«иив» тегли мақолалар


Қорақалпоғистонда футбол учрашуви вақтида жанжал содир бўлди
11 август 2021, 12:42

Қорақалпоғистонда футбол учрашуви вақтида жанжал содир бўлди

Мўйноқ туманидаги «Орол» стадионида туманнинг «Мўйноқ сити» ва «Жайхун» жамоалари ўртасидаги ўйинда келишмовчилик келиб чиққан ва бош ҳакам қароридан норози бўлган айрим томошабинлар майдонга чиқиб кетган. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди
4 август 2021, 17:32

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди

Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникада фуқаро нотўғри ташхис қўйганликда шифокорни айблаб, у билан муштлашиб кетган. Шифокорнинг юз, бош ва қўл қисмига жароҳатлар етказилган. «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Карантин бошидан бери 1 млндан ортиқ ниқоб тақмаслик ҳолатлари аниқланган
26 июль 2021, 13:37

Карантин бошидан бери 1 млндан ортиқ ниқоб тақмаслик ҳолатлари аниқланган

Карантин тадбирлари бошлангандан бери Ўзбекистон бўйлаб 1 млн 184 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган. Улардан 1 млндан ортиғида жарима белгиланган. Тиббий ниқоб тақмаганлик бўйича 1,1 млнтадан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилган.

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди
14 июль 2021, 19:51

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди

Андижон шаҳар депутати Жаҳонгир Жиянов ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берди. Бош прокуратура Андижон шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби эса фуқарога ИИБ ходимлари томонидан жароҳат етказилганини рад этди. Хабар берилишича, фуқаро эрталаб тез тиббий ёрдам бўлимига ИИО ходимлари тан жароҳати етказганлиги бўйича мурожаат этган. Ҳозирда фуқаро жароҳатни қаерда олганлиги бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

«Маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз» — ИИВ
11 июнь 2021, 16:07

«Маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз» — ИИВ

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳасига мамлакатда қийноққа солиш, жисмоний ва руҳий зўравонлик билан боғлиқ моддалар бўйича қўзғатилган жиноятлар сони тўғрисидаги маълумотни беришдан бош тортди. «Сўралган маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз», — дейилади ИИВ жавобида.

«Иложсизликдан ёлғон кўрсатма берган». ИИВ Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан расмий маълумот берди
29 май 2021, 14:32 1

«Иложсизликдан ёлғон кўрсатма берган». ИИВ Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан расмий маълумот берди

ИИВ Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари давомида аниқланган маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, «аёл айрим шахслар мажбур қилгани учун иложсизликдан ёлғон кўрсатма берганини айтган». Суд тиббий экспертизаси эса жабрланувчи баданида зўрлик аломатлари йўқлигини аниқлаган. Жиноят ишининг олти нафар гумондорга тегишли қисми тугатилади.

«Ҳеч кимнинг бунга аралашишига ҳаққи йўқ». ИИВ «соқол» тадбири бўйича хабарни инкор этди
15 май 2021, 21:57 1

«Ҳеч кимнинг бунга аралашишига ҳаққи йўқ». ИИВ «соқол» тадбири бўйича хабарни инкор этди

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ички ишлар органлари «соқол» тадбирини ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Интернетда ИИО ходимларига соқол қўйган фуқароларни аниқлаш ва уларни соқол олишдан олдин ва кейин суратга олиш бўйича кўрсатмалар айтилган аудиоёзув тарқалди.

Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
21 апрель 2021, 17:38 1

Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Азизбек Икрамов Ички ишлар вазирининг ўринбосари — кадрлар билан ишлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Б.Абдуллаев ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Самарқандда ўз уйида қиморхона очган шахсга жиноят иши очилди
14 апрель 2021, 12:42

Самарқандда ўз уйида қиморхона очган шахсга жиноят иши очилди

Пайариқ туманида фуқаро ўз хонадонида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил этгани аниқланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан иш очилиб, у процессуал тартибда ушланди.

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади
5 апрель 2021, 15:08

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади

Апрель охирига қадар Жамоат хавфсизлиги концепциясининг тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳужжатда патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш кўзда тутилади.

Наркотик моддалари рекламаси ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин
3 апрель 2021, 15:40

Наркотик моддалари рекламаси ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин

АОКА ва Ички ишлар вазирлиги наркотик моддалар рекламаси ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг учта туманида «бу каби рекламалар кўпайиб кетгани» ҳақида хабар тарқалган эди.

ИИВ хорижий журналист Агнешка Пикулицкани ёлғон маълумот тарқатишда айблади
2 апрель 2021, 11:29

ИИВ хорижий журналист Агнешка Пикулицкани ёлғон маълумот тарқатишда айблади

ИИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблади.

Таянч пунктлари ўрнига маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади
27 март 2021, 15:09

Таянч пунктлари ўрнига маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади

Ички ишлар органларининг таянч пунктлари асосида маҳалла ҳуқуқни муҳофаза қилиш пунктлари ташкил этилмоқда. 1 июнга қадар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида профилактика инспекторларига масофадан туриб мурожаат қилиш мумкин бўлган «Smart маҳалла» тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги таркибида бешта янги бўлим шакллантирилди.

2020 йилда ИИВ ходимлари 134 та жиноят содир этган, шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ
12 март 2021, 14:33

2020 йилда ИИВ ходимлари 134 та жиноят содир этган, шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири ҳисобот берди. Пўлат Бобожоновнинг айтишича, 2020 йилда ички ишлар ходимлари 134 та жиноят содир этган. Шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ. Ҳуқуқбузар қонун ҳимоячиларига озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар белгиланаётгани айтилди.

Ички ишлар вазирлиги деярли 48,5 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди
10 март 2021, 18:39

Ички ишлар вазирлиги деярли 48,5 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди

Йил бошидан буён ИИВ давлат харидлари доирасида 48,5 млрд сўмга 50 та автозак, 16 та тентли юк машинаси, 30 та автобус ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди.

«Маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, уч тоифага бўлинади» — ИИВ
18 февраль 2021, 11:54

«Маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, уч тоифага бўлинади» — ИИВ

Пўлат Бобожонов бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президентнинг 12 февраль куни берган топшириқлари ижросини таъминлаш чоралари муҳокама қилинди.

Нукусда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
16 февраль 2021, 12:22

Нукусда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура, ДХХ ва ИИВ томонидан Нукусда ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28-моддаси, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради» — Шавкат Мирзиёев
12 февраль 2021, 19:04 2

«Ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ИИВ ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида «ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради», дея таъкидлади. Президент шунингдек, «ўзи энг катта меҳнаткаш — профилактика инспектори» эканини айтди. Давлат раҳбари ИИВ ходимлари маошини 30 фоизга, маҳаллада хизмат қилаётганларнинг маошини эса 60 фоизгача ошириш бўйича кўрсатма берди.

ИИВ блогер Отабек Сатторий ишини муҳокама қилишда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди
11 февраль 2021, 09:58 1

ИИВ блогер Отабек Сатторий ишини муҳокама қилишда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди

ИИВ сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг жиноий иши бўйича терговга аралашганлик учун жавобгарлик тўғрисида «ижтимоий тармоқ фаолларини» огоҳлантирди. «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан юртимиз қонунчилигини ҳурмат қилишларини талаб қиламиз», деди ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.

Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтамоқда — ИИВ
30 январь 2021, 22:36

Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтамоқда — ИИВ

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили Жамшид Султонов Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, пробация назоратида 57 минг 36 нафар шахс назорат тургани ҳам очиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг