Тошкент вилоятида 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди. Шу сабабдан туманлардаги бир қатор мактабларда ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди.
Агар илгари ички ишлар органлари ходимлари карантин қоидаларини бузган фуқароларни огоҳлантириш билан чекланиб қолишган бўлса, энди қоидабузарларга нисбатан энг қатъий чоралар қўлланилади, дейилади ИИВ хабарида. Биргина 18 апрелнинг ўзида Тошкентда карантин қоидаларига риоя қилмаганлик тўғрисида 773 та баённома тузилди.
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов карантин чекловлари кучайтирилишини маълум қилди. «Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз», — деди у. Бундан ташқари, 200−300 кишилик тўйлар ўтказилаётгани ва уларда айрим раҳбарлар ҳам қатнашаётгани танқид қилинди. Қолаверса, президентнинг йиғилишларни 45 дақиқадан оширмаслик бўйича берган топшириғига амал қилмаётган раҳбарлар ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаётган бўлса ҳам Ўзбекистонда жойлар ёпилиши режада йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳеч нарсани ёпмаймиз, лекин тартиб ва тартибни кучайтирамиз», деди. Коронавирусга қарши кураш бўйича ҳудудий штаблар ишини кучайтириш, call-марказ ва кўчма бригадалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
3 апрелдан Франциянинг барча ҳудудларида тўрт ҳафталик жиддий карантин чекловлари ўрнатилади. Чекловларга кўра, барча ишчилар масофавий тизимга ўтказилади, барча боғчалар, мактаблар ва коллежлар уч ҳафта муддатга ёпилади.
Республика махсус комиссияси 1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловларни ўрнатмоқда. Тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланмоқда. Бундан ташқари, театр, кино, ва концерт дастурларини ташкил этишда бир қанча чекловлар ҳам қўйилмоқда.
Германияда умуммиллий карантин режими 18 апрелга қадар узайтирилди. Пасха байрамларида ҳам чекловлар кучайтирилади — барча дўконлар ёпилиб, жамоат йиғилишлари тақиқланади.
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ошгани муносабати билан карантин қоидаларини қўпол равишда бузаётгани учун жаримага тортилаётганлар сони ошди. Шу вақтгача кунлик 200−300 кишига чора кўрилган бўлса, 16 март куни улар сони 400 нафарга етди. Карантин чоралари жорий этилган вақтдан буён эса қарийб 900 минг кишига чора кўрилди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ва вилоятида карантин чоралари кучайтирилмоқда. Вилоят дам олиш кунлари тўлиқ карантинга олинади. Ҳудудда коронавирус ҳолатлари даражаси 0,6 фоизга ўсган, кунига 99 ҳолат қайд этилган.
Тошкент вилоятида аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо мажмуалари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида карантин қоидаларига риоя қилиш устидан назорат кучайтирилади.
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда сезиларда равишда ошди. Жумладан, 14 март куни жами 111 та, 15 март куни 65 та янги ҳолат қайд этилган. Шу сабаб чекловлар қисман қайта тиклана бошлади. Twitter тармоғи фойдаланувчилари эса бунга ўз муносабатини билдирди. Хушнудбек Худойбердиев «эрта-индин 650 мингта вакцина келишини» айтган бўлса, бошқа бир фойдаланувчи буни «вакцинани сотишга тайёргарлик шекилли», дея ҳазилга йўйган.
18 мартдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида карантин эълон қилинди. Карантин қоидаларига кўра, шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказиш ва уларда қатнашиш тақиқланади.
Республика махсус комиссияси қарори билан умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектларнинг 8:00 дан 23:00 гача фаолият юритиши билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди.
Республика махсус комиссияси қарори билан 28 январдан бошлаб концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди. Бунда концерт саройлари фақат 50 фоизгача тўлдирилиши, ўриндиқларда оралиқ масофа сақланиши ва барча ҳимоя ниқобда бўлиши керак.
Арманистон ҳукумати коронавируснинг тарқалиши туфайли карантин чораларини ярим йилга узайтиришни қарор қилди. Ушбу қарор билан бирга оммавий тадбирларда 60 нафаргача иштирокчиларга рухсат берилгани бўйича чекловлар олиб ташланди.
Коронавируснинг янги штамми тарқалиши оқибатида Англияда учинчи умуммиллий карантин эълон қилинди. Мактаб ва университетлар масофавий таълимга ўтмоқда. Аҳолига эҳтиёж бўлмаган тақдирда кўчага чиқмаслик тавсия этилди.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси йилнинг 1 мартига қадар мамлакатга киришда янги қоидалар жорий этди. Хориждан кириб келаётган фуқаролар уч кун ичида олинган салбий ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлиши керак. Маълумотномаси бўлмаганлар бир ҳафталик карантинга олинади.
Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача коронавирус тарқалишига қарши чекловлар кучайтирилмоқда. Барча оммавий тадбирлар тақиқланиб, улгуржи бозорда COVID-19'га қарши дори воситаларини ўртача 24% га арзонлаштириш буюрилди
Дания коронавирус инфекциясининг тарқалаётгани сабабли карантин чораларини кучайтирмоқда. Катта синф ўқувчилари ва талабалар масофавий таълимга ўтказилади. Овқатланиш марказлари ва маданият муассалари ёпилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг