Самарқанд вилоятида 27 ёшли аёл эри томонидан калтакланганидан сўнг бир неча кун ўтиб аҳволи ёмонлашган ва шифохонада вафот этган. Зўравонликка учраган аёл дастлаб ҳолатни маҳалла идорасига маълум қилган. Бироқ маҳалла бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган.
«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида бўлиб, ишхонада ходимини калтаклаган ё унга қўполлик қилган раҳбарлар борасида одамлар фикри билан қизиқди. Улардан шундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши ва муштумзўр масъулларнинг устидан шикоят қилишга қанчалик тайёрлиги ҳақида сўради.
Inbazar кийим дўкони ходими бошқа бир ходимни калтаклагач, воқеа жамоатчилик эътиборига тушди. Шундан сўнг дўкон асосчисининг ходимларига хатоси учун куч ишлатгани акс этган видеолари ҳам тарқалди. Раҳбарга нисбатан терговга қадар текширув кетмоқда. Воқеалар ривожи.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Хотин-қизлар кўпроқ руҳий, шунингдек, жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учрамоқда, деди ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева. Унинг айтишича, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти. 2024 йилнинг уч ойида аёлларга 10 мингдан зиёд ҳимоя ордери берилган.
Қарши шаҳрида яшовчи 16 ёшли қиз болалар омбудсманига онасининг вафотидан кейин ўзи ва синглисига отасининг қилган зўравонликлари ҳақида айтди. Ўсмирлар бир неча бор уйдан ҳам қочиб кетган. Ҳозирда прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда, вазият болалар омбудсмани назоратида.
Шофиркон туманида салкам икки йил давомида боласини қийноққа солиб келган аёлга қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича қўшимча айблов эълон қилинди. У фарзандини бешикка боғлаган ҳолда таёқ ва бошқа жисмлар билан калтаклаган.
Қонунчилик палатаси депутатлари болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ва буллинг қўшишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Қонун билан болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф этилмоқда.
Тошкентда икки вайнер аёл эридан калтак еб, ота уйига борганда отаси ҳам бунга қизининг ўзини айбдор қилиб, ортга қайтариб юборгани акс этган видео ишлаганди. Суд буни тазйиқ, зўравонлик ва жинс бўйича камситишни тарғиб қилувчи маҳсулот деб топиб, уларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида маст эркак онасининг энагасини калтаклади. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Яккасарой туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси тарбияланувчига нисбатан қўпол ҳаракат қилиб, унга шикаст етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, энага ёрдамчиси айбланувчи тариқасида жалб қилинди.
Зангиота туманида 13 ёшли қизга нисбатан ўгай онаси томонидан зўравонлик қилингани аниқланди. Аёлнинг руҳий ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун экспертиза тайинланди.
Оилага тайёргарлик мавзулари мактаб ўқув дастурига биология ва тарбия фанлари доирасида киритилади. Она тили ва чет тили фанларида ўқувчиларга «оила муқаддаслигини очиб берадиган» мавзулар ўқитилади. Оиладаги зўравонликни қораловчи ва муваффақиятли хотин-қизларга аталган кино ва рекламалар ишланади.
Пойтахтдаги гул дўконларининг бирида 9 ёшда экани айтилаётган қизни маст онаси калтаклади. Ҳолатни болалар омбудсмани ўрганмоқда. «Қизча вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўрилмоқда», дейилади омбудсман хабарида.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент шаҳри шошилинч тиббий ёрдам маркази фельдшерини беморга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондиришда гумонлаб, қўлга олди.
Миробод туманида аёл фарзандига қўпол муносабатда бўлиб, уни калтаклади. Аёл ўша вақтда яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлганини айтди. Туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланди.
Зангиота туманида аёл собиқ эри уни 5 соат калтаклаб, шифохонага келтиргани, ҳолатга масъуллар эътибор қаратмаганини айтиб, мурожаат қилди. Видео тармоқларда тарқалгач, ҳокимликлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва ИИБ вакиллари аёл билан учрашиб, ҳолатни назоратга олди. Аёл пойтахтда даволанмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ подъездда қизга ҳужум қилган 29 ёшли эркакнинг шахси аниқлангани ва ҳибсга олинганини маълум қилди.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида эркак қизнинг ортидан келиб, подъездда унга тегиниш мақсадида ҳужум қилди, дея хабар берди Nemolchi.uz лойиҳаси. Тошкент ИИББ бу маълумотни тасдиқлади ва номаълум шахс ҳали қўлга олинмаганини билдирди.
Ўзбекистонда йилнинг дастлабки 7 ойида қарийб 21 871 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Қайд этилган ҳолатларнинг 84,7 фоизи оилаларда содир этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг