Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқлангани йўқ. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 102 киши бедарак йўқолган. 28 минг маҳаллий аҳоли эвакуация марказларида қолмоқда.
Япония ҳукумати 1 январь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 126 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Яна 500 дан ортиқ одам жароҳатланган, 200 га яқин киши бедарак йўқолган. Бузилган йўллар ва ноқулай об-ҳаво туфайли қутқариш ишлари қийин кечмоқда.
Наманган вилояти Чортоқ туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди. Декабрь ойи охирида ҳам худди шу вилоятда кучсиз зилзила қайд этилганди.
Япониянинг Ишикава префектурасида юз берган 7,6 магнитудали зилзила оқибатида камида 64 киши ҳалок бўлди. Қўшни ҳудудларда ҳам вайронагарчиликлар қайд этилган. Давом этаётган зилзилалар қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда. Фото.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 2 балли кучсиз зилзила содир бўлди.
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 3−4 балли зилзила содир бўлди. Унинг кучи туташ ҳудудлар, жумладан, Самарқанд вилояти туманларида ҳам сезилди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,8 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Эътиборлиси, айни шу ҳудудда кечадан бери кетма-кет зилзилалар кузатилмоқда ва бу сафаргиси бешинчиси ҳисобланади.
Сурхондарё вилоятида 23 ноябрь тонгидан буён 3 марта зилзила қайд этилди. Ҳар учала силкиниш эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келди. Зилзила бу туманга яқин ҳудудларда 2−3 балли даражада сезилди.
Непалда 4 ноябрга ўтар кечаси 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 128 киши ҳалок бўлди. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди.
7 октябрдаги кучли зилзилалардан жабр кўрган Афғонистонга Ўзбекистондан қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилди. Жўнатма таркибида озиқ-овқат ва бирламчи тиббий ёрдам воситалари бор.
Шанба куни Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошди. Ўзбекистон ТИВ зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Ҳукумат қарори билан ҳар йили аҳоли зилзила вақтида ҳаракатланиш бўйича машғулотларда ўқитилади. Қолаверса, боғча болалари, мактаб, техникум ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, шунингдек, ишчи-ходимлар ҳам махсус тайёргарликдан ўтказилади. Туристларга эса қўлланмалар тарқатилади.
Душанба тонгида водий вилоятларида зилзила кузатилди. Эпицентр Фарғона туманига тўғри келди — 4 балл. Ер силкиниши Андижон ва Наманган вилоятларида 2−3 баллни ташкил этди.
Марокашда 9 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 1000 дан зиёд одам ҳалок бўлди. ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий ҳудудларга зарар етди. Ўзбекистон президенти ҳодиса муносабати билан таъзия йўллади.
Душанба куни Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг бир неча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди. Ўзбекистонда кетма-кет 3 кундан бери ер силкинишлари қайд этилмоқда.
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида зилзила қайд этилди. Вилоятда ер силкиниши 2−3 баллни ташкил этди.
Якшанба куни тонгда Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 3−4 баллни ташкил этди.
Пайшанба тонгида Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи пойтахт ва Тошкент вилояти туманларида сезилди ҳамда 2−3 баллни ташкил этди.
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу шаҳарга яқин бошқа ҳудудларга 2−3 балл кўринишида сезилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг