«иив» тегли мақолалар


ИИВ: 2020 йил биринчи ярмида 2388 та ЙТҲ содир этилган
11 июль 2020, 13:21

ИИВ: 2020 йил биринчи ярмида 2388 та ЙТҲ содир этилган

Ўзбекистонда январь-июнь ойлари давомида 2388 та йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. 2019 йил ушбу даврга нисбатан ЙТҲларнинг сони 7 фоизга камайган. Аксарият ЙТҲлар пиёдалар белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши ва ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик сабабли юзага келган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

Тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
8 июль 2020, 09:39

Тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Бухоро вилоятида тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ натижасида тез тиббий ёрдам автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.

Охирги икки ойда 40 минг фуқаро Тошкент пропискасини олди
6 июль 2020, 20:02

Охирги икки ойда 40 минг фуқаро Тошкент пропискасини олди

Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида жами қарийб 50 минг нафар фуқаро доимий рўйхатдан ўтган бўлса, шундан май ва июнь ойларининг ўзида 40 мингга яқин нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган.

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди
1 июль 2020, 21:47

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда яна бир фуқаронинг қийноқлардан вафот этгани ҳақидаги видеоёзув бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, марҳум ОИТС, ўпка сили ва бошқа касалликлар асоратидан вафот этган.

ИИВ Андижондаги жиноят иши юзасидан узр сўради
1 июль 2020, 13:59 1

ИИВ Андижондаги жиноят иши юзасидан узр сўради

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Андижонда қийноқ оқибатидаги вафот этган марҳумнинг оиласидан узр сўради. Шу билан бирга, ушбу ҳолат юзасидан суд ишлари очиқ ва шаффоф бўлиши, унга журналистлар ҳам киритилиши маълум қилинди.

Сурхондарёда икки киши ЙТҲ оқибатида вафот этди
29 июнь 2020, 14:22

Сурхондарёда икки киши ЙТҲ оқибатида вафот этди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Matiz ва ВАЗ-2101 русумли автомобиллар тўқнашиши оқибатида икки киши, шу қаторида вояга етмаган шахс вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди
26 июнь 2020, 18:49

Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Nexia автомобили йўлини бошқа бир Nexia билан тўсиб, талончилик содир этган шахслар ушланди. Босқинчилар орасида аёл киши ҳам бор.

ИИВ томонидан 500га яқин видео ва овоз ёзиб олувчи сўров хоналари ташкил этилади
25 июнь 2020, 14:55

ИИВ томонидан 500га яқин видео ва овоз ёзиб олувчи сўров хоналари ташкил этилади

Барча ИИО ҳудудий бўлинмаларида узлуксиз видео ва овозни ёзиб олувчи жами 497 та сўров хоналари ташкил этилиши белгиланди.

78 нафар ИИО ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди
24 июнь 2020, 23:41

78 нафар ИИО ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди

ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов 78 нафар ички ишлар органлари ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилгани, 1 нафари ишдан бўшатилганини маълум қилди. «Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини бекитади деб», — деди вазирлик вакили.

Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 25 нафар аъзоси қўлга олинди
24 июнь 2020, 11:34

Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 25 нафар аъзоси қўлга олинди

ИИВ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган «Тавхид ва жиход катибаси» террорчилик ташкилотининг 25 нафар аъзоси қўлга олингани ҳақида хабар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг