Республика махсус комиссияси қарори билан 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.
Ўзбекистонда оммавий тадбирлар, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди. Спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказилиши мумкин.
Коронавирус тарқалиши сабабли 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилди. Лекин оммавий тадбирларни ушбу чекловларга амал қилмаган ҳолда ташкиллаштириш давом этмоқда, жамоат транспортида уларга риоя қилишнинг эса иложи йўқ.
Қашқадарё вилоятида 28 июндан ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 22:00 гача рухсат берилади. Шунингдек, карантин бўйича бошқа бир қатор тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.
«Тошшартрансхизмат» Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширадиган 24 та автобус ўз иш тартибида давом эттиришини маълум қилди. ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, автобуслар ҳаракати ушбу пост масканларигача ташкил қилинади.
28 июндан 12 июлга қадар Тошкентга қўшни вилоятлардан автотрнаспортда кириш бўйчиа чекловлар ўрнатилди. Соғлинқ сақлаш вазирлиги ушбу чекловлар қайси ҳолатда татбиқ этилмаслиги ҳақида маълумот берди.
28 июндан 12 июлга қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича чекловлар ўрнатилади. Ушбу санадан бошлаб барча умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар объектларнинг иш вақти соат 8:00дан 20:00гача қилиб белгиланади.
Республика махсус комиссияси йўналишли автобус ва метрога ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик бўйича қарорни қабул қилди. Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса карантин чораларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади.
Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил ўқув йили сўнггига қадар масофавий тарзда давом эттирилади. Аввалроқ, университет 27 апрелдан 10 майга қадар 14 кунга масофавий таълим тизимига ўтган эди.
Ургут туманида болалар устига пул сочган фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди. Унга нисбатан карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.
10 майдан бошлаб Ўзбекистондан Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун чекловлар жорий этилди. Ушбу мамлакатларга фақат иш, ўқиш ёки даволаниш юзасидан кетаётганлар, шунингдек дипломатлар ва чет эллик мутахассислар учишлари мумкин. Авиачипталар фақат махсус комиссиянинг рухсати билан ёки кетиш учун тасдиқланган сабаб бўлса сотилади.
Тошкент давлат юридик университети 10 майдан бошлаб 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Молия институти 14 кунга, Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув йили охиригача масофавий таълим тизимига ўтди.
2 май ҳолатига кўра Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси, шунингдек, бир қатор таълим ва тиббиёт муассасалари, хизмат кўрсатиш объектлари икки ҳафтага карантинга ёпилди.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Тошкент давлат техника университети, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти масофавий таълим тизимига ўтди.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Жиззах давлат педагогика институти масофавий таълим тизимига ўтди.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Самарқанда битта ва Тошкентда учта олийгоҳлар масофавий таълим тизимига ўтди.
27 апрелдан Самарқанд шаҳридаги барча боғчалар ва мактаблар 14 кунлик карантинга ёпилади, ўқувчиларга таълим бериш тизими онлайн шаклга ўтказилади.
Исроил ҳозирда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирини сақлаб турибди. Мамлакат аҳолисининг касалликка қарши 50 фоиздан ортиғи эмланди. Кўчада ниқоб тақиш шарти бекор қилинди. Карантин чекловлари юмшатилди. Исроил аҳолиси ушбу касалликни қандай енгмоқда?
Бухоро вилоятидаги 11 та умумтаълим мактаби масофавий таълимга ўтказилди. Вилоят халқ таълими тизими ходимларининг 6 нафарида, мактаб ўқувчиларининг эса 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг