Суд Эрондан қайтган 27 ёшли наманганлик фуқарони Facebook`да президент Шавкат Мирзиёевга нисбатан туҳмат ва ҳақоратли изоҳлар ёзгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Президенти Наманган вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирларини кўриб чиқди. Вилоятда Туркия тажрибаси асосида заргарлик маркази қуриш, тоғ туризми ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, Қамчиқ довони ёнида логистика маркази очиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.
Хитойнинг China Mining Energy Group компанияси Наманган вилояти Чуст туманида мис рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 200 миллион долларга баҳоланмоқда.
Президент Намангандаги йиғилишда вилоятнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш ва Нанай қишлоғидаги собиқ «Карвон» божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топшириғини берди. Шунингдек, Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминали ишга туширилади.
Душанба куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради. Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши ҳам режа қилинмоқда.
Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида янги чегара божхона постлари қурилмоқда. Улар 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режа қилинган.
Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган инновацион имтиҳон маркази ишга тушди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди.
Наманганда «Зодак», «Анаферон», «Хилак Форте» ва «Витамин В6» номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими қўлга олинди. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.
Наманганда май ойида собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 17 йил 6 ойида қамоқ жазосини олди.
Наманганда ўзганинг Mersedes-Benz русумли автомашинасини давлат рақамларисиз ва гувоҳномасиз бошқараётган йигит Instagram’да йўл ҳаракати қоидаларини қандай бузаётгани ҳақида видео жойлади. У олтита модда бўйича жаримага тортилди.
Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди. Улар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Наманган шаҳрига Анваржон Отаходжаев янги ҳоким бўлди. Шунингдек, вилоят ҳокимига икки ўринбосар тайинланди.
Санэпидқўмита Наманган вилоятида ҳозирда 255 та қизамиққа чалинган бемор даволанаётганини билдирди. Уларнинг 62 фоизи 1 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. 10 ой давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.
Чустдаги давлат боғчасида тарбиячи қизчани кийим алмаштириш чоғида ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолатни ўрганган ММТБ воқеа 2022 йилда бўлгани, ўша йили ходим бошқа лавозимга туширилганини билдирди. Ҳозирда тарбиячини ишдан олиш масаласи кўрилмоқда. Боғча таъмир ишлари учун ёпилган.
Наманган шаҳрида оҳак цехи 7 млрд 56 млн сўм сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳажмдаги газ 23 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади.
Наманган шаҳрида аэропортнинг реконструкция қилинган учиб келиш терминали очилди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш майдони 720 кв. метрдан 1756 кв. метрга етди. Ўтказувчанлик эса 3 баробар ошди. Жўнаб кетиш терминалини реконструкция қилиш сентябрь ойида бошланади. Фото.
Наманган вилоятига Хитойнинг Yutong компаниясидан 100 та янги автобус олиб келинади. ZK6890HG моделидаги автобусларнинг дастлабки 20 таси бир ҳафта ичида етказиб берилиши кутилмоқда.
Хитойнинг Alibaba технологик корпорацияси Намангандаги IT Park`да ўз минтақавий марказини очиши мумкин. Ташкилот расмийлари ҳудуд текстиль, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйишда минтақавий марказ бўлишига ишонч билдирган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг