Қозоғистонда 76 минг ўринли 62 мактаб қурилиши коррупция ишлари бўйича қўлга киритилган ва махсус жамғармага тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилди. Бугунги кунда жамғарма ҳисобида 328 миллион долларга яқин маблағ мавжуд.
Ўзбекистон мактабларида 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрь, душанбадан бошланади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
USAID`нинг 2019−2023 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури» якунига етди. 29,5 млн долларлик лойиҳа доирасида тўртта фандан дарсликлар ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқилди. Дарсликлар 4 йил давомида Сирдарё ва Наманган вилоятларида тажрибадан ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, умумтаълим мактаблари учун юқори тезликда ва чекловларсиз кириш имконини берадиган «New Education» тариф режаси ишлаб чиқилади. Тариф бўйича интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлганларда — камида 100 Мбит/с бўлади.
Учтепа туманидаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи жанжаллашди. Оқибатда ўқувчининг 17 ёшли акаси устозни калтаклади. Текширув ишлари кетмоқда. Ҳолатни вазир назоратга олган.
2023/2024 ўқув йилидан мактабларда билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади: ўқитувчи ўқувчилар ўтилган мавзуларни амалиётда қўллаши, уларнинг танқидий фикрлаши ва материални таҳлил қилишини баҳолайди. Бошланғич синфларда Информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик ўргатилади.
2024 йилдан бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилига бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйиш тизими жорий қилинади. Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz платформасида шакллантирилади. Шунингдек, директорлар очиқ танлов асосида лавозимга тайинланадиган бўлади.
Сўнгги қўнғироқ бу нафақат мактаб таълимининг охирги куни, балки битирувчилар учун жиддий ва муҳим қарор қабул қилиш вақтидир. 25 май куни «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги мактаблар битирувчиларидан уларнинг режалари, 5−10 йилдан сўнг ўзларини қаерда ва қандай лавозимда кўришлари ҳақида сўради.
2023 йил сентябрь ойидан 1−4-синф ўқувчиларига хорижий тажриба асосида, 5−9-синфларга эса умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади. 10−11-синфлар қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида ўқитилади.
Тошкентдаги 348-сонли мактаб (собиқ Тошкент вилоятига қарашли, коллектор ёнида жойлашган) биносида 6-синф ўқувчисини сув илони тишлаб олди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган, шундан сўнг у ўқишга қайтган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йилдан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ҳам баҳолашни режалаштирмоқда.
Жамият ва давлат тараққиёти, эртасининг қандай бўлиши сифатли таълимга боғлиқ. Ўттиз йилдан ошди — нега ҳамон ўзимиз истаган таълим тизимини ярата олмаймиз? Қачон ва қай тариқа мақсадга эришиш мумкин? «Газета.uz» жавобни таълим эксперти, масъул ходим ва ўқитувчидан эшитишга қарор қилди.
Мария хонимни жамият ва педагогикадаги стереотипларни парчалаган аёл деб билишади. Унинг мактаби алоҳида мавзу. Габриэл Маркес, Билл Гейтс, Жефф Безос каби машҳурлар ҳам шундай даргоҳ таълимини олганлардан. Италиядаги илк дипломли шифокор аёлнинг ҳаёти ўзи ёзганидек — «ўта сокин, аммо шиддатли».
Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар ходимлари бириктирилади. Улар кун давомида муассаса ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда патруллик қилади. Пойтахт ИИББнинг қайд этишича, бу ота-оналарнинг бола ўғирлаш ҳақидаги миш-мишлар бўйича хавотирларига жавобан профилактик чора ҳисобланади.
Хўжайлидаги 21-мактаб директори ходимлардан комиссия учун 20 минг сўмдан йиққани сабабли ишдан бўшатилди. Маблағ баннерларни янгилаш мақсадида йиғилгани айтилмоқда, аммо ходимлар пул комиссияни овқатлантириш учун сарфланишини билдирди.
Президент фармони билан мактабларда 100 мингта бепул тўгарак ташкил этилади. Бу учун давлат бюджетидан 79,5 млрд сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилади.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилиб, ёмғир сувлари бино пойдеворининг бироз чўкишига сабаб бўлди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, ёриқлар таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътилда бинони қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма берилди.
Ўзбекистондаги 9 мингдан ортиқ мактабда энди ростдан таътил тугаб, дарслар бошланди. Болалар қалин кийиниб, мактабга йўл олишди. Кўплаб мактаблар яхши иситилган бўлса, айримлари совуқлигича қолмоқда. «Газета.uz» пойтахтдаги мактабларга бориб, синфхоналар ҳарорати ва ўқувчилар кайфиятини ўрганди.
Ўзбекистонда 23 январдан ваниҳоят мактабларда учинчи чорак бошланади. Бироқ иситиш билан боғлиқ муаммолар бўлган мактаблар ҳозирча дарсларни онлайн шаклда давом эттиради. Хусусан, Тошкент шаҳрида 57 та, Намангандаги 17 та мактабда ўқувчилар дарсларни масофадан бошлайди (рўйхат).
Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда +21 даража, ўртача оғир ишда 17 ва оғир ишда 16 градусдан паст бўлмаслиги керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг