«наманган» тегли мақолалар


Наманганда Gentra йўлдан ўтаётган пиёдани уриб қочиб кетди. Жабрланувчи ҳалок бўлди. ЙҲХБ барча қора Gentra’ларни текширмоқда
12 февраль 2025, 19:42

Наманганда Gentra йўлдан ўтаётган пиёдани уриб қочиб кетди. Жабрланувчи ҳалок бўлди. ЙҲХБ барча қора Gentra’ларни текширмоқда

Наманган шаҳрида Gentra ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 67 ёшли фуқарони уриб юборди ва қочиб кетди. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. ЙҲХБ ҳайдовчини топиш мақсадида ҳудуддаги қора рангли Gentra’ларни бир ерга тўплаб, текширмоқда.

Намангандаги каналдан 25 ёшли аёлнинг жасади топилди
27 декабрь 2024, 17:53

Намангандаги каналдан 25 ёшли аёлнинг жасади топилди

Наманганда яшаган аёл оилавий муаммолар сабабли ўзи ва икки фарзандини Шимолий Фарғона каналига ташлади. Болалар қутқариб қолинган, аёл эса вафот этган.

Наманганда цех 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
27 ноябрь 2024, 01:19

Наманганда цех 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Наманганнинг Чуст туманида трансформаторни қасддан узиб, 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи масъуллари ушланди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Наманган ҳокими президентга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини кўрсатди
26 ноябрь 2024, 19:30

Наманган ҳокими президентга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини кўрсатди

Президент ҳузурида Наманган вилоятини инвестицион ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга доир йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари ҳокимнинг камбағаллик чегарасини 5,3 фоизга тушириш, мигрантларни ҳудуднинг ўзида иш билан таъминлаш, 1 млрд доллар экспорт қилиш режаларини маъқуллади.

Наманганда икки бор унаштируви бекор бўлган қизини ўлдириб қўйган ота 10 йилга қамалди
20 ноябрь 2024, 15:14

Наманганда икки бор унаштируви бекор бўлган қизини ўлдириб қўйган ота 10 йилга қамалди

Тўрақўрғонда 22 ёшли қиз иккинчи бор унаштирувни бекор қилиб, турмушга чиқишни рад қилди. Бундан ғазабланган ота сўроқ қилиш давомида қизини бўғиб ўлдириб қўйди. Суд отани 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Наманганда эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан ҳалок бўлди
19 ноябрь 2024, 23:06

Наманганда эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан ҳалок бўлди

Наманганнинг Поп туманида қўлбола печкадан чиққан ис гази оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси: ота, ўғил ва қиз фарзандлар ҳалок бўлди. Она кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида тирик қолди. Прокуратура текширув ҳаракатларини бошлади.

Наманганда Damas темирйўлга чиқиб кетди ва поезд билан тўқнашди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
11 ноябрь 2024, 19:44

Наманганда Damas темирйўлга чиқиб кетди ва поезд билан тўқнашди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Наманганда Damas ҳайдовчиси тўхташ белгиларига амал қилмасдан, темирйўлни кесиб ўтишга уринди ва электровознинг юк вагонига урилди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради
5 ноябрь 2024, 14:50

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради

Наманган шаҳрида икки нафар 9-синф ўқувчиси Gentra машинасида ЙТҲга учради. Улар машинани 150 минг сўмга вақтинча ижарага олган. Бир ойча аввал худди шу шаҳарда ижарадаги автомобилда аварияга учраган 3 нафар бола вафот этганди.

Наманганда 8 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди
18 октябр 2024, 14:56

Наманганда 8 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди

Наманган шаҳрида юк машинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи эҳтиётсизлик оқибатида велосипеддаги 8 ёшли болани уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Наманганда йигит манёврлар оқибатида машина юкхонасидан йиқилиб, вафот этди
14 октябр 2024, 11:03

Наманганда йигит манёврлар оқибатида машина юкхонасидан йиқилиб, вафот этди

Наманганнинг Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.

200 минг сўмга ижара автомобиль ва уч кишининг ўлими: Наманганда ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲ тафсилотлари
10 октябр 2024, 15:38

200 минг сўмга ижара автомобиль ва уч кишининг ўлими: Наманганда ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲ тафсилотлари

Наманганда Gentra автомашинасини ижарага олган 5 нафар ўқувчи катта тезликда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашганди. Улардан 3 нафари вафот этди. Бу йил бошидан буён шаҳарда машина ижарага олган ўқувчилар иштирокида содир бўлган тўртинчи ЙТҲ бўлди, деб ёзади Kun.uz.

Ахсикент ёдгорлигида метро услубида қурилган қадимий ерости йўлаклари, раковина, пол ости иситиш тизими, сопол қувурлар топилди
2 октябр 2024, 13:20

Ахсикент ёдгорлигида метро услубида қурилган қадимий ерости йўлаклари, раковина, пол ости иситиш тизими, сопол қувурлар топилди

Наманган вилоятидаги Ахсикент ёдгорлигида археологлар томонидан иккита ноёб ерости йўллари, қадимий раковина, пол ости иситиш тизими, сопол қувурлар топилди. Ҳокимлик матбуот хизмати ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида National Geographic ҳужжатли фильм суратга олишини маълум қилди.

Намангандаги омборхонадан 800 млн сўмлик ноқонуний дорилар топилди
18 сентябрь 2024, 22:15

Намангандаги омборхонадан 800 млн сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Наманган шаҳридаги омборхонада Ўзбекистонда сақлаш ва сотиш тақиқланган 821 млн сўмлик 639 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди. Тиббий буюмлар олиб қўйилди, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда фуқаро уни тўхтатишга келган икки ИИБ ходимини пичоқлади
14 август 2024, 21:29

Наманганда фуқаро уни тўхтатишга келган икки ИИБ ходимини пичоқлади

Наманганда аҳоли тинчлигини бузиб, безорилик қилаётган фуқаро ҳолатнинг олдини олишга келган икки нафар ИИБ ходимини пичоқ ва ёғоч билан жароҳатлади. У қўлга олинди, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Намангандаги 10 та туман ҳокимлари рақобатга зид қарорлар имзолагани аниқланди
19 июль 2024, 23:42

Намангандаги 10 та туман ҳокимлари рақобатга зид қарорлар имзолагани аниқланди

Рақобат қўмитаси Наманган вилоятининг 10 та тумани ҳокимлари бозорда рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишига олиб келувчи қарорлар имзолаганини аниқлади. Ҳужжатлар қонун талабларига мувофиқлаштирилди, ҳокимликлар огоҳлантирилди.

Қарши ва Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди
12 июнь 2024, 14:19

Қарши ва Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Qanot Sharq авиакомпанияси Қарши ва Намангандан Истанбулга мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди. Намангандан парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари, Қаршидан эса пайшанба кунлари амалга оширилади.

Наманганда ободонлаштириш ходимларини алдаб, уларнинг номига кредит олган шахс ушланди
22 май 2024, 17:11

Наманганда ободонлаштириш ходимларини алдаб, уларнинг номига кредит олган шахс ушланди

Наманган вилоятида ўзини ҳокимлик ишчиси сифатида таништириб, ободонлаштириш бошқармасининг 4 нафар аёл ходимасини алдаб, уларнинг номига кредит расмийлаштирган шахс қўлга олинди. У 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали бошланди — фоторепортаж
20 май 2024, 17:24

Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали бошланди — фоторепортаж

Наманган шаҳри бўйлаб 63-халқаро гуллар фестивалининг илк кунида гулларга бурканган автокарвон юриб ўтди. Байрам арафасида 45 млн тупдан зиёд гул ва бута экилди. Бу йил анъанавий тадбирда 6 млн киши иштирок этиши кутилмоқда. «Газета.uz» 23 июнгача давом этадиган фестивалдан фоторепортаж тайёрлади.

Наманганда КамАЗ уриб юборган 6 ёшли бола вафот этди
14 май 2024, 10:01 1

Наманганда КамАЗ уриб юборган 6 ёшли бола вафот этди

Тўрақўрғон туманида КамАЗ ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб юборди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди. «Кенжа фарзандим эди, боғчада ҳам жуда доно эди. Ҳеч кимнинг бошига бу ташвиш тушмасин», — дейди марҳумнинг отаси.

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда ҳам сезилди
13 май 2024, 12:00

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда ҳам сезилди

13 май соат 11:44 да Қирғизистонда магнитудаси 3,9 га тенг бўлган зилзила юз берди. Ер силкиниши кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида ҳам сезилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг