«мактаблар» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 318 та мактаб қўлбола печлар орқали иситилмоқда
18 январь 2021, 16:38

Ўзбекистонда 318 та мактаб қўлбола печлар орқали иситилмоқда

Ўзбекистон бўйича мавжуд жами 10 008 та мактабнинг 318 таси (162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали) қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда. Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори.

Чимбойда болалар мактабга пиёда ёки эшак миниб боришади. Велосипедлар сотиб олиш учун пул йиғиш бошланган
18 январь 2021, 11:56

Чимбойда болалар мактабга пиёда ёки эшак миниб боришади. Велосипедлар сотиб олиш учун пул йиғиш бошланган

Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани «Қизилўзак» қишлоғида яшовчи болалар 8 км узоқликда жойлашган мактабга пиёда, эшакда ва велосипедда қатнамоқда. Қишлоқда 150 га яқин бола мактабга боради ва ҳозирда уларга велосипед сотиб олиш учун пул йиғиш бошланган. Аввалроқ

11 январдан барча мактаблар анъанавий таълимга қайтади
9 январь 2021, 20:25

11 январдан барча мактаблар анъанавий таълимга қайтади

Учинчи чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади. Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг 90 фоиздан ортиғи аллақачон анъанавий таълимга қайтганини маълум қилди.

Битирувчиси ОТМга кирмаган мактаб директорини ишдан олиш фойда берди — Шерзод Шерматов
7 январь 2021, 16:58

Битирувчиси ОТМга кирмаган мактаб директорини ишдан олиш фойда берди — Шерзод Шерматов

Битирувчисининг биронтаси ҳам ОТМга кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар туфайли, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробарга камайган. 2020 йилда Қашқадарё вилоятида 16,4% мактабнинг бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган. Бу бўйича энг яхши натижа Тошкент шаҳрида (0,3% мактабда) кузатилган.

Мактабларни Янги йил арафасида безаш тақиқланди
14 декабрь 2020, 09:26

Мактабларни Янги йил арафасида безаш тақиқланди

Мактабларда ўқувчилар иштирокида Янги йил тадбирларини ўтказиш, ота-оналардан байрамни нишонлаш учун пул йиғиш ва арчаларни безатишга тақиқ жорий этилди.

Мактаб директорлари кенгашлар рухсати билан тайинланади
12 ноябрь 2020, 12:04

Мактаб директорлари кенгашлар рухсати билан тайинланади

2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорлари халқ депутатлари кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг раҳбарлари энди ҳокимларнинг маслаҳатчилари ҳисобланади.

Ёмғирдан қочиб, дўлга тутиламизми?
9 ноябрь 2020, 13:05

Ёмғирдан қочиб, дўлга тутиламизми?

Мактаб таълимига янгиликлар киритиш таклиф этилмоқда: мактаб директорларини маҳаллий депутатлар кенгаши розилиги билан ишга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, университетга киришда ўқувчининг мактаб давридаги ўртача баҳоларини ҳисобга олиш фикри илгари сурилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов таклиф этилаётган ўзгаришлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилади.

Умумтаълим мактаблари рейтинги эълон қилинди
22 октябр 2020, 13:19

Умумтаълим мактаблари рейтинги эълон қилинди

Таълим инспекцияси 2019/2020 ўқув йилида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилди. Рейтинг натижалари бўйича энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари мактаблари эгаллади.

Москва мактабларида икки ҳафталик таътил эълон қилинди
29 сентябрь 2020, 14:43

Москва мактабларида икки ҳафталик таътил эълон қилинди

Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли мактаб таътили давомийлигини икки ҳафтагача узайтирди. Болалар боғчалари эса «одатдаги жадвал бўйича» ишлашда давом этади.

Тошкентдаги қайси мактаблар кундузги дарсларни қайта тиклайди: рўйхат
14 сентябрь 2020, 11:16

Тошкентдаги қайси мактаблар кундузги дарсларни қайта тиклайди: рўйхат

14 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 318 та мактабнинг атиги 141 таси ўқув йилини анъанавий шаклда (рўйхат) қайта тикламоқда. Қолган мактаблар «Онлайн-мактаб» (телеканаллар ва дастурлар жадвали) дарслари орқали бошлайди.

«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари қабул қилади» — Шерзод Шерматов
9 сентябрь 2020, 12:12

«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари қабул қилади» — Шерзод Шерматов

«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб қабул қилади», — таъкидлади Шерзод Шерматов. Унинг хабар беришича, мактаб очилишидан аввал уни хавфсиз ва зарур воситалар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилингач, Кенгаш ушбу мактаб фаолиятини бошлаши тўғрисида қарор қабул қилади.

Мактабларга дезинфекция воситаларини ҳокимликлар етказиб беради, ўқитувчилар эмас — ХТВ
2 сентябрь 2020, 17:40

Мактабларга дезинфекция воситаларини ҳокимликлар етказиб беради, ўқитувчилар эмас — ХТВ

Ўқитувчилар мактаблар учун дезинфекция воситаларини сотиб олмасликлари керак, улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан етказиб берилади.

Мактабларда таълим жараёни анънавий ва масофавий шаклда ташкил этилади
28 август 2020, 20:36

Мактабларда таълим жараёни анънавий ва масофавий шаклда ташкил этилади

Мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил — анъанавий ва масофавий шаклда йўлга қўйилади. Янги ўқув йили эса 14 сентябрдан бошланади. Президент пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

«Мактабларда қатъий форма талаб қилинмайди» — Шерзод Шерматов
26 август 2020, 10:35 1

«Мактабларда қатъий форма талаб қилинмайди» — Шерзод Шерматов

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда қатъий форма талаб қилинмаслигини, лекин маълум тартибларга риоя қилиниши кераклигини таъкидлади.

Мактабларда қандай санитария қоидаларини жорий этиш таклиф қинмоқда?
25 август 2020, 20:59

Мактабларда қандай санитария қоидаларини жорий этиш таклиф қинмоқда?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари пандемия муносабати билан мактабларда ўқув жараёни қандай ташкил этилиши мумкинлигини сўзлаб берди. Дарс давомийлигини қисқартириш, таълимни 2−3 сменали ташкил этиш, қўлларни ювиш учун шароитлар яратиш ва уч нафардан ортиқ ўқувчида коронавирус аниқланган синфларни онлайнга ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Мактаб ва болалар боғчалари очилишига тайёргарлик кўрилмоқда
18 август 2020, 14:29

Мактаб ва болалар боғчалари очилишига тайёргарлик кўрилмоқда

Таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилганидан кейин болалар боғчалари ва мактаблар фаолиятини бошлашга рухсат берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг