Фарғона ва Бухоро вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея ва Австралия давлатларига юборишни ваъда қилган ва бунинг эвазига пул талаб қилган шаслар қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.
Фарғонада корхона раҳбари 0,5 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Наманганда эса фермер хўжаликлардан бирида раҳбар 5 гектар ерни боғ учун ажратиб бериш эвазига 96 млн сўм сўрагани айтилмоқда. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш қўзғатилди.
Давлат божхона қўмитаси ва ДХХ Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 99 млн сўмлик 99 дона Ремдесивир дори воситасининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолди. Коронавирусга қарши ушбу препаратларнинг сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмагани айтилмоқда.
Жума куни кечки пайт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 минг доллар миқдоридаги порани олаётганида ушланди.
ДХХ томонидан Сирдарё вилоятида террорчи гуруҳ таъсирига тушиб қолганликда ва «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келганликда гумонланган шахслар ушланди. Гуруҳ етакчиси Сурияга бориб, террорчи ташкилотлар таркибига қўшилишни мақсад қилгани айтилмоқда.
ДХХ томонидан «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти таъсирига тушиб қолган шахс Ўзбекистонга олиб келинди. У Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида қўшни давлатларнинг бирига ўтганида қўлга олингани айтилмоқда.
Самарқандда ДХХ террористик ташкилот тарафдорлари сифатида гумон қилинган 10 нафар шахснинг Сурия давлатига чиқиб кетишининг олдини олди. Улар ижтимоий тармоқларда «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келгани айтилмоқда.
ДХХ ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Жиззах, Тошкент, Самарқанд ва Андижон вилоятларида жами 17 кг 165 гр «опий» ва 18 кг 279 гр «гашиш» гиёҳванд моддаларининг муомаласига чек қўйилди.
Тошкент вилоятида жойлашган фермер хўжалигининг 16,5 гектар суғориладиган ерини ўзганинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 600 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида жойлашган ўрмон хўжалиги ҳудудидан 1000 гектар ер майдони ажратилишида ёрдам бериш эвазига 300 минг доллар талаб қилган шахслар ҳам қўлга олинди.
ДХХ ва Давлат божхона қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида 25 мингдан ортиқ «Регапен», «Тропикамид», «Селофен» сингари психотроп дорилар савдосига чек қўйилди.
ДХХ Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари сифатида гумонланаётган 12 кишини қўлга олди. Уларнинг орасида маҳалла раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳам бор. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ «Ислом давлати» билан алоқаси борлиги учун қидирилаётган шахсни Ўзбекистонга қайтарди. Унинг Сурия ва Ироқдаги жангларда ҳамда Марказий Осиё давлатларидан бирида терактга тайёргарлик кўришда қатнашгани хабар қилинди.
Янгийўлда қалбаки пул ишлаб чиқаришда гумонланган шахс қўлга олинди. Унинг уйидан умумий қиймати 19,6 млн сўмлик 196 дона 100 минг сўмлик қалбаки банкноталар олиб қўйилди.
ДБҚ ва ДХХ ходимлари Хоразмда 530 минг долларга симоб ва қуйма платина сотишга уринган шахсларни қўлга олди. Металларнинг ҳақиқий нархи — 103 минг доллар.
Тошкент вилоятида қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн сўмни 5 млн сўмга сотаётганлар қўлга олинди. Улар бунга қадар жами 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.
«Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилоти аъзоси, 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этгани гумон қилинган фуқаро қўлга олинди. Мазкур шахс 23 йилдан буён қидирувда бўлган.
ДХХ ходимлари Тошкентда ва бир қатор вилоятларда гиёҳванд моддалар савдосининг бир нечта ҳолатларига чек қўйдилар. Қарийб 18 кг, жумладан, Амударё орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқаросидан 9 кг опий топилди ва мусодара қилинди.
Паркент туманида яшовчи шахс фермер хўжалиги раҳбарига банкдан 3 млрд сўм кредит ажратилишини айтиб, ундан кредит миқдорининг 10 фоизини беришини сўради. Шунингдек, Фарғона вилоятида мансабдор шахс қум барханларидан лицензиясиз фойдаланишига рухсат бериш учун 5,6 минг доллар олган вақтида ушланди.
Жиззах вилоятидаги туман прокурори жиноят ишига алоқадор шахсни камоққа олмаслик учун 2 минг доллар сўраган. Самарқанд вилоятидаги туман прокурорларидан бирининг ўринбосари судланувчига тайинланган жазони оғирроқ жазо турига ўзгартиришга ҳаракат қилиб, биринчи енгилроқ жазони ўз кучида қолдириш учун 10 минг доллар талаб қилган. ДХХ бошқа шунга ўхшаш коррупция ҳолатлари ҳақида ҳам хабар берди.
Сенат Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини 26 сентябрга белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Олдинроқ ДХХ касбий байрами 5 апрель куни нишонланар эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг