Фискал ва монетар рағбатлантириш воситалари орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази чораклик макроиқтисодий таҳлилида. Марказ 2023 йилда ЯИМ ўсиши 5,8 фоизни ташкил этишини прогноз қилди.
Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда 0,5 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция эса 9 фоиздан пастлигича қолмоқда. Ўтган ойда тухум, гуруч, гўшт, сут қимматлади, ун, ёғ ва шакар эса арзонлади. Бензин, метан ва пропан нархи ошишда давом этмоқда.
Туманлар ҳокимлари бундан буён ўз ҳудудларида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб беради, деди Ўзбекистон президенти. Буни сунъий йўл билан эмас, такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали амалга ошириш кераклиги таъкидланди.
Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси июнь ойида минимал даражага — 12,9 фоизга етди, бу расмий йиллик инфляциядан 3,9 фоизга юқори. Нархлар ўсиши тармоқ ва ҳудудлар кесимида, шунингдек, турли даромадга эга аҳоли гуруҳлари ўртасида қандай қабул қилинаётгани ҳақида асосий маълумотлар.
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция кетма-кет бешинчи ой пасаймоқда. Марказий банкнинг инфляцион кутилмалар бўйича июнь ойида ўтказилган сўровида бизнес ва уй хўжаликлари келгуси 12 ой ичида нархларнинг ошишига асосан валюта курсининг ўзгариши таъсир қилишини қайд этган.
Июнда Ўзбекистонда дефляция қайд этилди ва йиллик инфляция 2016 йил август ойидан буён биринчи марта 9 фоизга тушди. Охирги ойда гуруч, гўшт ва сут қимматлашди, деярли барча сабзавот ва мевалар, шунингдек, ун, тухум, сариёғ ва шакар арзонлашди. Бензин ҳам қимматлашди. Ҳудудларда палов нархи ошди.
Статистика агентлиги «Газета.uz» эълон қилган январь ойидаги инфляция расмий кўрсаткичи тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди. Агентликка кўра, расмий статистик кўрсаткичлар «объектив кузатувларда тўпланган факт ҳисобланган маълумотлар ҳамда илмий асосланган методология» асосида шакллантирилади.
Аномал совуқ кузатилган январь ойида аҳоли ўз танасида ҳис этган сезиларли инфляция негадир расмий инфляция кўрсаткичида акс этмади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев реал воқеликда инфляция даражаси расмий инфляция кўрсаткичидан юқори бўлганига ишора қилувчи бир қатор статистик рақамларни таҳлил қилади.
Ўзбекистонда май ойида сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг юқори инфляция Наманганда сезилган. Сўровнома иштирокчилари энг кўп шакар ва қандолат маҳсулотлари нархи ошганини қайд этган.
Ўзбекистонда май ойида инфляция 0,5 фоизни ташкил этиб, йиллик инфляция 10,4 фоизгача пасайди. Озиқ-овқатлар, ноозиқ-овқатлар ва хизматлар бир хилда — 0,5 фоизга қимматлашди.
Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари апрель ойида пасайишда давом этди, деб хабар берди Марказий банк. Шу билан бирга, респондентлар орасида нархлар ва иш ҳақининг сунъий оширилишини кутилаётган инфляциянинг асосий омиллари деб ҳисобловчилар улуши кескин ошган.
Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари иқтисодлари турли зарбаларга қарамай, барқарорлигини исботлади ва ўтган йили ўсиш суръатларини намоён этди, бироқ, ХВЖ маълумотларига кўра, унинг суръати 2023 йилда секинлашади, минтақа истиқболи эса ташқи омилларга ўта қарам.
Апрель ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди. Маҳсулотлар орасида помидор нархи 21,3 фоизга, гуруч 14,1 фоизга, сабзи 13,2 фоизга ва шакар 10,5 фоизга ошди.
Марказий банк аҳоли томонидан сезилган инфляция маълумотларини эълон қилишни қайта бошлади. Январь ойида бу кўрсаткич 19,5 фоизгача ўсган, бу пандемияси чўққисига чиққан 2020 йил июль ойидан бери энг юқори кўрсаткич. Аммо унда расмий инфляция билан фарқ камроқ бўлганди.
Марказий банк уй хўжаликлари ва корхоналарнинг инфляция кутилмалари маълумотларини эълон қилди. Аҳолининг инфляцион кутилмалари январда 18,9 фоизга, тадбиркорликда эса 18,7 фоизга ошди. Бу коронавирус пандемияси авжига чиққан 2020 йилнинг июлидан бери кузатилган максимал кўрсаткичдир.
Ўзбекистон Марказий банки маълум қилишича, йиллик инфляция кўрсаткичи пасайган, бу эса унинг иккинчи чоракда янада пасайиши эҳтимолини оширган. Аномал совуқ савдо ва саноатга салбий таъсир кўрсатди, лекин Марказий банк биринчи ярим йилликнинг охиригача соҳалардаги кўрсаткичлар тикланишини кутмоқда.
Февраль ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,54 фоизни ташкил этди — бу сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Сут нархининг ошиши яна тезлашди, шакар ва сариёғ бешинчи ой кетма-кет арзонлади. Мева-сабзавотлар орасида пиёз, помидор ва карам энг кўп қимматлашди.
Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботига кўра, яқин бир йилда энергия инқирози, яшаш харажатларининг ўсиши, озиқ-овқат тақчиллиги, узоқ ва ўрта истиқболда эса табиий офатлар, иқлим, ресурслар инқирози ҳамда улар келтириб чиқарадиган ижтимоий-иқтисодий таназзул ва беқарорлик жиддий хавф туғдириши мумкин.
Ўзбекистон қарзни жалб қилиш қимматга тушиши сабабли катта эҳтимол билан биринчи яримйилликда еврооблигациялар чиқармайди, деди Марказий банк раҳбари ўринбосари Беҳзод Ҳамроев. Унга кўра, қарз олиш нархининг ошиши ҳукуматни ортиқча харажатлардан қайтарувчи омил бўлиши мумкин.
2023 йилда Ўзбекистон барча иқтисодий механизмларни қўллаган ҳолда инфляция даражасини 10 фоиздан пастга туширишни режалаштирмоқда. Президент озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни «даладан дастурхонгача» етказиб беришдаги харажатларни қисқартириш бўйича топшириқлар берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг