Собиқ профилактика инспектори Нозимжон Нишонов Қува тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари устидан шикоят қилиб, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллади. ИИБ бошлиғи ўринбосари профилактика инспекторларидан ҳар куни 55 минг сўмлик «ўрта фонд» ундираётгани, кунлик мажбурий режа жорий қилгани ва ходимларни ҳақоратлаб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатаётгани айтилмоқда.
Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари фермерлари сув масаласида жанжаллажиб қолган. Улардан бири бошқасининг бошига уриб, тан жароҳати етказган. Фуқаро бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан касалхонада вафот этган.
Пойтахтнинг Учтепа ва Чилонзор туманларидаги дорихоналарида кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди. Шулардан жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.
Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Омонбоев вафот этди. Подполковник «Кучлик» нефт база яқинида автоҳалокатга учраган.
2 минг АҚШ доллари миқдоридаги порадан бош тортган Самарқанд ИИО ФМБ ходими 15 млн сўм мукофот билан тақдирланди. Унинг ота-онасига эса ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ижтимоий тармоқларда Қибрайдаги қулупнай далаларидан бири бульдозер билан бузиб ташланаётгани акс этган видео тарқалди. Лавҳада воқеа жойида ички ишлар ходимлари ҳам бўлганлигини кўриш мумкин. Халқ кенгаши депутати Феруза Бабашева «қулупнайни экишдан олдин тўхтатилса бўлмасмиди?», — деб ёзди. Вилоят ИИБ ердаги ҳосилни териб олиш ёки буздириш ишларига ички ишлар ходимлари алоқадор эмаслигини таъкидлади.
Навоий вилояти ва Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқлар тайинланди.
Фарғона вилоятида ота ўз ўғли билан бирга вояга етмаган болани дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ маълумотларига кўра, фуқаролар ўзаро келишмовчиликлар туфайли болани уриб, тан жароҳати етказган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоятида 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган вояга етмаган қиз Навоий вилоятидан топилди. У бундан аввал 2 нафар фуқаролар томонидан зўрлангани ҳақида мурожаат қилган.
8 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида беш нафар собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди. Судланувчилар январь ойида чорва моллари ўғирлигида гумон қилинаётган фуқаро Ю. А. ни қаттиқ калтаклаб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланмоқда.
Тошкент вилояти Бекобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари 5000 доллар пора олаётганида ушланди.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокими ва бошқалар судьяларни халқ олдида обрўсизлантирди. Суд ходими эса дўппосланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйган. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Андижонда қийноқлардан вафот этган Алижон Абдукаримовнинг синглиси Daryo.uz нашрига берган интервьюсида акаси йил бошидан буён бир неча марта ИИБга чақирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, акасини фуқаро кийимидаги одамлар рақамсиз автомобилда олиб кетган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг