Сирдарёда вилояти Сайхунобод туманидаги мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилган эркакка 10 йил қамоқ жазоси тайинланди. У ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинган.
«Ижтимоий фикр» сўровномасида иштирок этганларнинг кўпчилиги оилада куч ишлатиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Лекин 10,3 фоиз респондентлар «аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда» куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Наманган вилоятида шаръий турмушдаги хотинини мунтазам қийнаб, дўппослаб келган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тиббий экспертизада жабрланувчининг танасида енгил тан жароҳатлари аниқланган. Ижтимоий тармоқларда эр хотинини арқон билан боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклаганлиги айтилмоқда.
Оммавий тартибсизликлар ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга чақирганлар 100 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин бўлади.
Интернетда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин. Бу борада президентнинг қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ва шунга мойиллиги бор шахсларга кўмаклашиш тизимини қайта ташкил этиш мақсад қилинган.
2020 йилда тазйиқ ва зўравонликка учраган 14 минг 774 хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Ҳимоя ордерлари кўпроқ Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.
Қашқадарё вилоятида бир эркак 3−4 нафар фуқаролар томонидан ваҳшийларча қийноққа солинди. Эрканинг қўл-оёғи боғлиқ ҳолда, бадани пичоқ ва иссиқ капкир билан куйдирилиб, арқон билан бўғилгани айтилмоқда.
Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ё.Р. 9-синфлигидан буён отаси томонидан зўрлаб келинганлигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, воқеадан хабардор қўшнилар, қариндошлар, ички ишлар органлари ходимлари ва маҳалла мутасаддилари бу ҳолатга бефарқ бўлган. Ҳодиса юзасидан прокуратура текшируви бошланди.
Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, 2020 йилнинг декабрь ойига қадар реабилитация марказлари томонидан 5 876 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлга ёрдам кўрсатилган ва 11 138 нафар хотин-қизга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери берилган.
Ширин шаҳрида 15 ёшли вояга етмаган қиз мунтазам равишда ўгай онаси томонидан калтакланиб, руҳий босим остида бўлганлиги ҳақида видеомурожаат орқали маълум қилган. Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Вояга етмаган мактаб-интернати тарбияланувчисига тан жароҳатлари етказган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ҳолатни назорат остига олинганлигини ва зўравонлар жазоланишини таъкидлади.
Ўзбекистонда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига нафақат аёллар, балки эркаклар ва болалар ҳам мурожаат қилишади. Январь-сентябрь ойлари давомида ушбу марказлар томонидан жисмоний зўравонликка учраган 18 нафар бола ва 168 нафар эркаклар мурожаати қабул қилинган.
Хотинини калтаклаб, унга боласининг нажосатини едирган эркак ўз қилмиши сабабларини сўзлаб берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 46 ёшли эр хотинига боласининг нажосатини мажбурлаб едиргани акс этган видео тарқалди. Тошкент ИИББ эркакнинг қўлга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Эри томонидан аёвсиз калтакланиб, «памперс» едирилган самарқандлик аёлга вилоят ҳокимлиги томонидан икки хонали уй ажратилади. Шунингдек, аёл саломатлигини тиклаб олганидан сўнг ишга жойлаштирилади.
Самарқандда эри томонидан ваҳшийларча калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олингани хабар қилинди. Жабрланувчи эса зўравонга нисбатан Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) ва 110- моддалари (қийнаш) бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилишини сўрамоқда.
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида гендер статистик маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш бўйча электрон журнал ишлаб чиқилди. Бундай маълумотларни йиғиш Ўзбекистонда биринчи марта амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокими ва бошқалар судьяларни халқ олдида обрўсизлантирди. Суд ходими эса дўппосланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйган. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг