезидентдек тутяпти». Трампнинг атрофидагилар Маскдан чарчай бошлади — NBC
14 ноябрь 2024, 22:52

«Ўзини ҳампрезидентдек тутяпти». Трампнинг атрофидагилар Маскдан чарчай бошлади — NBC

Миллиардер Илон Маск сайланган президент Дональд Трампга деярли доим яқин бўлиб, қарорларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Бу сиёсатчи атрофидагиларни ғазаблантира бошлаган, уларга кўра, Маск «ўзини ҳампрезидентдек тутяпти», Трампни «ўзидан қарздор ҳис қилдириш»га ҳаракат қиляпти, деб ёзди NBC.

«Хуш келибсиз». Байден Оқ уйда Трамп билан учрашди
13 ноябрь 2024, 23:36

«Хуш келибсиз». Байден Оқ уйда Трамп билан учрашди

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Оқ уйдаги Овал кабинетда сайланган президент Дональд Трамп билан учрашди. Байден, аввал ҳам айтилганидек, ҳокимиятни топшириш силлиқ кечишига ишонтирди.

Трамп ўз маъмуриятини шакллантира бошлади. Унда асосий лавозимларни кимлар эгалламоқда?
13 ноябрь 2024, 13:13

Трамп ўз маъмуриятини шакллантира бошлади. Унда асосий лавозимларни кимлар эгалламоқда?

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп ўзининг янги маъмуриятини шакллантирмоқда. Давлат котиби лавозимини Трампнинг ишончли вакили Марко Рубио эгаллаши кутилмоқда. Сайловолди кампаниясини де-факто бошқарган Сьюзан Уайлс эса Оқ уй маъмурияти раҳбари бўлади. Тафсилотлар.

Трамп Илон Маскни ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимига қўяди
13 ноябрь 2024, 11:58

Трамп Илон Маскни ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимига қўяди

Дональд Трамп уни сайлов чоғида қўллаб-қувватлаган Илон Маскни ҳукуматнинг самарадорлик департаменти янги раҳбари этиб тайинлади. Трамп, шунингдек, Пентагон раҳбари лавозимига Fox News бошловчиси номзодини илгари сурди.

Ғарб ОАВ Трампнинг Путин билан суҳбати ҳақида хабар берди. Кремль буни инкор этмоқда
11 ноябрь 2024, 15:44

Ғарб ОАВ Трампнинг Путин билан суҳбати ҳақида хабар берди. Кремль буни инкор этмоқда

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди ва уни Украинадаги эскалациядан қочишга чақирди, деб ёзмоқда Washington Post. Кремль суҳбат бўлганини рад этмоқда.

АҚШ Федерал захира тизими раиси ишдан кетмаслиги ва Трамп уни четлата олмаслигини айтди
11 ноябрь 2024, 12:55

АҚШ Федерал захира тизими раиси ишдан кетмаслиги ва Трамп уни четлата олмаслигини айтди

АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл Дональд Трамп ундан ишдан кетишни талаб қилган тақдирда ҳам бундай қилмаслигини таъкидлади. Пауэлл, шунингдек, журналистларнинг «АҚШ президенти сизни ишдан олиши мумкинми», деган саволига қисқа қилиб «йўқ», деб жавоб берди.

«Ватан фақат ғалабага эришилгандагина севилмайди» — Байден Трампнинг ғалабаси ҳақида
8 ноябрь 2024, 16:44

«Ватан фақат ғалабага эришилгандагина севилмайди» — Байден Трампнинг ғалабаси ҳақида

АҚШ президенти Жо Байден президентлик сайловларидан кейин халққа мурожаатида ҳокимият Дональд Трампга «тинч ва тартибли» ўтишини таъминлашини айтди. «Биз мамлакат танловини қабул қиламиз», — деди у.

«Трамп импорт божларини дунёдаги энг яхши кашфиёт деб ҳисоблайди» — Ботир Қобилов
6 ноябрь 2024, 19:56

«Трамп импорт божларини дунёдаги энг яхши кашфиёт деб ҳисоблайди» — Ботир Қобилов

Иқтисодчи Ботир Қобилов Дональд Трамп АҚШ иқтисодиётида қандай ўзгаришларни амалга оширмоқчи эканлигини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, Трамп Оқ уйга қайтгач, импорт божларининг оширишга, солиқлар бўйича чегирмалар беришга ва ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга уриниб кўради.

Трампнинг ғалабасига Америка матбуоти муносабати — сарлавҳаларда
6 ноябрь 2024, 18:20

Трампнинг ғалабасига Америка матбуоти муносабати — сарлавҳаларда

Дональд Трамп тўрт йиллик танаффусдан кейин Оқ уйга қайтиб, АҚШнинг 47-президенти бўлади. Америка матбуоти унинг ғалабасига қандай муносабат билдирмоқда — «Газета.uz» обзорида.

«Ўзбекистонга расмий ташрифингизни кутиб қоламиз». Мирзиёев Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
6 ноябрь 2024, 17:21

«Ўзбекистонга расмий ташрифингизни кутиб қоламиз». Мирзиёев Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси билан табрик йўллади. Давлат раҳбари унинг даврида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги шерикликнинг янги даври бошланганини эслаб, Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди. «Дўстона алоқаларни изчил давом эттиришдан манфаатдормиз», — деди у.

Дональд Трамп ўзини АҚШнинг янги президенти деб эълон қилди
6 ноябрь 2024, 13:08

Дональд Трамп ўзини АҚШнинг янги президенти деб эълон қилди

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Дональд Трамп Флоридада йиғилганларга миннатдорлик билдириб, ўзини АҚШнинг 47-президенти деб атади. «Бу Америка халқининг ҳайратланарли ғалабаси бўлиб, бизга уни яна буюк қилиш имконини беради», — деди у. Овозларни санаш ҳали тугагани йўқ.

Камала Ҳарриснинг президентлигидан нима кутиш мумкин? Дональд Трамникидан-чи?
5 ноябрь 2024, 19:39

Камала Ҳарриснинг президентлигидан нима кутиш мумкин? Дональд Трамникидан-чи?

АҚШда 5 ноябрь куни президент сайлови бўлиб ўтади — Демократик партиядан амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис, республикачилардан эса собиқ президент Дональд Трамп номзоди кўрсатилган. Улар президент бўлса нима қилмоқчи? Номзодларнинг сиёсати ҳақидаги асосий саволларга қисқа жавоблар.

Трамп ноябрь сайловларида ютқазса, кейингиларида қатнашмаслигини айтди
23 сентябрь 2024, 20:40

Трамп ноябрь сайловларида ютқазса, кейингиларида қатнашмаслигини айтди

АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловларда ютқазса, 2028 йилгисида қатнашмаслигини айтди.

АҚШда Трампга қарши янги эҳтимолий суиқасдга уриниш текширилмоқда
16 сентябрь 2024, 16:44

АҚШда Трампга қарши янги эҳтимолий суиқасдга уриниш текширилмоқда

АҚШда президентликка номзод Дональд Трамп гольф ўйнаётган гольф клуби яқинида отишма юз берди. Гумонланувчи ҳибсга олинди, ФҚБ собиқ президентга қарши эҳтимолий суиқасдга уринишни текширмоқда. Бу сўнгги икки ой ичидаги мана шундай иккинчи ҳодисадир.

Дональд Трамп Камала Ҳаррис билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди
13 сентябрь 2024, 09:12

Дональд Трамп Камала Ҳаррис билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп демократлардан рақиби Камала Ҳаррис билан бўлган дебатда ғолиб чиққанини айтиб, у билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди. «Ҳаррис ўтган 4 йилда қилиши керак бўлган ишларга эътибор қаратиши керак», деган Трамп «Учинчи дебат бўлмайди!» — деб таъкидлади.

Ҳаррис ва Трамп 10 сентябрь кунги дебат қоидаларини келишиб олди
6 сентябрь 2024, 00:11

Ҳаррис ва Трамп 10 сентябрь кунги дебат қоидаларини келишиб олди

АҚШ президентлигига номзодлар Камала Ҳаррис ва Дональд Трамп ўртасидаги илк дебат 10 сентябрь куни бўлиб ўтади. Залда томошабинлар бўлмайди, рақибларнинг микрофонлари эса навбат билан ёқилади.

Трампга сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича яна айбловлар қўйилди
29 август 2024, 11:28

Трампга сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича яна айбловлар қўйилди

Махсус прокурор Жек Смит Дональд Трампнинг 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уриниши бўйича янги айблов хулосасини судга берди. Ҳужжат Олий суднинг АҚШ собиқ президентларининг қисман жиноий иммунитетга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги қарорини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг